Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи


Скиннер Беррес Фредерик (1904 – 1990)



Download 1,67 Mb.
bet43/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Скиннер Беррес Фредерик (1904 – 1990), америкалик психолог. Гарвард университетида ҳайвонлар хулқини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланиб Б. Скиннер кейинчалик “Скиннер қутиси” деб аталган эксперименталь қути кашф қилди. Қутига тушган ҳайвонлар ричагни босиб емакхонани очиб, ижобий мустаҳкамловчи овқатни олишган. Ричаг ҳаракатни қайд этишни амалга оширувчи ёзув механизми билан уланган.
Б. Скиннер хулқнинг иккита типи: респондент ва оперант хулқ мавжуд, деб ҳисоблаган. Респондент хулқ деганда қандайдир стимулнинг таъсирига жавоб тариқасида пайдо бўладиган реакция тушунилади. Оперант хулқ деганда, аввал жавоб реакцияси амалга оширилиб, кейин мустаҳкамланадиган хулқ шакли тушунилади. Б. Скиннер бир неча турларини ўз ичига оладиган оперант хулқ типологиясини таклиф қилди: 1) инструменталь шартланган, 2) уриниб кўриш ва хато қилиш ёрдамида ўрганиладиган, 3) вербаль шартланган, 4) тушунчаларнинг шаклланиши.
Б. Скиннер томонидан “оперант шартлашиш” техникаси ишлаб чиқилди, унинг ёрдамида босқичма босқич мустаҳкамлаб бориш ҳисобига хулқ коррекциясига эришилган. Оперант шартлашиш АҚШ да ақлий тараққиётда орқада қолган болаларни тарбиялашнинг самарали усули сифатида кенг тарқалди. 1957 йилда Б. Скиннернинг “Вербал хулқ” номли монографияси нашр қилинди. Бу монографияда нутқнинг ривожланишини оперант хулқ шаклланиши мисолида кўриб чиқиш мумкин: бола катталардан ижобий ёки салбий мустаҳкамловчи омил олиб сўзларни талаффуз қилади.
Гештальтпсихология
Гештальтпсихология XX асрнинг бошларида В. Вундтга оппозиция сифатида пайдо бўлиб, ўз тадқиқот предмети сифатида гештальт (яхлит структуралар)ни ўрганган. Гештальтпсихологлар идрок, тафаккур ва психик тараққиёт сингари кўплаб феноменларни ўрганиб психологик билимлар тараққиётига катта ҳисса қўшишди.
Гештальтпсихология назарияси бўйича психологиянинг бирламчи маълумотлари уни ташкил қилувчи бўлаклардан чиқариб бўлмайдиган яхлит қурилма (гештальтлар) ҳисобланади. Гештальтларнинг ўз характеристикалар ва “гуруҳланиш қонуни”, “муносабатлар қонуни” (фигура/фон)га ўхшаган ўз қонунлари бор.
Кристиан фон Эренфельс (1859—1932), гештальпсихологиянинг асосчиларидан бири, ўтган асрнинг бошида таъкидлаганидек “яхлит – бу, унинг бўлаклари йиғиндисидан фарқ қиладиган қандайдир хақиқатдир”. Гештальт (нем. Gestalt — шакл, образ, қурилма) — идрок қилинаётган предметларнинг фазовий-кўргазмали шакли бўлиб, уларнинг муҳим хусусиятларини хусусиятнинг алохида қисмларини шунчаки йиғиндиси орқали тушуниб бўлмайди. Бунинг битта ёрқин мисоли Келлер бўйича, мусиқа бўлиб, уни бошқа охангда ижро этилганда ҳам таниб олса бўлади. Биз шу мусиқани иккинчи марта тинглаганимизда, хотира туфайли уни таниймиз. Агар унинг оханги ўзгарса ҳам, биз барибир уни ўша ўзимиз билган мусиқа сифатида танийверамиз.
Агар иккита ходиса (ёки физиологик жараён)нинг ўхшашлиги ва боғлиқлиги элементлар сони билан белгиланса ва унга пропорционал бўлса, бу йиғинди бўлади. Агар, ўхшашлик иккита яхлит ходиса қурилмаларининг функционал тузилишига боғлиқ бўлиб, бир хил элементлар сони ўртасидаги боғлиқлик ва ўхшашлик даражаси ўртасида корреляция йўқ бўлса, унда бу гештальт бўлади.
Гештальт-психология идрок тадқиқотларидан пайдо бўлди. Унинг диққат марказида — психиканинг, яхлитни осон тушуниш тажрибасини ташкил қилиш учун хос бўлган интилиши ётади. Масалан, айрим қисмлари етишмаётган харфларни идрок қилишда онг бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилади ва биз яхлит харфни таниймиз.
Гештальт-психология ўзини яратганликлари учун, психикани яхлит қурилмалар – гештальтлар нуқтаи назаридан ўрганиш дастурини олға сурган немис психологлари Макс Вертгеймер, Курт Коффка и Вольфганг Кёлерлар олдида қарздор. Психология томонидан илгари сурилган, онгни элементларга парчалаш ва улардан мураккаб психик феноменлар қуриш принципига қарши чиқишиб, бу олимлар образнинг яхлитлиги ва унинг хусусиятлари элементларининг оддий йиғиндисидан иборат эмаслиги ғоясини таклиф қилдилар. Бу назариётчиларнинг фикрига кўра, атрофимизни ўраб турган нарсалар ҳиссиётларимиз томонидан алохида объектлар сифатида эмас, балки ташкиллашган шакллар сифатида идрок қилинади. Идрок сезгилар йиғиндисидан иборат эмас, фигуранинг хусусиятлари эса унинг алохида қисмларининг хусусияти билан белгиланмайди. Умуман олганда гештальт алохида ходисалар турли-туманлигини тартибга солган функционал қурилмадан иборат.
Идрокнинг ҳамма хусусиятлари: константалар, фигура, фон — ўзаро муносабатга киришишади ва янги хусусият шаклини олишади. Мана шу гештальт, яъни шаклнинг сифатидир. Идрокнинг яхлитлиги ва унинг тартиблигига қуйидаги тамойиллар орқали эришилади:

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish