Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи


Вохидов Маҳаммад Воҳидович (1927 - 1989 йиллар)



Download 1,67 Mb.
bet94/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Вохидов Маҳаммад Воҳидович (1927 - 1989 йиллар) 1955 йили Ленинградда номзодлик ишини ҳимоя қилган. Дастлаб Андижон Давлат педагогика институтида, сўнгра Қори Ниёзий номидаги педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида ишлаган. 1966 йили Тошкент Давлат университети психология кафедрасининг мудири этиб тайинланган. 1973 йили ЎзССР Министрлар Советининг топшириғига биноан Тошкент Давлат университетининг тарих факултети таркибида психология бўлимини ташкил қилишга бошчилик қилган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Тошкент Давлат университети таркибида ташкил қилинган психология бўлими амалда Москва ва Ленинграддаги психология факултетларидан кейин психологлар тайёрлайдиган учинчи ўқув маркази бўлиб ҳисобланган. Унинг раҳбарлигида бўлим таркибида В. Зинин, Л.И. Сойфер иштирокида ўқув экспериментал лаборатория ташкил қилинган. М.Вохидов томонидан мактабгача педагогика билим юртлари учун, педагогика институтлари учун дарсликлар ёзилган, А. Петровский таҳрири остидаги «Умумий психология» дарслиги ўзбек тилига таржима қилинган.
Нашр қилинган илмий ишлари: “История развития психологической мысли в Узбекистане” (1971), “Психология” (1981).
Давлетшин Муҳаммад Габдулгалимович (1927 – 2010). Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институти (ҳозирги педагогика университети)нинг психология кафедраси мудири, психология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. 1957 йилда “5 ва 7 синф ўқувчиларида техник қизиқишларнинг шаклланиши” мавзусида номзодлик, 1971 йилда «Ўқувчиларнинг техник қобилиятлари психологияси» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. М.Г.Давлетшин раҳбарлиги ва маслахатлари ёрдамида Ўзбекистонда 100 дан ортиқ номзодлик ва докторлик ишлари ҳимоя қилинган.
Нашр қилинган илмий ишлари: “V-VII синф ўқувчиларида техника қизиқишларини шакллантириш” (1956), “Қизиқиш ва таълим” (1962), “Мактаб ўқувчиларининг техника қобилиятлари психологияси” (1971), “Ёш психологияси ва педагогик психология” ўқув қўлланма (1974), “Қобилиятлар ва уларнинг диагностикаси” (1979), “Ҳозирги замон ўзбек оиласи ва унинг психологик хусусиятлари” (1993), “Қадимги Шарқда психологик фикрларнинг ривожланиши” (1995), “Писхологияни педагогик олий ўқув юртларида ўқитиш янги концепцияси” (1997), “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури ва психология фанининг вазифалари” (1998), “Замонавий мактаб ўқитувчиси психологияси” (2000), “Умумий психология” (лекциялар матнлари тўплами 2000).

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish