Баратов Шариф Рамазонович (1960- йилда туғилган), психология фанлари доктори, Бухоро Давлат университети.
Нашр қилинган илмий ишлари: “Изучение отношение учащихся младших классов к выполнению различных видов трудовых заданий” (1988), “Особенности отношения младших школьников к совместному труду” (1990), “Педагогик муомала маданиятининг социал психологик асослари” (1991), “Кичик ёшдаги ўқувчилар фаолиятини баҳолаш” (1992), “Психологиядан масалалар тўплами” (1992), “Ўқувчи шахсини ўрганиш усуллари” (1995), “Психологик хизмат. Низомга қўшимчалар” (1997), “Таълимда психологик хизмат асослари” (1991), “Меҳнат жамоаларида ташкил этилган психологик хизмат самарадорлигини ўрганиш” (1998), “Умумий психология. Қўлланма” (2000).
Жабборов Азим Мейлиқулович (1957- йилда туғилган), психология фанлари доктори, Қарши Давлат университети.
Ўзбек мактаби ўқитувчисининг психологик ва этник хусусиятларини ўрганиш, ана шундай сифат ва фазилатларнинг шаклланиши билан боғлиқ шарт-шароитларни, ҳамда уларга таъсир этувчи омилларни аниқлашни, шунингдек таълим жараёнида самарали ўзлаштиришнинг этнопсихологик тамойилларини тадқиқ қилишни истиқбол режаси сифатида белгилаган.
Нашр қилинган илмий ишлари: “Ўзбек халқининг ўзига хослиги” (1998), “Аждодларимиз тажрибаси” (1996), “Халқ сиймоси акс этар бунда” (1996), “Маърифат элчилари масъулияти” (1997), “Оила тарбия ўчоғи” (1997), “Тилнинг алоқа воситаси сифатлари” (1997), “Абу Райхон Берунийнинг этнопсихологик қарашларига доир бебаҳо манба” (1997), “Марказий Осиёда XV аср таълимидаги демократик ғоялар” (1997), “Этник стереотип нима?” (1990), “Таълимдаги муҳим муаммолар” (1998), “Психология фанини ўқитишда Алишер Навоий меросидан фойдаланиш” (2000).
Сафаев Нуриддин Салихович (1959- йилда туғилган), психология фанлари доктори, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети.
Ўқувчи ёшларда мутахассисликни эгаллаш жараёнида миллий ўзликни англашнинг психологик асосларини шакллантиришни ўрганиш, шу йўналишда миллий ўзликни англаш хусусиятларини тадқиқ этиш муаммолари билан шуғулланмоқда.
Нашр қилинган илмий ишлари: “Методические указания по экспериментальному изучению интенсивностно-временных ҳарактеристик слухового восприятия” (1986), “Лабораторные работы по курсу общей психологии” (1988), “Системный подход и феномены сенсорной системы” (1991), “Муомала сирлари” (1992), “Таълимнинг модул тизими. Олий педагогик ўқув юртларининг ўқув жараёнига педагогик технологияларни тадбиқ этишнинг илмий асослари” (2000).
1990-йилларда Ўзбекистонда психология фанининг турли соҳалари ва йўналишлари бўйича Ф.С. Исмоилова, Д.З. Зайнобиддинов, М. Атаджанов, Н. Мажидов, Б. Гаппаров, И.Махмудов, Л.К. Саитов, М.И. Мусаева, В.Г. Горобец, Д.Д. Шарипов, Р.К. Шохназаров, Ж.У. Мавлонов, А. Эшатов, А.В. Мажитова, М.И. Сагатов, М. Атаджанов, Д, Эгамбердиева, Г. Абдусаматова, К. Собиров, А. Синдаров ва бошқалар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар.
Мустақилликдан кейин Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий Аттестация комиссиясининг ташкил қилиниши қолган барча фан соҳалари билан бир қаторда психология фанида ҳам илмий психологик кадрлар тайёрлаш жараёнига катта ижобий таъсир кўрсатди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Ўзбекистон Миллий университети, Фарғона Давлат университетларида психология, қатор университетлар ва педагогика институтларида педагогик психология йўналишларида кадрлар тайёрланмоқда, умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида минглаб амалиётчи психологлар фаолият кўрсатмоқда. Республикадаги барча олий ўқув юртларининг психология кафедраларида юксак салохиятли олимлар сабоқ беришмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |