Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи



Download 1,67 Mb.
bet28/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Гартли Дэвид (1705 – 1757), инглиз ассоцианизмининг таниқли вакили, философ ва врач.
1749 йили Дэвид Гартли “Одам, унинг тузилиши, мажбуриятлари ва умидлари ҳақида” номли китобини нашр қилди. Бу китобида у инсоннинг психик ҳаёти вибрация қонунига бўйсунади, унга кўра ташқи олам “тебранишлари” орқа мия ва бош мия нервларида вибрация хосил қилади, улар эса ўз навбатида миянинг оқ моддаларини тебрантиради, деган тезисни илгари сурди. Миянинг оқ моддасидаги вибрациялар сақланиб қолади ва келажакда одамнинг хулқига таъсир қилади, миядаги вибрациялар мускулларга узатилиб ҳаракат фаоллигини таъминлайди.
Дэвид Гартли одамнинг руҳий ҳаёти абсолют моддий физиологик жараёнлардан иборат ассоциацияларнинг асосида ётадиган вибрацияларнинг ўзаро ҳаракати билан детерминлашган, деб ҳисоблаган.
Д. Гартлининг фикрича психик ҳаётнинг учта асосий элементи мавжуд: 1) сенсациялар (сезгилар), 2) идеациялар (сезгилар ғоялари), 3) аффекциялар (содда аффектив тус) – қониқиш ва қониқмаслик. Ушбу асосий элементлар ассоциация механизми асосида бир-бири билан ўзаро ҳаракат қилиб бутун психик ҳаётнинг асосини ташкил қилади. Ассоциациялар механизми аффектлар (эҳтирослар), тушунчалар, эсдаликлар, тасаввурлар, ҳаракатлар ва х.з. ларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Дэвид Гартли энг муҳим инсон тараққиётини ҳаракатга келтирувчи кучлар лаззатланиш ва азобланиш, деб ҳисоблаган. Аффектлар (эҳтирослар) инсоннинг туғма ҳарактеристикаси эмас. Аффектлар (эҳтирослар) тарбия натижаси бўлиб, буюм ҳақидаги тасаввур ва аффекция ўртасидаги ассоциатив механизм туфайли содир бўлади. Болада ижобий ҳаракатларни шакллантириш учун ассоциация қонуни бўйича унда яхши эҳтиросларни шакллантириш керак.
Юм Дэвид (1711 – 1776), инглиз философи, тарихчи ва иқтисодчи. 1748 йилда Дэвид Юм ўзининг “Инсон билиш жараёни ҳақида тадқиқот” номли фундаменталь асарини нашр қилди. Бу асарида у, ўз билиш назариясининг асосий қоидаларини баён қилди. Дэвид Юм ассоциациялар механизми асосида пайдо бўладиган ҳиссий тажриба инсон билимларининг ягона манбаи бўлиб ҳисобланади, деган тезисни илгари сурди. Ҳиссий тажриба ўзининг қурилмасига эга бўлиб, у ғоялар ва кечинмалар, сезгилар (бирламчи идрок) ва эҳтирослар (иккиламчи идрок)дан иборат. Дэвид Юм инсон билиш жараёнини тушунтирувчи механизм сифатида ассоциациялар механизмини тан олган. Дэвид Юм икки хил ассоциациялар кўринишидаги оригинал ассоциациялар классификациясини таклиф қилган: 1) тасодифий ва 2) тўғри. Тасодифий ёки нотўғри ассоциациялар деганда, Д. Юм фазо ва вақтда аралашиш қонуни бўйича пайдо бўладиган ассоциацияларни назарда тутган. Тўғри ёки табиий ассоциациялар деганда Д. Юм ўхшашлик ва сабабийлик қонуни бўйича пайдо бўладиган ассоциацияларни назарда тутган.
Сабабийлик муаммосини тадқиқ қилиб Дэвид Юм шундай хулосага келадики, одамнинг сабабийликнинг мавжудлиги ҳақидаги эътиқодларининг асосида ассоциациялар механизми ётади.



Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish