Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи



Download 1,67 Mb.
bet42/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Уотсон Джон Бродес (1878 – 1958), америкалик психолог, бихевиоризмнинг асосчиси.
1913 йили Д. Уотсон “Психология бихевиорист нуқтаи назарида” номли мақола эълон қилади, бу мақола психологияда янги йўналишнинг ўзига хос манифести бўлиб қолди. Д. Уотсоннинг ”Psychological Review” журналида шу мақоласининг эълон қилинишини бихевиоризмнинг пайдо бўлиш санаси, деб қабул қилинган. Ушбу мақолада Д. Уотсон хулқни организмнинг ташқи стимулларга реакцияси сифатида кўриб чиқиш кераклигини тахмин қилиб, хулқий тадқиқотлар ўтказиш зарурати ҳақидаги фикрни баён қилди.
Д. Уотсон онг ҳолатини кузатиш бефойда, деган фикрда бўлган. У томонидан машҳур стимул-реактив формула таклиф қилинган S – R (стимул – реакция). Д. Уотсон хулқни ташқи стимулларнинг организмга таъсири ва организмнинг жавоб реакциясини кузатиш воситасида ўрганиш мумкин, деб ҳисоблаган.
Д. Уотсоннинг фикрича, эмоционал реакцияларни бошқариш мумкин, буни у ўзининг ёш болалар билан ўтказган машҳур тажрибаларида исбот қилишга уринган. Эксперимент давомида болаларда қаттиқ товуш ва қуённи кўрсатиш орқали қўрқув ҳисси уйғотилган, маълум вақт ўтгандан сўнг болаларда ҳар қандай пахмоқ объект олдида қўрқув уйғона бошлаган.
1928 йили Д. Уотсон Р. Рейнер билан ҳамкорликда “Болаларни психологик қўллаб қувватлаш” номли китобни нашр қилишди, бу китоб ота-оналар ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Китоб сахифаларида бола тарбияси билан машғул ота-оналар учун амалий маслаҳатлар берилиб, тарбия жараёнининг ўзи ўрганиш жараёни сифатида тақдим қилинган.
Торндайк Эдвард (1874 – 1949), америкалик психолог. Э. Торндайк ҳайвонлар устида ўтказган эксперименталь тадқиқотларида ўзи ясаган турлича мураккаблик даражасига эга бўлган қурилма, муаммоли қутилардан фойдаланди. Муаммоли қутига ҳайвон (мушук, ит)ни жойлаштириб Э. Торндайк уларнинг қутидан чиқиб олиш ва реакцияни мустаҳкамловчи мукофотни олиш билан боғлиқ ҳаракат реакцияларини кузатган. Ҳайвон алоҳида механизмни ҳаракатга келтирибгина қутидан чиқиб овқат олиши мумкин бўлган. Олинган эмпирик маълумотлар (вақт, қайта уриниб кўришлар) графикда эгри чизиқ кўринишида қатъий қайд этиб борилган.
Э. Торндайк шу нарсани аниқладики, тутқунликдан қутулишда тасодифан муваффақиятга эришган ҳайвон тажриба қайта ўтказилганда озодликка олиб бормайдиган ҳаракатлар сонини камайтирган, бошқача айтганда кейинги ҳар бир қайта уринишда хатолар сони камайиб борган. Уриниш бир неча марта қайтарилган сари ҳайвон тезроқ озодликка эриша бошлаган. Тажрибалар натижасида уриниб кўриш, хато қилиш ва тасодифий муваффақият принципи ишлаб чиқилди, унга кўра ҳайвон бутун умри давомида хулқнинг янги шаклларини ўзлаштириши мумкин.
Э. Торндайк томонидан ўрганишнинг бир неча қонунлари шакллантирилган: 1) машқ қонуни, яъни вазият билан унга нисбатан реакция ўртасидаги алоқанинг мустаҳкамлиги машқнинг такрорланиш сонига боғлиқ; 2) самара қонуни, яъни агар алоқанинг ўрнатилиш жараёни лаззатланиш билан боғлиқ бўлса алоқанинг мустаҳкамлиги ортади; 3) тайёрлик қонуни, яъни алоқанинг ўрнатилиш тезлиги субъект нарв системасининг хусусиятларига боғлиқ.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish