Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи



Download 1,67 Mb.
bet25/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Лейбниц Готфрид (1646 – 1716), немис философи, математиги, давлат арбоби. Асосий фалсафий асарлари: “Метафизика ҳақида мулоҳаза” (1685), “Табиатнинг янги тизими” (1695), “Одам ақли ҳақида янги тажрибалар” (1704), “Теодицея” (1710), “ Монадология” (1714).
Готфрид Лейбниц фан тарихига қуйидаги муҳим методологик принципларнинг муаллифи сифатида кирган: 1) фарқланмайдиган буюмларнинг ўхшашлиги ва 2) умумий фарқлар. Фарқланмайдиган буюмларнинг ўхшашлиги принципи шуни англатадики, агар иккита буюм аслида битта нарсанинг ўзи бўлса уларни фарқлаш керак эмас, ёки аксинча, ўз сифатлари бўйича турлича бўлган буюмларни ўхшатиш керак эмас. Умумий фарқлар принципидан шундай хулоса келиб чиқадики, бутунлай бир-бирига ўхшаш буюмлар ва турли вақтда абсолют ўхшаш ҳолатлар бўлмайди.
Г. Лейбниц томонидан борлиқнинг қуйидаги “априор” принциплари ажратилган: 1) эҳтимол бўлган ҳар қандай борлиқнинг қарама қарши эмаслиги (қарама қаршилик қонуни); 2) эҳтимолликнинг ҳақиқийлик (мавжудлик) олдида мантиқий устунлиги; 3) қарама-қарши бўлмаган оламларнинг чексиз кўп бўлиши эҳтимоли; 4) эҳтимол бўлиши мумкин бўлган бошқаси эмас айнан шу оламнинг мавжудлиги, эҳтимол бўлиши мумкин бўлган бошқаси эмас айнан шу ходисанинг содир бўлаётганлигининг етарлича асосланганлиги (етарлича асосланганлик қонуни); 5) шу оламнинг мақсадга мувофиқлиги (тўла тўкислиги) унинг мавжудлигининг етарлича асоси эканлиги.
Г. Лейбницнинг фикрича одамнинг руҳи тахланган материалдан ясалган экранга ўхшайди, у ўзида ташқи объектлар таъсирида уйғонадиган тушунча ва назарияларнинг асосини жамлаган. Г. Лейбниц ўзининг назарий қурилмаларида перцепция ва апперцепция тушунчаларидан фойдаланган. Г. Лебницда перцепция атроф оламни пассив акс эттириш бўлса, апперцепция атроф оламни актив, фаол акс эттиришни англатади. Одам руҳида доимий “кичик перцепциялар”, англанмаган идроклар содир бўлиб туради.
Г. Лейбниц Коинот унинг ўзи “монадалар” деб атаган борлиқнинг бўлинмайдиган бирламчи элементларидан ташкил топган, деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, руҳ ва вужуд ўз қонунлари бўйича мустақил ҳаракат қилишади, улар ўртасидаги уйғунлик эса Худо томонидан олдиндан белгилаб қўйилган. Г. Лейбницнинг руҳ ва вужуд муносабати ҳақидаги позицияси психофизик параллелизм номи билан аталади.



Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish