5.8.3. Ўрам ашёли полларни тўшаш
Ўрам ашёли поллар асосан турар-жой ва жамоат биноларда қўлланилади. Бундай поллар асосиз, асосли линолеумлар яoни махсус тукли иситгичли ленолеумлардан иборатдир.
Юзаларни тукли ленолиумлар билан қоплаш қуруқ ва текис юзаларга гилам тўшалиб, хона ўлчами бўйича қирқиб олинади. Тўшашда шунга аъамият бериш керакки, тукларни ётиши бир томонга йўналган бўлсин. Ўрам ашёларни чок қисми 3…5 мм остига «Бустлат» елими суркалиб, асосга ёпиштирилади ёки ленолеумлар ўзаро махсус «Пчёлка» пайвандлаш аппарати билан ўзаро пайвандланади. Хона периметри бўйлаб часпак ўрнатиб чиқилади.
Оддий линолиумни ёпиштириш учун асос бўлиб, цемент – қумли қатлам, гипсцемент – бетон, темирбетон ораёпма кабилар хизмат қилади.
Ленолеумни ёпиштиришдан олдин 2 сутка давомида камида 150° С ъароратли хонада ушлаб туриш зарур. Улар асосга сувга чидамли кумаронитрат елими билан, агар линолеум асосли бўлса, битум мастикасига 1 % гача каучук қўшиб тайёрланган мастика билан ёпиштирилади. Ёпиштириш пайтида асос намлиги 5 % дан ортмаслиги, 2 метрли назорат рейкаси остидаги тирқиш 2 мм дан ортмаслиги зарур. Асосга елим суркашга икки соат қолганда елимга бензин ва этилацителин (1:1) таркибида аралаштириб грунт қават ъосил қилиб олинади. Елим асосга ёғоч ёки пластмасса шпател ёрдамида 0,5 мм қалинликда суртиб чиқилади. Елим қуриб олиши учун тахминан 2 соат давомида 18…..20 °С ъароратда, 4 соат давомида 10…..15 °С ъароратда, қуритилади, сўнг линолеум орқа томонига 0,5 мм қалинликда елим суртилиб, 15…..20 минут давомида қўлга ёпишиши камайгунча ушлаб туриб асосга ёпиштирилади, бунда линолеумни қирғоқларидаги ортиқча устма-уст тушиб турадиган қисмини қирқиш осонлашиши учун линолеум қирғоғига 6….8 см елим суртилмайди. Линолеум қирғоғини қирқиш ва елимлаш линолеум ёпиштириб бўлингандан 2…..3 сутка ўтгач амалга оширилади. (расм 5.8.5).
Расм 5.8.5. Линолеум қирғоғини қирқиш
1-пичоқ; 2- пўлат чизғич; 3- линолеумни туташиш қисми; 4- фанера; 5- ораёпма плита.
Чоки текис қирқилгач, қирқилган қисмини орқа томонига елим суркаб, асосга ёпиштирилади.
Кигиз намат асосли линолеумни тўшаш учун махсус устахоналарда хона ўлчамида қирқилиб, зарур ъолда ўзаро «Пчелка» пайвандлаш ускунасида пайвандалниб олинади. Бунда пайванд чок мустаъкамлиги узилишга 3 МПа дан кам бўлмаслиги зарур. Ленолеум хонага ёзиб қўйилиб, яхши текислангунча кутилади, сўнг қирғоқларини девордан кўпи билан 5 мм қочириб, ортиқчаси қирқиб ташлангач периметр бўйлаб часпак билан қуруқ ъолда асосга тўшалади. Агар ленолеум хона ўлчамида тайёрланиб, пайвандланмаган бўлса, қўшни линолеум билан чок қисм намлиги 5 % гача бўлган асосга «Бустилат» елимини линолеум қирғоғига 3-4 см энликда суркаб, асосга ёпиштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |