Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти



Download 425 Kb.
bet1/13
Sana22.02.2022
Hajmi425 Kb.
#94534
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Буёк ишлари янги


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
“КУРИЛИШ” ФАКУЛЪТЕТИ

“Уй-жой коммунал ва маиший хизмат тармоқлари сервиси ”


КАФЕДРАСИ

“Қурилиш жараёнлари технологияси”


ФАНИДАН

МАЪРУЗАЛАР МАТНИ




МАВЗУ: БЎЁҚ ИШЛАРИ, ГУЛҚОҒОЗ ЁПИШТИРИШ ВА ПОЛ ИШЛАРИ

ФАРҒОНА - 2011


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
“КУРИЛИШ” ФАКУЛҒТЕТИ

“Уй-жой коммунал ва маиший хизмат тармоқлари сервиси ”


КАФЕДРАСИ

“Қурилиш жараёнлари технологияси”


ФАНИДАН

МАЪРУЗАЛАР МАТНИ




МАВЗУ: БЎЁҚ ИШЛАРИ, ГУЛҚОҒОЗ ЁПИШТИРИШ ВА ПОЛ ИШЛАРИ

Институт Услубий


Кенгашида тасдикланган.
“____” ___ _____ 2011 й. № ___
ФАРҒОНА - 2011

2 – МАВЗУ.


Режа:

1. Бўёқчилик ишлари, турлари, қўлланилиши,
2. Бўёқ ишларига тайёргарлик.
3. Бўяш ва ишни сифатини таoминлаш.
4. Гулқоғоз ёпиштириш ишлари, турлари, иш бажариш технологияси.
5. Гулқоғоз епиштириш учун зарур асбоб, жихоз ва мосламалар

1. Бўёқчилик ишлари. бўёқчилик ишларини қўлланилиши ва турлари

Бўяш орқали пардозлаш – уч турга бўлинади: оддий, сифатли ва юқори сифатли. Сифатнинг бу турлари бинонинг фойдаланиш мақсади ва пардозига қўйилган талаблардан келиб чиқади.


Оддий бўяш – ёрдамчи бино иншоотлар, иккинчи даражали бинолар ва вақтинчалик биноларни бўяш учун қўлланилади.
Сифатли бўяш – турар-жой, ўқув, маoмурий маиший, саноат ва коммунал корханалар бинолдарни бўяшда қўлланилади.
Юқори сифатли бўяш – теар, клуб, вокзал, маoмурий ва шунга ўхшаш жамоат биноларни бўяшда қўлланилади.
Бўёқ ишлари ўз вақтида ташқи ва ички бўёқ ишларига бўлинади.
Ташқи бўёқ ишларига ўзига хос совуққа ва хавога чидамлилик талаблари қўилади.
Бўёқлар ташқи фактурасига кўра силлиқ ва ғадир – будур турларга бўлинади. Ғадир – будур бўёқ ишлари зина ва бино ташқарисини бўяшда қўлланилади.
Бўялган юзаларни ярқираши бўйича: ярқирайдиган ва хира юзларага бўлинади.
Бўёқ ишларини бажаришда турли тартибдаги Бўёқ ва ёрдамчи ашёлар ишлатида.
Бўёқ ашёлари ўзига хос хоссаларига эга бўлиши, яoни у бўёқ, химоя ва декоратив вазифани бажариш зарур. Бундай хоссалрга бўёқларнинг ёруғлик, об-хаво шароити, ишқор ва кислотага чидамлилиги, ёпишқоқлилиги, қоплама пардасининг эгилиши ва чўзилишига мустахкамлиги киради.
Қуйидаги бўёқ игларида ишлатиладиган ашёларнинг синфланиши келтирилган:
Бўёқ таркиби: ранг берувчи пигмент, боғловчи модда, тўлдирувчи ва бошқа ёрдамчи ашёларни аралаштириб, қуригандан сўнг бўялган юзада етарли даражада мустаъкам қоплама парда хосил қилиши тушунилади.
Пигмент – қуруқ бўяш талқони бўлиб, улар сув ва ёғда эримайди. Улар олиншига кўра табиий ва сунoийга келиб чиқиши бўйича эса маданли ва органик турларга бўлинади.

Боғловчилдар – пигментларни ўзаро боғлаб, рангли юпқа бўёқ қатлама – пардасини хосил қилиш учун хизмат қилади.
Боғловчи ашелар ўз навбатида сувли, сувсиз ва эмулpсияларга ишлатиладиган турларига бўлинади. Сувли таркибдаги бўёқлар учун ишлатиладиган боғловчиларга: хайвон елими, синтетик елим (КМЦ – карбоксил металциллюза) ва козеин елим киради. Сувсиз таркиблар учун боғловчи сифатида: алиф, турли қатлам эритмалари ва лаклар киради. Эмулpсия икки турга сув-ёғда ва ёғ–сувда шунингдек ПВА (Поливенилацетат)
Тўлдирувчилар – бўёқ таркибига унинг адгезия холатини яхшилаш яoни ўзаро боғланиши яхшилаш, мустахкамлигини ошириш ва бўёҚли арзонлаштириш учун хизмат қилади. Тўлдирувчи сифатида слюда, трепол талқони (талpк), туюлган асбест, қум ва х.к киради.
Ёрдамчи таркибларга – грунтовка, сурковчи ашё, шпатлевка, аралаштиргич, эритгич, эски бўёҚларни ювувчи ва силлиҚловчи ашёлар киради.
Грунтовка – бўёқ таркиби бўлиб, у боғловчи ва пигментда ташкил топади. Унинг вазифаси бўяладиган юза ғоваклигини камайтириб, бўяладиган юзага бўёқни яхши епишини таoминлашдан, яoни адгезия холатни язшилашдан иборат. Сув таркибли грунтовкаларги – мис купароси ва силикат шунингдек квасли турлари, ёғли таркибли грунтовкаларга алиф, аралаштирилган ёғли бўёқ, ёғ – эмулpсияли таркиб, суoний грунтоакаларга
эса – перхлорвинил ПХВ, поливинил ацстат (ПВА) ва стирол – бутадиенли турлари киради.
Шпатлевка ва суркаш ашёларини юқорида келтирилган боғловчилар асосида тайёрланади. Уларга қуюқлик бериш мақсадида тўлдирувчи кўпроқ қўшилади. Улар металл, ёғоч ва бетон юзалар грунтлаш учун ишлатилади. Суркакичлар эса ёриқ ва нотекисликларни йўқотиш учун қўлланилади.
Аралаштиргичлар – Қуюқ бўёқларни суюлтириш, эритгичлар эса бўёқни зарур епишқоқликка келтириш учун хизмат қилади. Эски бўёқларни ювувчи моддалар эса эски бўёқларни юзадан ювиб кўчириш ва асбобларни ишдан сўнг ювиш учун хизмат қилади. Бўёқни қотишини тезлаштириш учун сиккатив қўлланилади. Силлиқловчи материла, эса юзаларни силлқилаш учун ишлатилади, уларга қоғоз ёки мато асосли силлиқлигчлар киради.
Бўёқни таркиблар, уларга қўлланилган боғловчи турига қараб: сувли, ёғли ва синтетик турларга бўлинади.
Сув таркибли бўёқларнинг маданли ва елимли турлари бўлиб, уларни боғловчилари сифатида хайвон еки ўсимлик елими (мездра, суяк ва козеин) ва маданли боғловчи – охак цемент ва суюлтирилган шиша фойдаланилади. Бундан ташқари КМЦ хам қўлланилиши мумкин. Елимли бўёқлар асосан бино ички қисми пардозларида намлик бўлмаган хоналарда қўлланилади. Уларни асосини текислашда грунтовка сифатида охак, хўжалик совуни, елим ва алиф сифатида тайёрланган грунтовка қўлланилади.
Силикат бўёқлар бинонинг ички ва ташқи юзаларини парзодлашда ишлатилиб, улар нам хона еки об хаво шарорити учун чидамлидир. Бундай бўёқлар остини грунтовкаси учун квасли таркиб танланади.
Ёғли бўёқ таркиблари бинонинг ички ва ташқи учун қўланилиб, улар қуюқ бўёқ, ранг, тўлдирувчи ҳамда табиий еки сунoий алиф аралашмасидан тайерланади. Улар юзага сифат берибгина қолмай, намдан ва чиришдан сақлайди. Уларга грунтовка сифатида бўёқ ва табий еки сунoий алиф ишлатилади. Агар ёғли колер ёғли-эмулpсияда аралаштирилса, уни фақат бино ички қисмида ишлатилади. Ташқи металл қопламаларини бўяшда ёғли лакда тайёрланган эмаллар қўлланилади. Уларга ранг берувчи сифатида алюминий талқони ишлатилиб, у қуёш нурини яхши қайтаради.
Сунoий синтетик бўёҚ таркиблар ўз навбпатида синтетик қатрон (ПХВ; кремний-органик в.х.к) стирол бутадиенли каучук; глифтал қатрони ва бошқа боғловчилар асосида тайерланади. Улар асосан бино ташқариси учун қўлланилиб, уларни асосини грунтовкалаш учун ПХВ қатронини эритмаси ишлатилади.
Бўяладиган юзаларга қўйиладиган талаблар:
Бўёқчилик ишлари бир неча оперцияларни қамраб оладиган иш циклидан иборат бўлиб, уларга қуйидагилар киради: юзаларни бўяшга тайерлаш, юзаларни грунтлаш, ериқ ва нотекисликларни суваб, текислаш, шпатлевкалаш ҳамда бўяш.
Бўялган юзаларнинг сифати технологик операциялар сонига ва навбатма навбат бажарилишига боғлиқ:
Бўяш сифатига қанчалик юқори талаблар қўйилса, тайергарлик ишлари ва юзаларига бўёқ бериш вақтида шунча кўп операция бажарилиши лозим.
Бўяш учун тайёрланадиган юзалар сифатига қараб 4 гурухга ажратилади.
1 гурухга – шпатлевкалар текислаш талаб қилинмайдиган юзалар, 2 гурухга – ёғоч толаларидан пресслаб тайерланадиган плиткалар қопланган юзалар, шунингдек, жами майдоннинг 15 % ди ериқ тирқишлари сувалиш ва шпатлевкаланиши талаб қилинадиган юзалар, 3 гурухга суваб қўйилган юзалар ва жами майдоннинг 35% ида ёриқ тиркишлар текисланиши ва шпатлевкалиниши талаб қилинмайдиган юзалар, 4 гурухга ҳамма жойдаги ёриқ тирқишлари суваб беркитилиши лозим бўлган ёпппасига шпатлевкаланадиган юзалар киритилади.



Download 425 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish