Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи



Download 1,67 Mb.
bet58/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Фромм Эрих (1900 – 1980); немис ва америка психологи. Э. Фромм ижтимоий характер муаммосини ўрганиб ижтимоий характернинг бир неча типлари мавжудлиги ҳақидаги хулосага келган: 1) жамғарувчи; 2) эзувчи; 3) пассив; 4) бозор; 5) некрофил (60-йилларда тасвирланган). Э. Фромм у ёки бу ижтимоий характер типи шаклланишининг асосида одамнинг ўз-ўзидан воз кечиш ўзига хослигини белгиловчи қўрқув ётади, деб ҳисоблаган.
Озодликдан қочиш” (ингл. Escape from freedom) — немис социологи, философи и фрейдомарксистик йўналиш психоаналитиги Эрих Фроммнинг 1941 йили нашр қилинган китоби. У бу китобида одамнинг идентичлилик (ўз ноёблигини англаш)га бўлган эҳтиёжларини қондиришга интилиши ва шу билан бирга жамият билан самарали ҳамкорлик қилиши ички зиддиятларга сабаб бўлади, уларни бартараф қилиш эса нафақат конкрет одам, балки жамият тараққиётини ҳам ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланади, деган фикрни илгари сурди. Замонавий цивилизация тараққиёти йўналишини таҳлил қилиб Э. Фромм шундай хулосага келдики, ёлғизлик – бу одам мавжудлигининг ажралмас белгисидир. Инсон мавжудлигининг асосий зиддияти одамнинг озодликка (мустақилликка) интилиши ва шу билан бирга бошқа одамлар ҳамда жамият билан алоқаларга эҳтиёжни ҳис қилишидир. Кўплаб одамлар учун бу зиддиятни бартараф қилиш оғир юк бўлган озодликдан воз кечиш ҳисобланади. Озодликдан воз кечишнинг бундай кўриниши ёки бошқаларнинг иродасига бўйсуниш, ёки бошқаларни ўз иродасига бўйсундиришда намоён бўлади. Озодликдан қочишнинг рақобат шакли Э. Фроммнинг фикрича, одам ихтиёрсиз фаоллик намоён қилиб ижобий озодликка эришадиган муҳаббат ва меҳнат ҳисобланади.
Китобда Германияда фашизмнинг вужудга келиши ва ницистларнинг ҳокимият тепасига келишининг психосоциал шароитлари тахлил қилиниб, Фромм концепциясининг унинг кейинги асарларида ривожлантирилган асосий қоидалари баён қилинган. Айнан “Озодликдан қочиш” асари кейинчалик Франкфурт мактабининг энг таниқли вакилига айланган муаллифга катта шухрат келтирди.
“Озодликдан қочиш” – одамда барча тахдидларга қарамасдан ўзини ишончли ва хавфсиз, деб ҳис қилган ўрта аср дунёсининг парчаланиши туфайли пайдо бўлган хавотири, безовталиги феноменининг тахлилидир. Юз йиллик кураш натижасида одам тушига ҳам кирмаган мўл-кўл моддий фаровонлик ярата олди; дунёнинг бир қисмида у демократик жамият қурди – ва яқиндагина уни тоталитар тахдидлардан ҳимоя қила олди. Лекин - “Озодликдан қочиш”даги тахлил шуни кўрсатадики – замонавий одамни хали ҳам безовталик қамраб олган ва у ўз озодлигини ҳар-хил диктаторларга қўшқўллаб топширишга – ёки машинанинг кичкина мурватига, эркин одамга эмас, яхши боқилган ва кийинтирилган автоматга айланиб, озодлигидан воз кечишга мойил.
“Озодликдан қочиш” китобида Фромм одам учун психологик муаммога айланган ўз шахсий озодлигидан воз кечишига мажбур қиладиган сабаб ва механизмларни тахлил қилган. Одамни ўз шахсий озодлигидан воз кечишга мажбур қиладиган асосий сабаб биринчи навбатда ишончсизлик, хавотир ва бегоналашиш ҳисси бўлиб, унинг натижасида одам ўз индивидуаллигидан воз кечиб улкан механизмнинг кичик мурватига айланади ва жамият босими остида қарор қабул қила бошлайди. Фроммнинг фикрича бундай жамиятда одамнинг тўлақонли шахс сифатида ривожланишининг ўзи муаммога айланади.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish