2002 йил 31 октябр, 374-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори (Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ)
ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ташкил этиш ТЎҒРИСИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВнинг 2002 йил 24 октябрь ПФ-3154-сонли Фармонини ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган кадрлар тайёрлаш давлат дастурига мувофиқ ҳамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг, соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга меҳр-муҳаббатни сингдиришнинг ғоят муҳим шарти сифатида болалар оммавий спортини ривожлантиришни таъминлаш, болалар жисмоний тарбия ва спортини ривожлантириш борасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга, болалар спортини аниқ мақсад йўлида ва барқарор авж олдиришга кўмаклашиш, болаларда айниқса қизларда спортга меҳр уйғотиш, ўсиб келаётган ёш авлод онгида спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний камолга интилиш, уларни салбий таъсирдан ҳимоя қилиш ҳамда зарарли одатлардан халос этиш, болаларни барқарор феъл-атворли, Ватанига меҳр-муҳаббат ва ўз мамлакати учун ғурур-ифтихор руҳида тарбиялаш борасидаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, биринчи навбатда қишлоқ жойларда болалар жисмоний тарбия ва спортининг моддий базасини шакллантириш, аҳоли манзилгоҳларида замонавий болалар спорт комплекслари тармоғини барпо этиш, уларни замонавий спорт ускуналари ҳамда анжомлари билан жиҳозлаш, улардан самарали фойдаланишни таъминлашга кўмаклашиш бўйича зарур молиявий ва моддий маблағларни жамлаш, мамлакатимиз ҳамда чет эл инвестицияларини, ҳомийлик маблағлари ва грантларни болалар-ўсмирлар жисмоний тарбия ва спорти соҳасига кенг кўламда жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш мақсадида қабул қилинди.
2003 йил 3 июнь, 244-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори (Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ)
ЎҚУВЧИ ВА ТАЛАБА ЁШЛАРНИ СПОРТГА ЖАЛБ ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН УЗЛУКСИЗ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, мамлакатимизда ўқувчи ва талабаларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб қилишга қаратилган спорт мусобақалари тизимини Кадрлар тайёрлаш миллий модели ва дастурига мувофиқ ташкил этиш ҳамда ушбу тизимнинг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабаларининг «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақалари ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланиши Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва жамоат ташкилотлари томонидан таъминлансин.
2. Ўзбекистон ўқувчи ва талаба ёшларининг «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларининг республика финал босқичларини ўтказиш режаси 1-иловага, Ташкилий қўмиталар таркиби 2, 3, 4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мусобақалар, маданий-маърифий тадбирлар ўтадиган ҳамда қатнашчилар яшайдиган жойларда жамоат ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва анжуманларни кўнгилли ўтказиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматига юклатилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги спорт мусобақалари иштирокчиларини тиббий кўрикдан ўтказишни ва мусобақалар даврида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этсин, спортчиларнинг дам олиш, овқатланиш жойларида санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминласин.
5. Ташкилий қўмиталар мазкур мусобақаларни ўтказиш тўғрисида алоҳида дастурлар ишлаб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин. Бунда спорт ўйинлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига спорт ва жисмоний тарбия соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида, шунингдек, ҳомийларнинг маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда ўтказилиши назарда тутилсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Ўзбекнаво» бирлашмаси, «Ватанпарвар» ташкилоти, Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, «Соғлом авлод учун» жамғармасига бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
мазкур спорт мусобақаларининг республика финал ўйинлари бўлиб ўтадиган иншоотларни халқаро талаблар даражасида тайёрлаш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан жиҳозлаш;
мусобақалар давомида ўқувчи ёшларда ўз она юрти билан фахр-ифтихор туйғуларини камол топтиришга, уларнинг ватанпарварлик руҳини кўтаришга хизмат қиладиган маданий-маърифий тадбирлар дастурини амалга ошириш топширилсин.
7. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Ташкилий қўмиталар буюртмасига биноан спорт мусобақалари иштирокчилари ва ижодий гуруҳ аъзоларининг йўл харажатлари учун имтиёзли тариф қўлласинлар.
8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёнини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Т. Рисқиев ва Бош вазир ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июндаги 244-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўқувчи ва талаба ёшларнинг «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларининг ҳудудларда республика финал босқичларини ўтказиш
РЕЖАСИ
Йиллар
|
«Умид ниҳоллари»
|
«Баркамол авлод»
|
«Универсиада»
|
2003
2004
2005
|
Хоразм вилояти
|
Андижон вилояти
Тошкент вилояти
|
Самарқанд вилояти
|
2006
2007
2008
|
Қашқадарё вилояти
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
Тошкент вилояти
|
2009
2010
2011
|
Сирдарё вилояти
|
Сурхондарё вилояти
|
Андижон вилояти
|
Эслатма: Ўқувчи ва талаба ёшларнинг «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичлари 2000 йилда Наманган, 2001 йилда Жиззах, 2002 йилда Фарғона ва Бухоро вилоятларида ўтказилди. 2004 йилдан бошлаб ушбу спорт мусобақаларининг Республика финал босқичлари уч йилда бир марта ўтказилади. 2012 йилдан бошлаб спорт мусобақаларининг иккинчи давраси бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |