Психоанализни тафтиш қилиш. Неофрейдизм
Психоаналитик назария кўплаб иқтидорли психологларни ўз атрофида бирлаштирган кучга айланди улар орасида: А. Адлер, К. Абрахам, Д. Винникот, Э. Джонс, Ш. Радо, В. Райх, О. Ранк, Г. Сакс, П. Федерн, Ш. Ференци, А. Фрейд, Э. Фромм, К. Г. Юнг ва кўплаб бошқа олимларни кўрсатиш мумкин. Психоанализ одамлар онгида тўнтариш ясаб, янги илмий назария ва концепцияларнинг ривожланиши учун кучли туртки берди. Психоанализни тафтиш қилиш З. Фрейд ҳаётлик вақтидаёқ унинг сафдошлари томонидан бошланиб даставвал психоаналитик моделни бутунлай қайта ўзгартиришни мақсад қилмаган. Бироқ, охир оқибат тафтиш оқибатида З. Фрейд таълимотининг кўплаб асословчи, устун қоидалари қайта кўриб чиқилди ва ўзгартирилди.
Ранк Отто (1884 – 1939), австрия ва америка психологи, психотерапевт. Вена университетида таълим олган. “Халқаро психоанализ журнали”нинг муҳаррири бўлган. 1924 йилда О. Ранк Ш. Ференци билан ҳамкорликда нашр қилган “Психоанализнинг тараққиёти” номли китобида психоанализнинг классик техникасини тафтиш қилиш ғояларини баён қилди. Пациентга терапевтик таъсир кўрсатиш муддатини анализни якунлаш кунини кўрсатиб қисқартириш таклиф қилинди. Кейинги йиллар давомида О. Ранк З. Фрейд ғояларидан узоқлашди. 1929 эълон қилинган “Туғилиш жароҳати” номли монографиясида у инсон тараққиётининг моҳиятига ўзининг асосий қарашларини баён қилди. О. Ранкнинг фикрича, одамнинг ривожланиш йўналишини унинг онадан ажралишида намоён бўладиган туғилиш жароҳати (“туғилиш даҳшати”) белгилайди.
О. Ранк бола туғилиб, ўзини бошқа одамлардан ажратади, шу вақтда унда ўзининг ота-она тазъйиқига қарши тура олиш қобилиятларини англаши натижаси сифатида қарши ирода шаклланади, деб тахмин қилган. Қарши ирода боланинг ота-она билан бирдамлигини вайрон қилиши мумкин, бунинг натижасида айбдорлик ҳисси пайдо бўлади. Агар бола билан ота-онанинг бирдамлиги вайрон бўлмаса қарши ирода иродага айланади.
О. Ранкнинг фикрича, одам ўз умри давомида иккита асосий қўрқувни бартараф қилишга интилади: 1) ҳаёт қўрқуви ва 2) ўлим қўрқуви. Ҳаёт қўрқуви бетўхтов индивидуаллашишда намоён бўлади, ўлим қўрқуви эса бирлашишга интилиш ва тобеликда намоён бўлади. О. Ранк бу қўрқувларни бартараф қилиш усули ирода, деб ҳисоблаган.
О. Ранк шахс типологиясини тақдим қилди, унинг доирасида қуйидаги типларни ажратди: 1) бадиий тип; 2) невротик тип; 3) ўрта одам типи. Шахснинг бадиий типи вакилларида кучли ирода мавжуд ва ҳаёт ва ўлим қўрқувлари самарали минималлаштирилган. Невротик тип вакилларида қарши ирода ривожланган ва ҳаёт қўрқуви устунлик қилади. Ўрта одам типи вакилларида конформизмда намоён бўладиган ўлим қўрқуви устунлик қилади.
О. Ранк терапевтик усул сифатида, туғилиш жароҳатини бартараф қилишга йўналтирилган, ўзи ишлаб чиққан психотерапиядан фойдаланишни таклиф қилди. “Туғилиш жароҳати” монографияси эълон қилингандан кейин О. Ранк кучли танқидга учради, кўп ўтмай у Вена психоаналитик жамиятини ташлаб, 1935 йили АҚШ га кўчиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |