Кодексдан қандай фойдаланилади? Кодекс Буюк Британиянинг тўрт мамлакатидаги ижтимоий иш ходимлари учун тартиб-қоидалар тизимини яратишга каратилган мухим кадамдир. Кенгашларга ижтимоий хизматда мехнат қилаётганларни руйхатдан ўтказиш мажбурияти юкланган. Рўйхатга олиш шакли жамоавий хужжат бўлиб, кайд қилинувчи руйхатга олиш талабларига жавоб бериш и ҳамда Кодексда акс этган стандартларга риоя этиши хакида маълумот беради.
Мазкур Кодекс сизга нималарни англатади? Ижтимоий хизмат ходими сифатида сиз ўз амалиётингиз мезонлари ва сиздан кутилэётган хулк-атвор стандартлари хакида маълумотга эга бўласиз. Хусусий амалиётни тадкик этиш ва сизнинг ишингизни яхшилаш жихатларини аниклашда стандартлардан фокдаланиш қўллаб-кувватланади.
Ижтимоий ишда иш берувчи сифатида сиз ишчи кучини бошкаришда ва юкори сифатли Ижтимоий хизмат кўрсатишда сиздан кандай ролни бажариш кутилаётганлигини билиб оласиз. Ўз амалиётингиз ва сиёсатингизнинг хусусий стандартларини кабўл қилинган Кодексга мос равишда куриб чикишингиз қўллаб-кувватланади.
Кодекс сизга хизматдан фойдаланувчи ва жамият аъзоси сифатида ижтимоий хизмат ходими сизга нисбатан кандай муносабатда бўлиши лозим лиги ва иш берувчилар ижтимоий иш ходимларини ўз мажбуриятларини бажаришлари учун кандай қилиб қўллаб- кувватлашлари зарурлигини тушунишда ёрдам беради.
Ижтимоий Хизмат ходиминннг Амалиёт Кодекси Кодекснинг максади ижтимоий иш ходимидан кутилаётган хулк-атвор асосларини баён этиш, хизматдан фойдаланаётган шахслар ва жамиятга Ижтимоий иш ходимидан кўтиш мумкин бўлган хулк-атвор стандартлари хакида маълумот беришдан иборат. Кодекс кенгрок бўлган конунлар туплами, амалиёт стандартлари, иш берувчилар сиёсатига тааллукли масалалар ва ижтимоий хизмат ходимлари амалга оширишлари лозим бўлган процедуранинг бир кисмидир. Ижтимоий иш ходимларига ўз фаолиятларида Кодексда кайд қилинган стандартлар даражасидан пастга тушмасликлари ва хеч бир хатги-харакат ёки камчилик хизматдан фойдаланувчи шахсларнинг фаровонлигига путур етказмаслигини таъминлаш мажбурияти юкланади.
Маком Шотландия ижтимоий хизматлар Кенгаши ижтимоий иш ходимларининг мазкур Кодекс коидаларига амал қилишларини кутади ва агар улар ана шу коидаларни бажармасалар тегишли чоралар куриши мумкин.
Иш берувчилар ходимларнинг хулк-атвор меъбрларига тааллукли карорларни кабўл қилишда Кодекс коидаларига амал қилишларини эътиборга олишлари лозим.