1.Кейс менежмент типологияси48.
Филипп Фляйшер ва Марк Хенриксон
Кейс менежментнинг замонавий модели
Адабиётларда “кейс менежмент максадли гуруҳларининг белгилари, кўмак бериши, атроф мухити ва бажараётган ролига кура таснифлаш мумкин бўлган” бир неча моделлари баён этилган. Илмий журналларда ундан ортик турли моделларнинг (тиббий, ғамхурлик билан бошкарилувчи ижтимоий химоя модели, ижтимоий- йуналтирилган дастурлар модели, шунингдек, экологик, жадал ва клиник моделларни киритган холда) илмий тавсифи белгиланган. Куйида юкорида санаб утилган моделларнинг барчасини камраб олувчи тўртта асосий категориялари тақдим этилган. Бу брокер, реабилитация, тўлик ёрдам, ва кучли томон моделларидир.
Брокер моделининг асосий вазифаси мижозни зарурий, одатда, ташки манбалар билан бирлаштириш хисобланади. Кейс ичида ишнинг хажми, одатда, бу ерда юкори ва бир кейс менежери эхтиёжларни баҳолашни утказиш каби вазиятни тўзатиш бўйича иш режасини бажариш учун ҳам масъулдир. Ушбу модел кейс менежери ва мижознинг ўзаро муносабати ролини чегаралайди. Бу ерда асосий вазифа мижозга нима кераклигини аникдаш ва кейин мижозни хизматлар провайдери билан бирлаштириш хисобланади,
Ушбу вазифа хал қилингач, кейс менежернинг вазифаси тугайди. Модел кейс менежерининг баҳолашни олиб бориш ва жамиягнинг имкониятларини билиш кобилиятига таянади. Адабиётларда бу мижозни энг кам даражада киритиш факти ва иш айнан мижознинг реал эхтибжлари билан амалга оширилганини текширишнинг етарлича ишончли процедураси туфайли бирмунча самарали модел эканлиги курсатилган (Карр, 1998).
Реабилитация ва Тўлик Ёрдам моделларидан кейс менежери ва мижоз уртасидаги муносабатда кўмак бериш ҳамда хизмат такдим этишни таъминлаш воситаси сифатида фойдаланилади. Реабилитация модели кучли томонларни, шунингдек, мижозларда имкониятларнинг етишмаслигини анивдайди ҳамда ўзида тиббий, псиотерапевтик, касбий ва турар-жой аспектларини акс этгириши мумкин бўлган муаммоларнинг яхлит спектри ва тўсикларга таъсир кўрсатишга уринади Бу ерда кейс менежерининг роли мижозга жамиятда мустақил мавжуд бўлишида тўскинлик қилувчи тўсикларни енгиб ўтиш хисобланади.
Тўлик Ёрдам моделида деярли Реабилитация моделининг кенгайиши хизматлар провайдерининг интеграцияланган командасидан фойдаланиш хисобига ҳам содир бўлади. Команда кейс менежерлари, Ижтимоий ходимлар, психиатрларни киритган холда реабилитация бўйича мутахассислар, тиббий ходимлардан ташкил топган Бу моделдан мижозни кайгадир ташкарига йўллашда мижозга марказлашган характердаги хизмат кўрсатишни тақдим этиш билан ўзининг турли мутахассислардан иборат ички командасидан фойдаланишни афзал кўрганча кам фойдаланилади. Ушбу моделда кейс менежери нафакат хизмат кўрсатиш жараёнини уйғунлаштиради, балки клиник ёрдам ва хаётий малакаларни ривожлантириш бўйича тренинглар такдим этилади. Тўлик Ёрдам моделини қўллаш психиатрик кўрсаткичлар бўйича госпитализация холатлари миқдорини пасайтиради ва умуман олганда, бундай модел ўзок мудцатли хизмат олиш эхтиёжи бўлган мижозлар билан ишлашда фойдаланилиши кўрсатилди. Бунда кейс менежери ва мижоз ўртасидаги ўзаро муносабат вакт билан чекланмай, узлуксиз содир бўлади ва кандайдир махсус максадлар билан чегараланмаган (Огате, 1997). Шундай қилиб, бу ерда бевосита хизмат кўрсатишни качон тухтатиш кераклигини бахолаш ҳамда аникдаш кийин бўлади. Бунда асосий эътибор
истисно тарзида мижознинг кучли томонларига йулланади. Мижознинг ўз-ўзини аниклаши ва унинг махсус максадларига эришишда ёрдамлашиш кейс-менежерининг асосий максади хисобланади. Бу моделда мижозлар эхтиёжини хар томонлама камраб олиш ва улар учун хизматлар провайдерига кириш хукукини таъминлаш имкониятини белгиловчи кейс менежер ва мижознинг ўзаро муносабатларига кучли урғу берилади (Standart, 1999, Rарр, 1998).
Ижтимоий иш касби ижтимоий иш амалиётига асосланган ўз шахсий моделини белгилашга уринди. Мур “кейс менежменти”ни аввал “манзилли ёрдам” деб номланган кўриниш учун янги атама сифатида куриб чикади. Мур ижтимоий иш амалиёти моделида кейс менежмент ўзининг маъмурий ёки чекланган вазифасидан силжиган ва имкониятлар ҳамда кўмакни ажратиш текислигига жойлаштирилган бўлиши зарур, деб таъкидлайди. Кейс менежернинг роли мижозга унинг ўзи белгилаган максадига эришишида айни дамда мижознинг ижтимоий мухити ва оиласи билан алокасини таъминлаганча ёрдамлашиш бўлади (Мооге, 1990; Отегтап, 1992). Кейс менежер расмий тизим (агентлик)лар ва норасмий тизим (мижознинг оиласи ва кўмак тармоғи) орасида ёрдам кўрсатиш жараённни уйғунлаштирувчи фигура бўлади, Мур бўйича кейс менежментни бундай доира ичида куриб чикиш Гермейн (1979) нинг “Ўз мухитидаги одам” экологик модели билан якин муносабатда бўлади. Мур качонки имкониятлар чекланган бўлса, унда кўмакнинг хизмат такдим этувчи ташкилотлар тулдира олмайдиган бушликни тулдирувчи норасмий манбаларга зарурияти усади, деб таъкидлайди (Мооге, 1990).
Ижтимоий ходимларнинг Миллий Ассоциацияси (ИХМА) кейс менежмент амалиётининг ўз стандартларини ишлаб чикди. Бу стандартлар ижтимоий иш амалиётининг асосий тамойиллари сифатида ИХМА амал қиладиган кадриятларни акс этгиради. Бошка моделлар каби ИХМА нинг стандартлари мижозга йуналтирилган ёндощувга амал қилади. Бирок хатто ижтимоий иш касбининг ичида кейс менежмент нима эканини аниклашга уриниш ушбу атама бўйича карама-каршиликларнинг ортишига олиб келди. Масалан, кейс менежментни амалга ошираётган одамлар ижтимоий иш соҳасида маълумотга зга бўлишлари керакми? Бу маълумот магистр ёки бакалавр даражасида бўлиши зарурми? Кейс менежмент Ижтимоий иш амалиётига асосланган фанми ёки бу купинча ижтимоий ишчи ижро этадиган алохида фан хисобланадими? Ижтимоий ишчи бажарадиган кейс менежмент, масалан, тиббий ходим ёки гуманитар ёрдам кўрсатиш соҳасидаги бошка профессионал ҳамда непрофессионал бажарувчи кейс менежментдан фарқли бўладими?
Do'stlaringiz bilan baham: |