7.Бошқа фанлар билан алоқаси: Амалий география ҳозирги кунда барча табиий ҳамда ижтимоий-гуманитар фанлар билан узвий алоқада. Чунки амалий география юқорида айтганимиздек бошқа фанларнинг тадқиқот натижалари, материаллари, маълумотларидан кенг кўламда фойдаланади. Жумладан амалий география-табиий, иқтисодий география, иқтисодиёт, картография, математика, статистика фанлари таркибида ривожланади.
2-Мавзу Амалий географиянинг методологик асослари
1.Амалий географиянинг география фанлари туркумига кириши. Амалий география табиий ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш, бу жараёнида таркиб топиши мумкин бўлган ҳодисаларнинг олдини олиш лойиҳаларини асослаш, хўжалик тармоқларини ривожлантириш мақсадида бойликларни баҳолаш, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва тараққиёти натижасида вужудга келиши мумкин бўлган табиий муҳитдаги ўзгаришларнинг башоратларини ишлаб чиқиш, табиий муҳит-хўжалик-аҳоли тизимида содир бўлиши мумкин бўлган табиий-антропоген жараёнлар ва умуман интеграл геотизим маромини бошқаришдаги аҳамияти катта мазкур фан табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш жойлашуви, меҳнат ресурсларидан оптимал фойдланиш ва шунга ўхшаш бир-бири билан боғлиқ ижтимоий ва иқтисодий географик мажмуали ишланмаларни ечишда устиворлик қилади. Буларнинг барчаси амалий географиянинг аҳамиятини кўрсатади.
2.Инсон ва табиат,улар ўртасидаги ўзаро алоқаларни баҳолаш
Табиат билан жамиятни ўзаро муносабати мураккаб жараён бўлиб, у замон ва маконда тез ўзгарувчандир. Инсон табиат бойликларидан қанча кўп фойдаланса, табиат ҳам шунча «ташвиш» келтиради. Бинобарин, табиат бойликларидан эҳтиёжга яраша фойдаланиш ва уларнинг ўрганиш мунтазам равишда тўлдириб, табиатни доимо бойитиб бориш асосий омил бўлмоғи ҳамда унга сўзсиз амал қилинмоғи лозим. Шундагина ўзаро муносабат ижобий тусга эга бўлади, табиат инсондан ўз саҳоватини ва меҳрини аямайди.
Инсоннинг тош асридан то шу вақтга қадар табиатга бўлган таъсири аста секин ортиб борган:
Термачилик, овчилик ва балиқчилик босқичи: бундан 30 000 йил аввал бошланган. Ушбу даврда одам термачилик овчилик ва балиқчилик билан шуғулланган.
Бу босқичда инсон табиатини ўзгартирмаган, балки унга мослаша борган.
Қишлоқ хўжалиги инқилоби босқичи: Бундан 6-8 минг йил илгари содир бўлган ушбу даврда одам овчилик ва балиқчиликдан деҳқончиликка ўтган. Табиий ландшафтнинг кучсиз ўзгариши рўй бера бошлаган.
Ўрта асрлар босқичи: Бу даврда инсоннинг табиатга бўлган таъсири кучая борган. Меҳнат асосан қўл кучига асосланганлиги учун экологик мувозанатга таъсир этмаган.
Саноат инқилоби босқичи: Бу давр бундан 300 йил бурун рўй берди. Жамиятнинг табиатга таъсири кучайди. Табиий ландшафтлар тез суръатлар билан ўзгара бошлади. Саноат ривожлангани сайин жамиятнинг табиатга таъсири ҳам орта бошлади.
Фан-техника инқилоби босқичи: Бу давр XX асрнинг иккинчи ярмидан бошланди. Табиий ресурслар ва табиат жуда катта миқёсда ўзлаштирилди. Экологик мувозанат бузила бошлади. Натижада умумсайёравий экологик муаммолар вужудга келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |