Олпорт Гордон (1897 – 1967), америкалик психолог, шахс диспозициональ концепциясининг муаллифи. 1937 йилда нашр қилинган “Шахс: психологик талқин” номли китобида у психологияда шахс муаммосининг ахволини синчиклаб таҳлил қилган.
Г. Олпорт ер юзида иккита бир хил одам бўлмайди, деган ғоясини “қирра, сифат” концепцияси билан асослаган. Г. Олпорт қирра, сифат – одамнинг турли вазиятларда ўзини маълум холда тутишига мойиллиги, деб тушунган. Г. Олпорт шахснинг умумий ва индивидуаль сифатларини ажратди, кейинчалик индивидуаль сифатларни белгилаш учун “индивидуаль диспозиция” атамасидан фойдаланди.
Г. Олпорт учта типдан иборат индивидуаль диспозиция типологиясини ишлаб чиқди: 1) кардиналь диспозиция, 2) марказий диспозициялар ва 3) иккиламчи диспозициялар. Кардиналь диспозиция инсонни тўла қамраб олиб, унинг ҳамма хатти ҳаракатларига таъсир қилади. Марказий диспозиция одамнинг атрофдагиларга намоён қиладиган (Масалан: масъулият, ростгўйлик ва х.к. каби) индивидуаль сифатлари. Одамда бешта – ўнта марказий диспозиция бўлиши мумкин. Иккиламчи диспозициялар – бу кам кўзга ташланадиган ва унчалик мустаҳкам бўлмаган индивидуаллилик сифатларидир (масалан, овқат ва кийимга бўлган таъб).
Г. Олпорт одам, шахс сифатлари тўпламига эга мавжудот сифатида илгарилаб, ривожланиб борадиган система, деб ҳисоблаган. Бу системанинг энг муҳим сифати ўз имкониятларини амалга оширишга интилишдир.
Роджерс Карл (1902 – 1987), америкалик психолог, мижоз – марказлашган психотерапиянинг муаллифи.
Рочестер шаҳрида қўпол муомала қурбони бўлган болаларни ўрганиш бўлимида ишлаб туриб, К. Роджерс пациентлар билан ишлашнинг оригинал технологиясини ишлаб чиқди, бу технология кейинчалик мижоз – марказлашган психотерапия, деб номланди. “Мижоз” атамасини муомалага киритиб, К. Роджерс мижоз – бу ўз муаммоларини ўзи ҳал қилишга қодир одам, деган ғояни ривожлантириб, психотерапиянинг моҳиятини қайта кўриб чиқишга интилди. Психотерапевтнинг вазифаси, шундай илиқ эмоциональ атмосферани яратишдан иборатки, унда терапевт маслаҳатчи вазифасини бажара туриб энг кам йўл-йўриқлардан фойдаланиб, мижозга ўз шахси яхлитлигини ва ўзининг мавжудлигининг моҳиятини англашига шароит яратиши керак. К. Роджерснинг шу нарсага ишончи комил эдики, фаол эмпатик-дўстона тинглаш, мулоқотда конгруэнт (лот. Congruens – ўзаро мос, адекват) ўз-ўзини намоён қилиш ва бошқа одамни ижобий қабул қилиш, мижознинг тўлақонли фаолиятда бўлишига шароит яратадиган психотерапия жараёнини сезиларли оптималлаштиришга ёрдам беради. К. Роджерснинг фикрича, тўлақонли фаолиятда бўлган одамнинг асосий сифатлари: 1) эркинлик, 2) кечинмаларга очиқлик, 3) ўз хатти-ҳаракатлари учун масъулият ва 4) креативлик ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |