Шаҳарларнинг тарихий шаклланиши ва «шаҳар» хақида тушунча.
Шахарларнииг хам тарихи узоқ. Бироқ бу тарих инсоният тарихидан қисқа бўлиб, бу давр жамият тарихига мос келади. Шаҳарлар жамиятнинг худидин бирикмаси (социуми) шахсида синфий тузум, яъни қулдорлик даврида кўпроқ ривожлана бошлади. Умуман олганда, шахарларнинг вужудга келиишни ижтимоий мехнат тақсимоти билан боғлайдилар.
Маълумки, дастлабки ижтамоий меҳнат тақсимоти дехқончнликнинг чорвачиликдан ажралиб чиқишидир. Дехқончилик, хусусан сугорма дехқончиликнинг пайдо бўлишгамуҳим, доимий (стационар) ахоли манзи.лгохларининг барпо бўлишига сабаб бўлди. Дастлабки суғориш иншоотлари ёки воситаларини кўпчилик қурар эди, ундан кўпчилик фойдаланар ва уларни кўпчилик қўриқларди.Шу асосда кишиларнинг қадимий жамоаси вужудга келади. Аммо бу жамоа (жамият эмас!), кишиларнинг худудий бирлиги у даврда шахар хам қишлоқ хам деб айтилмасди.
Шаҳарлар эса ижтимоий мехнат тақсимотининг навбатдаги босқичи, яъни дехқончиликдан хунармандчилик ва савдонинг ажралиб чиқиши натижасида пайдо бўлди. Ушбу .касбдаги кишилар, бевосита қишлоқ хўжалиги билан шуғулланмайдилар ва бинобарин, улар хар хил мехнат қуроллари ишлаб чиқариш, ҳамда товар айрибошлаш (алмаштариш)да воситачилик вазифасини бажарган, қулай жойда ўрнашган ахоли пунктларида яшаганлар. Кейинчалик бундай жойлар «шахар» деб аталган.
Қулдорлик даврида шаҳарлар қул савдоси маркази бўлган. Айни шу вақтда, улар давлат марказлари вазифасини хам ўтаганлар. Натижада, Шахар-давлат (города — полисш) вужудга келган. Масалан, Рим, Афина, Византия, Вавилон. Бухоро, Самарқаид (Мароканд) шулар жумласидандир.
Феодализмда шаҳарлар ривожланишининг ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги, ердан фойдаланиш билан (феод-ер) боғлиқ бўлган. Бу даврда шаҳарлар катта худудларнинг сиёсий, диний, иқтисодий ва маданий ҳамда савдо марказлари функциясини бажарган.
Шаҳарларнинг жадал тараққий этиши, ҳозирги замон урабанизация жараёнининг ривожланиши кўп мамлакатларда капиталистик ишлаб чикариш, иқтисод, молия, транспорт ва бошқа сохаларнинг мужассамлашуви асосида содир бўлган. Бизнинг ўлкамизда эса шаҳарлар анъанавий равишда (шарқ маданиятига хос ҳолда) суғорма дехқончилик, савдо ва хунармандчилик негизида ривожланиб келган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «шаҳар» тушунчаси, барча эл ва юртларда, мамлакат ва музофотларда айнан бир маънода талқин килинмайди, улар буидай мақомда турли давлатларда турлича белгиланади. Чунончи, ислом дини мамлакатларида шаҳарлар (Қуббалар) авваломбар бозор ва масжидларнинг сони билан белгиланган. Ғарб мамлакатларида шахарлар аҳоли сони ва зичлиги, жойларнинг архитектураси ва қурилиш шакли, манзилгоҳнинг оажарадигап вазифасига ўхшаш мезонлар орқали алфатилган. Ўзбекистонда 1972 йилдан бери ахолн манзилгоҳининг шахар макомнни олиши учун энг камида 7 минг аҳолнгн эга бўлиши хамда уларнинг кўпчилиги қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган сохаларда банд бўлмоғи шарт.
Шаҳарлар мураккаб тушунча. Шу боис улардан турли фан вакиллари ҳар хил талқин 1диладилар. Масалан, иқтисод учун шахар асосан ишлаб чиқариш, эиг аввало саноат маркази, социология учун ўзмга хос яшаш мухити, тарихчи учун ўтмишдан гувохдик берувчи жойдир ва х.к. Иқтисодий географияда эса шахар —бу қишлоқ хўжалит бўлмаган сохалар ва улар билан шуғулланувчи аҳолининг ҳудудий ташкил эташ шахсллидир; у динамик ижтимоий — иқтисодий тазим (система) хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |