Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи



Download 1,67 Mb.
bet23/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Паскаль Блез (1623 – 1662), француз файласуфи, экзистенциал психологиянинг асосчиси, олим, ёзувчи. Вақтдан ўзиб Блез Паскаль “Паскал ғилдираги” деб ном олган биринчи ҳисоб машинасини, шприц ва гидравлик прессни кашф қилган, барометр конструкциясини такомиллаштирган.
Индуктив метод тарафдори сифатида Блез Паскаль фан фалсафага нисбатан мустақил бўлиши керак, ақл эса бутунлай фактларга бўсуниши керак, деб ҳисоблаган.
Блез Паскаль одам ҳақида ўзига хос тасаввурлар тизимини ишлаб чиқди. Одамнинг моҳияти унинг буюклиги ва тубанлигида амбивалент намоён бўлади. Одамнинг буюклиги унинг фикрлаш, билиш ва яхшилик қилишга қобил бўла олишида намоён бўлади. Одамнинг тубанлиги эса, унинг ўз маиший моҳиятини англашида: одам табиат (коинот)нинг узоқ бурчагида адашиб қолган “атом”дир. Ўзининг маиший моҳиятини англаш билан одам эртами кеч унинг ҳамма нарсани билиш мумкин эмаслигида намоён бўладиган билиш тубанлигини ҳам англайди. Одамнинг яна бир тубанлиги манманлик ва икир-чикир ташвишлар билан боғлиқ бўлган ахлоқий тубанликдир. Блез Паскаль ташвишларга ўралашиб қолиш одамнингшухрат ортидан қувиб доимий ўзига оро беришга интилишида намоён бўлади, манманлик одамга ўз камчиликларидан қутулишга халақит беради. Шундай қилиб, одам ўз-ўзига ва бошқаларга нисбатан риёкорлик, лўттибозлик, иккиюзламачилик ва мунофиқликдан иборат, одамнинг ҳаёти эса доимий иллюзиядир.
Блез Паскаль одамнинг мавжудлиги парадоксал яхлитлик шаклидир, деган тезисни илгари сурди. Одамнинг гедонистик (лаззатланиш) моҳиятига диққатни жамлаб, Паскаль одамнинг кўнгил очишга интилиши ўз-ўзидан қочиш усулидир, деган хулосага келди. Айш-ишрат, кўнгил очишсиз инсон ўз-ўзига чуқурлашади, ўз-ўзи билан бўлиб қолади ва ўзининг тубанлигини англай бошлайди. Айнан шунинг учун ҳам, Блез Паскаль одамга уни касалликлар ва муқаррар ўлимдан чалғитадиган икир-чикир ташвишлар керак, деб ҳисоблаган. Ташвишларда одамда бахт иллюзияси пайдо бўлади. Бахт иллюзиясига эга бўлишнинг яна бир механизми халоватга интилиш ҳисобланади. Одамнинг бутун ҳаёти халоват ва ташвиш ўртасида кураш билан ўтади. Агар ташвиш мағлуб бўлса ҳаловат чидаб бўлмас ҳолга айланади, одамда пессимистик фикрлар пайдо бўлади, зерикиш, тубсиз йўқлик олдида қўрқув пайдо бўлади. Агар ташвиш ҳаловатдан устун келса одам ўз-ўзини йўқотади.
1654 йилда Худо билан мистик алоқага киришиб, Блез Паскаль дунё ишларидан узоқлашиб ўзини тўласича яратганга бағишлашга қарор қилди. Шу вақтдан бошлаб Блез Паскаль ўзининг одам ҳақидаги таълимотини модернизация қилди ва унга қуйидаги қоидаларни қўшди: Яратган одамга мукаммал табиат ато қилган эди, одам эса илк гуноҳи билан уни вайрон қилди. Айнан илк гуноҳ инсонни ўзининг тубанлигини англашга етаклади. Инсон ақли илк гуноҳнинг сирини билишга қодир эмас. Инсоннинг энг муҳим қобилияти келажакка, яъни нариги дунёдаги ҳаётга умид қилишида ва бу қобилият истисносиз Яратганга эътиқод асосига қурилади.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish