Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети география кафедраси



Download 3,71 Mb.
bet23/61
Sana20.06.2022
Hajmi3,71 Mb.
#683708
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   61
Bog'liq
8-сем АГ ММ ва АМ

Табиий ресурслар классификацияси.
Табиий ресурслар бир канча турларга бўлинади. Минерал ресурслар, сув,. ўсимлик, тупрок, иқлим, биологик ресурслар.
Табиий ресурсларни халк хўжалигида ишлатилишига караб ҳам бир неча турларга бўлиш мумкин. Энергетик (ёкилғи, гидроэнергетик, ноананавий энергетика ресурслари). ўрмон, агроиқлим.. рекреацион ресурслар ва бошкдлар.
Кўпроқ. ресурслар қўйидаги классификациям ажратилади.
1.Ер ресурслари
2.Сув ресурслари
3.Гидроэнергетика ресурслари
3.Минерал ресурслар
4.Ноананавий энергетика ресурслари
5Агроиқлим ресурслари
6.Биологик ресурслар
7.Рекреацион ресурслар
8.Дунё океани ресурслари
9.Ресурслар билан таъминланганлик фойдаланиш куламига боглик бўлганлиги сабабли, бу тушунча табиий тушунча бўлмай, социал - иқтисодий тушунчадир.
Олимларнинг фикрига кура ёқилгининг жаҳондаги умумий захираси 12,5 триллион тонна шартли ёкилгидан ортиқ Бу ҳозирги даражада қазиб олинса, минерал ёкилги 1000 йилга отади демакдир.
2. Табиий шароит ва ресурслардан фойдаланиши.
Жамият ва табиат, инсон у яшаб турган мухит уртасидаги узаро таъсир муаммоси - инсониятнинг абадий муаммоларидан биридир.Фалсафий тафаккурнинг бутун тарихи давомида у турлича хал килиниб келинган. 18-асрда Франция социологи Монтескье уша давр учун хос булган фикрни олга суради. У "Конунлар рухи тугрисида" номли асарида жамият табиатга тула равишда карамлиги тугрисидаги гояни ривожлантириб "Иклимнинг хукмронлиги барча кучлардан устунрокдир"деган шиорни олга суради. Кишилар жамиятни табиатга карши куядиган кишилар билан табиат уртасидаги алокани истисно килганда идеалистик карашларга карши уларок табиат билан инсон уртасидаги чамбарчас богликликни асослаш ва курсатиш мухим ахамиятга моликдир. Тарихга икки томндан караш мумкин. Уни табиат тарихи ва инсонлар тарихига булиш мумкин. Инсоният жамияти мавжуд экан, табиат тарихи ва инсонлар тарихи бир-бирини узаро кувватлаб турадилар.
Жамият ва табиат бирлигини таъкидлар эканмиз, биз уни тимсолида уларнинг моддий жихатдан бирлигини тушунамиз, яъни улар моддийдирлар, бир хил кимевий моддалардан иборатдир, назарияда диалектик деб аталувчи баъзи бир объектив (холис конунларга) гарчиузига хос шаклда булса хам буйсунадилар.
Жамиятда ижтимоий конунлар билан бирга физика, киме ва биология конунлари хам амал килади. Бунда инсон, жамият табиатнинг бир кисми сифатида тавсифланади. Инсоннинг жисмоний ва маънавий хаети табиат билан чамбарчас богланганлигидир. Бу табиат уз-узи билан чамбарчас боглик демакдир, зеро инсон табиатнинг бир кисмидир, унинг фарзанди, ривожининг гултожисидир. Мазкур холат авваламбор табиат инсон ва жамият пайдо булишининг етакци омили эканлигида куринади.
Табиат ривожининг махсули булмиш инсоният табиатга тобора куп уз таъсирини курсатади, инсон факат хар хил усимлик ва хайвонот турлари урнини узгартирибгина колмай, бинобарин, уларни шу даражада узгартирадики натижада у билан бирга йук булиб кетиши мумкин.Шундай килиб инсон нафакат табиатни урганиб билади, балки узини ураб турган дунени узгартиради, "ижод" килади хам. Бирок ландшафт (табиат манзараси) нинг гоят узгартириб юборган ва коинотгача чика олган инсоният хеч качон табиатдан узилиб кетмайди,у хамма вакт унинг багрида яшайди.
Инсоннинг мехнат фаолияти унинг табиатга булган муносабати асосида етади. Инсон табиатга таъсир курсатар экан, у мехнат воситалари ердамида табиий мухитни уз мухтожликлари ва эхтиежларига мослаштиради, узининг ашелар дунесини яратади, уз хает фаолияти шароитларини кайта ишлаб чикаради. Инсон билан табиат уртасида инсон кули билан яратилган "инсонийлаштирилган" табиат зухур килади ва ривожланади. У инсон мехнати мажмуининг узаро таъсири махсулидир. Шундай килиб мехнат пайдо булганидан эътиборан нафакат инсон шаклланишининг хал килувчи шарти булибгина колмай, балки табиатни узгартиришнинг омили хам булиб келган.
Одамлар узлари жамиятга бирлашган такдирлардагина табиатнинг чинакам ва онгли хокими булишлари мумкин. Табиат ривожининг олий боскичи булмиш жамият факат табиий омил негизидагина яшайди, ривожлана олади ва унинг табиий омил билан доимий узаро таъсирда булиши шартдир. Келиб чикиши жихатдан табиат билан жамият хар холда табиатнинг алохида кисми сифатида яшайди ва ривожланади. Табиатнинг табиий кучлари узининг бебош харакатлари билан инсон яратган нарсаларни вайрон килади. Бу зиддият инсоннинг онгли ва максадга йуналтирилган фаолияти туфайлигина "инсонийлашган" табиат фойдасига хал килинади. Биосферадаги бу ва бошка зиддиятларни бартараф эта бориб, инсон табиатни жуда улкан масштабларда окилона узгартириш доираси элементларини яратади. Инсон табиатнинг бирорта кучини бошкасига карши кузгатувчи махсус ташкилотчи ва бошкарувчи куринишида, табиатни узгартирувчи куч сифатида узини намоен этади. Инсоннинг айни шу фаолиятида табиий жараенларнинг ижтимоий сабабларига богликлиги биосфера эволюциясининг янги конунияти сифатида шаклланади.
Инсоннинг тобора купрок таъсирини бошидан кечираетган табиат ана шу таъсирнинг характерига боглик холда тобора узгарибборади, унинг элементлари "инсонийлашган" мохият касб этади ва ижтимоий вазифаларни бажаради. Жамиятнинг табиатга таъсир курсатиш ва унга хос булган зиддиятлар тобора биосферанинг купгина элементлари ривожининг асосий манбаи хусусиятларини касб этмокда.
Жамиятнинг табиий шароит ва ресурслардан фойдаланиш тарихини бешта ижтмоий-иктисодий формацияларга ажратишни купгина олимлар таклиф этишади.
1. Ибтидоий жамоа тузуми. Бу даврда ибтидоий одамлар оддий мехнат куролларига эга эди. У куроллар асосан овчилик ва тирикчилик учун нарсалар туплашга кулланилган. Бу боскичда табиатхает кечириш воситаларини бевосита бераверган ва шу боис олдинига уларни ишлаб чикаришга эхтиеж булмаган.
2. Кулчилик даври. Бу давр одамига ишлаб чикариш воситалари ва умуман табиат бойликларига нисбатан хусусий мулкчиликнинг пайдо булишини, шунингдек, металлардан ясалган мехнат куроллари янада ривож топиши хамда уларни куллаш доираси кенгайишини уз ичига олади. Мазкур куроллар ердамида инсон табиат боскичларини уз эхтиежларига ижодий равишда мослаштиришга тобора фаолрок киришади.
3. Феодализм боскичи. Жамиятнинг табиатга таъсир утказиш шакллари жихатидан бу давр иккинчисидан кам фарк килади. Иккинчи давр билан учинчи давр уртасидаги жиддий фарк шундаки, кулчилик шаклларининг крепостной карамлик билан алмашиши ишлаб чикариш кучларини ривожлантириш, табиатни билиш ва узгартириш учун янги имкониятлар очиб берди.
4. Бу давр капитализм тузумини уз ичига олади. У икки боскичга булинади.

  1. машиналашган ишлаб чикаришни пайдо булиши, фан ва техникани замонавий цивилизация турли шаклларининг гуркираб ривожланиши билан богликдир. Фан ва техника тараккиети жамиятнинг табиатга таъсир утказиш имкониятларини шу кадар ошриб юборадики, В. И. Вернадский таъбирича, "Инсоният умуман олганда, табиий мухитни узгартирувчи ва кайта тузувчи кудратли геологик кучга айланади".

  2. капитализмнинг монополистик погонаси билан богликдир. Капитализм ривожининг бу боскичида машиналашган техникани еппасига куллаш, ракобат ва ишлаб чикариш анархияси шароитларида жамиятнинг табиатга вахшиена муносабати сакланиб колади. Жамият ва табиат уртасидаги зиддият анча кескинлашади, экологик бурон хавфи руй-рост вокейликка айланади. Биосфера бойликлари чек-чегарасиз ва битмас-туганмаслиги тугрисидаги гаплар чиппакка чикади.

5. Бу давр социализм давридир. Бу даврнинг биринчи боскичи табиатдан фойдаланишнинг капиталистик ва социалистик тизимлари амал килиши билан тавсифланади. Бу тизимлар нафакат "инсон-жамият" муносабатлари шамойили буйича хам бир-бирига карама-каршидир. Бу тизимларнинг мавжудлиги узаро биргаликда уларнинг табиатга булган муносабатларида хам муайян из колдиради. Бу даврнинг иккинчи боскичи янги экологик тафаккурнинг пайдо булиши умуминсоният манфаатлари йулида табиий мухитни гоят катта микесларда кайта куриш зарурияти билан богликдир.
Бу боскичда табиатни жуда катта микесларда окилона узгартириш сохаси оекка туради ва ривожланади. Адабиетларда жамиятнинг табиий шароит ва табиий ресурслардан фойдаланиш тарихини 4 даврга булиш кенг урин олган: яъни 1)узиники килиб олиш, 2) аграр, 3) индустриал, 4) ноосфера даврлари.
Хозирги фан-техника инкилоби даврида инсоннинг табиий шароит ва табиат ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари гоят кенгаяди. Шу билан бирга саноат ишлаб чикаришнинг табиатга ва атроф мухитга хавфли зарарли таъсири анча ортади. Инсоннинг уз микеслари жихатдан табиий жараенлар билан тенглашадиган гоят улкан геологик фаолияти натижасида биосферанинг табиий мувозанати бузилади унга экологик зарар етказилади. Инсоният жамияти узининг бутун тарихида атроф-мухит ва унинг бойликлари, шароитлари билан узлуксиз муносабатда булади. Бунда у атроф -мухитга мутассил мослаша боради. Лекин бу мослашув фаол характерга эга булади. Уз атрофидаги мухитни ва турмуш тарзини аста-секин такомиллаштира бориши инсоннинг мослашувида айни фаол шакл хисобланади. Мана шу узгарувчанлик фаолиятида инсон билан табиат, атроф-мухит уртасидаги узаро таъсир хаммадан якколрок куринади. Инсон атроф-мухитга уз таъсирини мехнат оркали амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси минерал хом ашё ресурсларига бойдир. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 675 конда 92 хил минерал хом ашёлар аниқланган. Охирги ўн йил ичида 330 дан ортиқ минерал хом ашё конлари ишга туширилди. Булар рангдор, камёб ва қимматбаъо металлар - 15, нефт ва табиий газ - 38, тоғ-кимё - 4, тоғ-руда - 20 ва кўплаб қурилиш материаллари конларидир.
Қазилма бойликларидан фойдаланишнинг таoминланганлиги натижасида ъар йили тоғ-кон саноатида 60 млн тоннага яқин чиқиндилар вужудга келади ва улар 10 минг гектар ерга жойлаштирилади. Бу чиқиндилар атроф муҳитнинг кучли ифлосланишига сабаб бўлмоқда.
Республикада ҳар йили саноатнинг турли тармоқларида 100 млн тоннадан ортиқ чиқиндилар вужудга келади ва уларнинг ярми заҳарлидир. Ҳозиргача ер ости ва ер усти чиқиндихоналарида 2 млрд тоннадан ортиқ чиқинди тўпланган. Зилзила, сурилма ва сел хавфи бўлган Ўзбекистоннинг тоь олди ва тоғли ҳудудларида жойлашган чиқиндихоналар экологик хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Чиқиндилар муаммосини хал қилиш Ўзбекистондаги энг долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда 2700 дан ортиқ қазилма бойликлар конлари ва истиқболда очилиши мумкин бўлган янги конлар аниқланган. Ушбу конларда ер бетига яқин жойлашган хилма-хил минерал хом-ашёлар мавжуд, уларнинг 60 хилидан халқ хўжалигида фойдаланилмоқда. Ўзбекистоннинг умумий минерал хом ашё салоҳияти 3,3 триллион АҚШ долларида баҳоланмоқда. Улардан оқилона фойдаланиш керак.



Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish