Фарғона Давлат университети психология кафедраси. УзССР олий ва ўрта махсус таълими министрининг 1991 йил 21 февралдаги 44/50 – сонли буйруғи билан Фарғона Давлат педагогика институти Фарғона Давлат университетига айлантирилгандан сўнг университет таркибида қатор янги факультетлар билан бирга “Бошланғич таълим методикаси” йўналиши базасида “Психология ва амалий социология” факультети ташкил қилинди. Факультетда “Психология”, “Амалий социология” ва “Бошланғич таълим методикаси” йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлана бошланди. Факультет таркибида “Умумий ва социал психология”, “Амалий социология”, “Бошланғич таълим методикаси”, “Педагогика”, “Факултетлараро психология” кафедралари фаолият кўрсатган.
Факультетга 1991-1992 йилларда тарих фанлари номзоди Т. А. Эгамбердиева, 1992-1993 йилларда фалсафа фанлари номзоди М. Рахимов, 1993-1998 йилларда психология фанлари номзоди, доцент М. Атаджановлар рахбарлик қилишди.
1992 йилда факультет таркибида ташкил қилинган “Иқтидорли ёшлар маркази” психологияда иқтидор муаммосини тадқиқ қилиш, мустақиллик шароитида ташкил қилинган иқтидорли ўқувчилар учун таълим муассасаларига ўқувчиларни илмий асосланган усуллар ёрдамида танлаб олиш йўналишларида самарали илмий ва амалий фаолият олиб борди. Марказга турли вақтларди психология фанлари номзодлари Ж. Зайнобиддинов ва М. Атаджановлар рахбарлик қилишди. 1994 йилдан факультетда амалиётчи психолог Ф. Мустафаев рахбарлигида “Психолог” психологик хизмат маркази фаолият кўрсата бошлади. Ушбу марказ психоаналитик усуллар ёрдамида фуқароларга психологик соғломлаштириш йўналишида самарали хизматни ташкил эта олди. Факультетда илмий фаолият жараёнига ҳар иккала марказ, шунинигдек 1989 йилда ташкил қилинган “Фарғона водийсида ижтимоий жараёнларни ўрганиш илмий маркази”да миллатаро муносабатлар, ижтисоий ва сиёсий вазият, фуқароларнинг ижтимоий кайфияти ва унга таъсир кўрсатувчи омилларни тадқиқ қилиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотлар ижобий туртки ролини ўйнади.
Ўтган давр мобайнида психология мутахассислик кафедраси “Психолог. Ўқитувчи” йўналиши бўйича 2000 дан ортиқ мутахассислар тайёрлади.
Кафедрада «Мустақил Ўзбекистон фуқаролари шахсини шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусида психологик тадқиқотлар олиб борилади. Кафедра катта ўқитувчиси М.Зокирова томонидан «Психолог фаолиятида психогимнастика машқларини қўллаш технологияси» номли ўқув-услубий кўрсатма, М.Исақова ва 340-гуруҳ иқтидорли талабаси Н. Сойипова ҳаммуаллифлигида «Глобаллашув ва ёшлар» номли ўқув-услубий кўрсатма тайёрланди.
Кафедрада 2013 йил 30 май куни “Ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда амалий психологиянинг ўрни” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |