Назорат саволлари
Ҳаво бўшлигидаги магнит майдонни синусоидал шаклда тарқалиши учун қандай тадбирлар бажарилади?.
2. Оғма пазлар нима учун қўлланади?
3. Нима учун чўлғамнинг қадами қисқартирилади ва секциялар пазларга тарқатилади?
4. Магнит оқимнинг йуқори тартибли гармоникаларининг таъсирини тушунтириб беринг.
Тавсия этилган адабиётлар.
А.И. Вольдек. « Электрические машины». Энергия, 1974. бетлар 386-396
У.Иброҳимов. « Электр машиналари » Ўқитувчи. 1972. бетлар 104-113
Камолов Н. К. Маъруза матнлари. Фарғона 2004 йил. 15-20 бетлар
3-МАЪРУЗА
ЎЗГАРУВЧАН ТОК МАШИНАЛАРНИНГ ЧЎЛҒАМЛАРИ ҲОСИЛ ҚИЛГАН МАГНИТ ОҚИМ ВА ИНДУКТИВ ҚАРШИЛИКЛАРИ.
Режа:
1. Ўзгарувчан ток машиналарининг чўлғамлари. ва уларнинг турлари.
2. Ўзгарувчан ток чўлғамларининг магнитловчи токлари.
3. Ўзгарувчан ток чўлғамларининг магнит майдони.
4. Ўзгарувчан ток чўлғамларининг индуктив қаршиликлари.
Таянч сўз ва иборалар: Номинал қувват, кучланиш, механик, электрик, чидамлилик, мустахкамлик, тўлқинсимон, сиртмоқсимон аралаш, секция, қадам, қутб бўлинмаси концентрик, шаблонли, қисқа тўташтирилган, магнит юритувчи куч, асосий гармоника, тўғри бурчакли, кўп фазали, магнит ўтказувчанлик, магнитланиш токи, магнит сингдирувчанлик, ҳаво бўшлиғи, асосий магнит майдон, тарқалиш магнит майдони, бош индуктив қаршилик, тарқалиш индуктив қаршилиги, ўзароиндукция индуктивлиги
Ўзгарувчан ток чўлғамининг магнитловчи кучи
Ўзгарувчан ток чўлғамларининг магнит майдонларини ўрганишни бошлашда: 1) магнит ўзакларнинг пўлатини магнит сингдирувчанлиги г=∞ 2) Магнит ўзакларда пазлар ва аён қутблар бўлмасдан ҳаво бўшлиги қутб бўлинмаси давомида бир хил; 3) Ғалтакларнинг томонлари ҳаво бўшлигида жойлашган; ҳаво бўшлигининг S катталиги статорнинг радиусига ва қутб бўлинмасига нисбатан кичик деган шартларни қабул қиламиз.
Фараз қилайлик, иккита қутб бўлинмаси давомида қадами У=E бўлган ва ўрамлар сони Wk бўлган биттадан ғалтак жойлашган бўлсин. Магнит майдони ҳисоблаш учун тўла ток қонунини қўллаймиз.
(3.1)
Юқорида қабул қилинган шартларга асосан
(3.2)
Магнит индукция (3.3)
Ифодадаги ни ҳаво бўшлиғининг солиштирма магнит ўтказувчанлиги деб атаймиз ва Fғ= ни ғалтакнинг битта ҳаво бўшлигига тўғри келадиган магнит юритувчи куч деб аталади. Юқорида айтилганларга асосан ғалтаклар магнит майдоннинг тўғри бурчакли тўлқинини ҳосил қилади. Магнит юритувчи кучнинг тўғри бурчакли магнит майдонини Фурье қаторига ёйганда магнит юритувчи куч эгри чизиғи координата ўқига нисбатан симметрик бўлиб фақат косинус ташкил этувчиларни ўз ичига олади.
Fғ= (3.4)
Агар ғалтакдаги ток ўзгарувчан бўлса
(3.5)
Ўзгарувчан ток чўлғамининг магнит юритувчи кучини аниқлашда чўлғамнинг э.ю.к. ни аниқлашда белгиланган қисқартириш, тарқалиш ва оғма пазларнинг коэфициентларидан фойдаланилади.
Фазалар сони m га тенг бўлган ғалтак симметрик юкламага уланганда унда ЭЮК ни айланувчан гармоникасини ҳосил қилади. Бу гармониканинг битта қутбга тўғри келадиган амплитудаси.
(3.6)
Do'stlaringiz bilan baham: |