4.1-расм. Асинхрон электр двигател учун М=f (s) графиги
= (4.5)
Ушбу ифода асинхрон электр двигателни механик характеристикасини қуриш учун қулайдир.
Ушбу ифодани тахлилига кўра сирпаниш s sкр бўлса механик характеристикаси тўғри чизиқли шаклда характерис-тикани ишчи қисми, s sкрбўлса механик характеристикаси гипербола шаклида (юритиш ва тўхтатиш қисмлари) бўлади.
Асинхрон электр двигателни критик сирпанишини қуйидагича аниқлаш мумкин:
sкр = sном ( ) (4.6)
бунда sном – номинал юклама учун сирпаниш қиймати; = Ммах/Мном – электр двигателни ўта юкланиш қобилияти.
Сирпаниш қийматлари тўпламини қабул қилиб, масалан 0 дан +2 гача (4.5) ифодаси бўйича момент М қийматларини аниқлаб табиий механик характеристикаси М = f (s) қурилади. Ъар қайси режим учун сирпанишнинг аниқ диапазони белгиланган (4.1-расм): двигател режими учун 0 s 1; генератор режими учун 0 s - , тескари уланишли тўхтатиш режими учун 1 s .
Электр двигателнинг ротор занжирига қўшимча қаршилик киритилса rкуш электр двигател сунoий характеристикада ишлайди. Бундай характеристикани қуриш табиий характеристикаси асосида олиб борилади: моментлар қийматларини (М1, М2, М3ва хоказо) қабул қилиб уларга тўғри келадиган сирпанишлар (se1, se2, se3 ва хоказо) табиий характеристикада олинади. Сўнг
sн = seR2/r2 (4.7)
ифодасидан электр двигателнинг ротор занжирига қўшимча қаршилик киритилгандаги холат учун сирпаниш қиймати аниқланади. Тенгламада r1 = r2 + rкуш Асинхрон электр двигателнинг моменти сирпанишга боғлиқлиги М = f (s) момент билан айланма тезлиги боғланишига алмаштириш мумкин. Механик характеристикани юқорида берилган тенгламалар бўйича қуришдан олдин сирпаниш қийматлари айланиш тезлигига ўтказилиши керак
n2 = n1 (1 - s) (4.8)
Тажрибада олинган қийматлар бўйича механик характеристикаларни қуришда бундай хисобларни олиб бо-ришга хожати бўлмайди чунки ротор тезлиги бевосита уску-надан ўлчанади.
Асинхрон электр двигатели двигател режимидан ташқа-ри учта тўхтатиш режимида ишлайди: а) генератор тўхтатиш режими (энергия тармоққа қайтарилади) б) тескари уланишли тўхтатиш режими; в) динамик тўхтатиш режими.
Генератор тўхтатиш режимида ротор айланма тезлиги n2 тенг бўлганда ҳосил бўлади. Бунда ротор тезлиги n2 синхрон тезлигидан n1 ортиб кетади. Ушбу режимда электр двигател тармоққа актив энергияни қайтаради, тармоқдан двигателга эса реактив энергия келади ва магнит майдон ҳосил бўлади. Электр двигателни бундай режимда тўхтатиш тезлик фақатгина синхрон тезлигигача n1 бўлганда кечади, чунки тезлик синхрон қийматига етканда синхрон генератор режими тугайди.
Генератор режими учун бўлган механик характерис-тикаси двигател режими характеристикаси координата ўқлари-нинг иккинчи квадрантида давом эттирилади (4.2 - расм).
Т
4.2-расм. Асинхрон электр двигателни механик характе-ристикалари
ескари уланишли тўхтатиш режимида тўхтатиш йўналиши статорнинг магнит майдони билан бир хил ва роторнинг айланиш йўналишига қарама қарши. Бу режимда сирпаниш қиймати бирдан катта ва ротор айланиш тезлиги статор магнит майдонининг айланиш тезлигига нисбатан манфийдир. Ротор токи ва статор токи ўзининг катта қий-матига етиб боради. Ушбу токларнинг чеклаш мақсадида ротор занжирига қўшимча қаршилик уланади.
Тескари уланишли тўхтатиш режими статорнинг магнит майдонини айланиш йўналиши ўзгарганда ҳосил бўлади (статор чўлғами чиқишида икки фазаси ўрни билан алмаштирилади) ротор ва у билан механик жиъатдан уланган электрюритма элемент-лари инерция бўйича айланишни давом этади.
Т