Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи



Download 1,67 Mb.
bet69/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Экзистенциал психологияга мувофиқ аутентик (хақиқий) ҳаёт билан яшайдиган индивидуумлар ўзларининг шахсий, қайтарилмас сифатларини ўз таъбирларида шундай намоён қиладилар:
1. Ўзларини – қарор қабул қилиш ва унинг оқибатларини талқин қилиш орқали – шахсий ижтимоий ва биологик тажрибаларига таъсир кўрсата олишга қобил одам сифатида;
2. Жамиятни айрим одамларнинг ҳатти-ҳаракатлари билан яратиладиган ва демак, шу одамларнинг ҳаракатлари билан ўзгартириш мумкин бўлган институт сифатида.
(Аутентик одам – бу шундай одамки, ниқоб ортига беркинмайди. Бундай одам айни вақт билан яшайди, шунинг билан бирга ўтмиш тажрибасига таянади ва ўз келажагини лойихалай олади. Лекин, шунинг билан бирга янги шароитлар, оқимлар, вазиятлар билан бирга ўзгаришга қобил).
Аутентик ҳаёт усули уйғунлик ва янгиликка интилиш билан характерланади. Аутентик ҳаёт кечирадиган одамларнинг биологик ва ижтимоий тажрибаси нафислик, дидлилик, интимлилик ва муҳаббат билан йўғрилган. Жасурлик бундай одамларга шубхани ўз шахсий фикрларини шакллантиришда муқаррар “йўлдош” сифатида идрок қилишга ёрдам беради ва улар шубхаларга у ёки бу қарорни қабул қилишларига таъсир кўрсатишига йўл қўйишмайди. Аутентик одамлар ўзлари хақида адашишлари мумкин бўлса ҳам – ўзларига нисбатан синчков диққат ва умумий рефлексивлик (Рефлексия (лот. reflexio – орқага назар) – ўз-ўзини англаш, ўз эмоциялари, ҳиссиётлари, холатлари, қобилиятлари ва хулқларини тахлил қилишга йўналтирилган фикрлаш жараёни.) туфайли – вазиятни тез ўнглашга мойиллик хусусиятига эгалар. Шунинг учун ҳам уларда бой берилган имконият учун, ёки ўзининг юзаки кўриниши хақида онтологик айбдорлик ҳисси йиғилмайди.
Аксинча, илк тараққиёти идеалдан узоқ шароитда кечган ёшлар том маънода дадил бўла олмайдилар, умрларининг охиригача тобе ва аморф (аморф – инерт, мўрт, буюрилганидан ортиқ хеч нарса қилмайди, бугунги ишни эртага қодиради) бўлиб қоладилар. Қарор қабул қила туриб ўзларига ишонмайдилар, шахсий ҳаётий тажрибалари асосида аутентиклиликни шакллантириш учун ўзларининг когнитив қобилиятларидан фойдаланмайдилар. Айтилганлар биринчи навбатда уларнинг хатолардан хулоса чиқара олишни уддалай олмасликларига тааллуқли; бундай одамлар нимани нотўғри қилганликларини тушуниш ўрнига хатоларидан тезроқ қутулишга шошиладилар. Тараққиётнинг хақиқий кечроқ даврига ўтиш ўрнига, улар конформистик-келишувчанлик, етук бўлмаган ҳаёт усулини намоён қилиб атрофдаги одамларнинг хулқидан нусха кўчирадилар.
Конформистик-келишувчан ҳаёт усулига эга одамлар ўзларини ижтимоий ролнинг ижрочиси, деб биладилар. Рамзлаш, тасаввур ва бахолаш уларда сустлашган, оқибатда улар стереотип-қотиб қолган, фрагментар-парчаланган холда мавжуд бўладилар. Уларнинг биологик ва ижтимоий тажрибалари дидлиликдан йироқ ва кўпроқ ҳиссиётга асослангандан кўра кўпроқ, шартномавий муносабатларга ўхшайди. Конформистлар ўтмишни улуғлашлари туфайли уларда онтологик айбдорлик ҳисси йиғилиб бораверади, натижада уларда журъатсизлик ва шахсий қадрсизлик ҳисси пайдо бўлади. Уларнинг дунёқарашида материализм ва прагматизм (Прагматизм - инсонга нима кўпроқ фойда берса, ўшанга кўпроқ аҳамият бериш зарур ғояси) устунлик қилади.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish