Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети педагогика факултети



Download 438,5 Kb.
bet20/21
Sana21.02.2022
Hajmi438,5 Kb.
#78769
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
2004 йил 29 август, 410-сон



Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони (Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ)
ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ ВА СОВРИНДОРЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

2006 йил 20 декабрь, ПФ-3832-сон



Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори (Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ)
ПЕКИН ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН 2008 ЙИЛГИ XIXX ЁЗГИ ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ СОВРИНДОРЛАРИ ВА ҚАТНАШЧИЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

2008 йил 25 август, ПҚ-951-сон



Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТЛАРИДА ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШГАНИ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СПОРТЧИЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

2008 йил 25 ноябрь, ПФ-4056-сон




ХУЛОСА
1. Сўнги йиллар мобайнида Республикамизда ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, уни жисмоний бақувват, маънавий тарбиялашга алоҳида сиёсий аҳамият қаратилмоқда. Президентимизнинг 2004 йил 26 октябрдаги “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида” ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масала бўйича қабул қилган қарори фикримиз далилидир. Ҳозирги кунда болалар спортини жадал суръатлар билан ривожлантириш борасида олиб борилаётган катта ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари ҳамда яратилаётган ижтимоий, иқтисодий ва хуқуқий имкониятлар юртбошимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган оқилона сиёсат маҳсулидир.
2.Бинобарин, ўзбек спорти мавқеини болалар спортини ривожлантириш орқали кўтариш, унинг халқаро миқёсидаги истиқболни таъминлаш учун барча шарт-шароитлар мухайё этиляпти. Демак бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири Болалар ва ўсмиринлар спорт мактабларида ёш спортчиларни (иқтидорли ёшларни) саралаб олиш ва тайёрлаш сифатини ошириш, спорт мактабларини фаолиятини ҳамда спорт тренировка машғулотларини ташкиллаш ва ўтказиш сифат даражасини янада яхшилаш, спорт турлари бўйича болалар спорти мураббийларини тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг касбий-педагогик малакасини шакллантириш ва мавжуд кадрларни қайта тайёрлашдан иборатдир. Ушбу ўта долзарб муаммолар доирасида алоҳида эътиборга мухтож масалалар борки, уларни биринчи навбатда ҳал этиш лозим бўлади.

3.Болалар спортини ривожлантиришнинг энг муҳим омиллари: умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар колежларида жисмоний маданият дарсларига жиддий эътибор қаратиш, иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларни аниқлаш, уларни спорт турларига йўналтириш, ўқувчиларнинг спорт билан мунтазам ва изчил қатнашишлари учун спорт машғулотлари жараёнини пухта ташкил этиш ва улар учун максимал шароитлар яратиб бериш кабилардир. Бу каби муаммоларни ҳал этиш учун эса аниқ ва пухта ишланган режалар илмий ва услубий тавсия ҳамда қўлланмалар талаб этилади.


4. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, жойларда вилоят, шаҳар, туман ҳокимиятлари қошида жамғармаларнинг ташкил этилиши ва ҳукумат томонидан болалар спортини ривожлантириш масаласи билан мунтазам шуғулланиб борилиши ҳозирда яхши йўлга қўйилган. Бироқ бу билан муаммони узил-кесил ҳал қилиб бўлмайди. Болалар спортини янада ривожлантириш, такомиллаштириш, сезиларли ютуқларни қўлга киритиш учун жойларда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини янада яхшилаш, улар учун барча талабларга жавоб берадиган спорт базалари яратиш, спорт мусобақаларини мунтазам ва сифатли ўтказиш каби муҳим вазифаларни бажариш лозим бўлади.
5. Охирги 5-6 йилдан буён уч босқичли спорт мусобақалари тизими асосида «Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” деб номланган кичик олимпиада мусобақаларини ўтказиш ва бу мусобақалар тақвимидаги спорт турларининг йилдан-йилга ортиб бориши, сўзсиз, болалар спортининг ривожланишида жиддий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Шуниси қизиқки, умумтаълим мактаблари қошида I-II-III босқич мусобақалари оммавий тарзда ўтказилиши шу оммавий спорт тадбирларида қатнашаётган ўқувчилар орасидан иқтидорли, истеъдодли, жисмоний имкониятлари ва спорт маҳорати юқори бўлган болаларни саралаб, уларни юқори даражадаги спорт машғулотлари жараёнига жалб этиш, шу асосда юксак истеъдодли спортчиларни тарбиялаш, вояга етказиш имкониятини яратиб келмоқда. 6.Болалар спортини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, жисмоний тайёргарлигига қараб танлов ўтказиш ва уларнинг жисмонан ривожланишига эътибор қаратишдир.
7.Болалар спортини ривожлантиришда бир қатор иқтисодий, ижтимоий муаммолар ҳам учраб туриши табиий. Чунки бозор иқтисодиёти жараёнида спорт жиҳозлари тан нархининг ортганлиги, номунтазамлиги, уларни пул кўчириш йўли билан сотиб олишдаги бир қатор муаммоларни ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Болалар билан ўтказилган сўров ва суҳбатлар шуни кўрсатадики, улар атрофда содир бўлаётган ҳар қандай ўзгаришларга, шу жумладан, жисмоний маданият ва спорт соҳасидаги ҳодисаларга ўз мунособатларини билдирадилар. Ҳоҳ ижобий ҳоҳ салбий ҳолатлар бўлсин, болаларда бу каби ўзгаришларга тезда кўникиб кетиш ҳусусиятлари мавжуд. Болаларни ҳар томонлама баркамол шахс қилиб тарбиялашда кўзланган тамойилларга амал қилиш яхши натижа беради.
8. Болалар тарбияси деганда, биз аввало кўз олдимизга ёш ўсмирларни келтиришимиз керак. Ёш болаларни педагогик нуқтаи назаридан қонуний тарбиялаш қийин, чунки уларни қандай тарбияласак ва ундасак, улар шу ишларни қилишади. Чунки, уларда қабул қилиш малакалари, тезда табиий ҳолатларга мослашуви юқори даражада ривожланганлигини тарихий ва замонавий педагогика ҳам тасдиқлайди. Болаларни оммавий спорт турларига жалб қилиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Негаки машғулотлар спорт турлари билан шуғулланадиган болаларнинг ёши, жинси, жисмоний ривожланганлигини эътиборга олиб ташкил қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади. 11-12 ёшга етган болаларни спорт турларига йўналтириш мақсадли ва мазмунли бўлиши керак. Айниқса, болалар шу ёшга етгандан кейин уларни анатомик-физиологик тузилишлари, улғайиши ва иш қобилияти ривожланиб боради. Бу ёшдаги болаларнинг ҳаракат фаолиятидаги ривожланишини олиб қарайдиган бўлсак, бунда болалар ҳаракати бир кунда 40-45 минг қадамни ташкил қилмоқда. Шундай экан, болаларни қобилиятига қараб ва спорт турларининг мураккаблиги инобатга олинган ҳолда спорт турларига жалб қилиш ва машғулотларни ташкил қилиш яхши натижа бериши шубҳасиз.
9. Ўзбекистон Республикасида спорт жамиятда ва халқ хўжалигида ўз нуфузига эга бўлганлиги билан бирга, шахсни ҳар томонлама тарбиялашга қаратилган турли йўллари билан ажралиб туради. Республикамизда ва хорижий давлатларда ўтказилаётган спорт тардбирларидан жамиятда спортнинг қандай ўрни борлиги, бугунги кунда спорт давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан эканлигини кўрамиз. Бунда Ўзбекистон Республикасида ўзбек курашини жаҳон спорт андозалари даражасига кўтариш, уни оммабоп қилиб тарғибот қилиш, айнан ёшлар ўртасида оммавий ривожланиши бугунги кунда шахсни баркамол қилиб тарбиялашда алоҳида ўрин тутмоқда. Бугунги кунда Ҳалқаро Олимпиа ва спорт ҳаракатидан 60 га яқин спорт турлари бўйича нуфузли мусобақалар олиб борилмоқда. Булардан ташқари, ёшлар ўртасида «Қувноқ стартлар», футбол, бокс, кураш каби спорт турлари ўзининг оммавийлиги билан ажралиб туради. Бир нарсани унутмайлик-ки, ҳар қайси спорт тури бўйича шуғулланувчи киши спортда ўзининг жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги ва юриш-туриши, мулоқот олиб боришида ўзи шуғулланган спорт ҳусусиятларига қараб шаклланиб боришини кўрамиз.
10. Охирги пайтда тобора кундалик ҳаётимизга тадбиқ қилинаётган масала, яъни спорт тарбияси орқали ўқувчиларни баркамол қилиб тарбиялаб бориш долзарб муаммовий йўналишлардан бўлиб бормоқда. Аммо охирги 5-6 йил давомида бир қатор факторлар, хусусан, компьютер технологияларининг ривожланиши ва болаларнинг бу соҳага ҳаддан ташқари боғланиб қолиши туфайли уларда турли касалликлар, кўз ва бош оғриғи, тез-тез шамоллаш, қамқонлик каби асоратларнинг мавжудлиги ҳам сир эмас. Бундай шароитда ёшларни спортга жалб қилиш, уларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш ва бунинг учун етарли имкониятлар яратилиб бериш фавқулотда долзарблик касб этади. Бунинг учун ҳар томонлама ёшларимизга ижтимоий-иқтисодий шароит яратиш кераклигини алоҳида таъкидлаб айтмоқчимиз.



Download 438,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish