мамлакатдан кириб келишни билдиради.
Халқаро миграция шунингдек
репатриация
–
яъни фуқароларни илгари чиқиб кетган мамлакатларига қайтарилиши жараёни
ни ҳам
ўз ичига олади.
Халқаро мигрантлар бешта асосий тоифага ажратилади:
1)
иммигрантлар ваноиммигрантлар;
2)
шартнома бўйича ишлашга келганмигрантлар;
3)
нолегал, яшириниммигрантлар;
4)
бошпана сўровчишахслар;
5)
қочоқлар.
Фан-техника ютуқлари билан халқаро айирбошлаш
бир қатор шаклларда амалга
оширилади. У илмий-техникавий ахборотлар, мутахассислар, фан соҳаси ходимлари билан
айирбошлашни, тадқиқот ва янгиликларни лицензия асосида беришни, илмий-тадқиқот
ишлариўтказишни, умумий фан-техника ва технологияни ишлаб чиқариш бўйича қўшма
тадбиркорликни ўз ичигаолади.
Илмий-техникавий ҳамкорликнинг муҳим шаклларидан бири
халқаро инжиниринг
ҳисобланади.
Халқаро инжиниринг бир давлат томонидан бошқасига саноат ва бошқа
объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш жараёнига керакли ҳисоб-китоб
лойиҳаларини бериш ҳамда инженерлик-қурилиш хизмати кўрсатишдан иборат
бўлади.
Жаҳон инфратузилмаси.
Товарлар, ишчи кучи,
молиявий воситаларнинг миллий чегаралардан чиқиб,
бошқа мамлакатларга кириб бориши орқали тўхтовсиз
ўсиб
борувчи
ҳаракати
бутун
жаҳон
инфратузилмасининг
ривожланиши
ва
такомиллашувини тезлаштиради. Муҳим транспорт
тизими (денгиз, дарё, ҳаво, темир йўл транспорти)
билан
бир
қаторда
жаҳон
иқтисодиётининг
ривожланишида ахборот коммуникациялар тармоғи
тобора кўпроқ аҳамият касб этиб боради. Муносиб
умумжаҳонинфратузилмасибўлмаса,ҳозиргиишлаб
чиқарувчи кучларнинг байналминаллашувини ривожлантириб бўлмайди. Бундай
инфратузилманинг айрим таркибий қисмлари жаҳон савдоси вужудга келаётган, жаҳон
бозори ташкил топаётган вақтда пайдо бўлган.
Ҳозирги даврда биржалар, молия марказлари, йирик саноат ва савдо бирлашмалари
мисли кўрилмаган тезлик билан оператив маълумотлар олишга ва уларни ишлаб чиқишга
имкон берувчи энг янги техник воситалар билан жиҳозланган. Ривожланган мамалакатларда
кенг тармоқли ахборот мажмуаси ташкил топмоқда, унинг таъсири амалда иқтисодиётнинг
барча тармоқлари ва соҳаларига ёйилмоқда. Ҳозирги шароитда илмий ва тижорат ахборотлар
айниқса қимматлидир. Шу сабабли турли халқаро даражаларда махсус «маълумотлар
банклари» ташкил топмоқда, булар илмий ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун зарур
ахборотни қидириб топишни анча енгиллаштиради. Жаҳон инфратузилмаси турли
зиддиятларни бартараф қилиш орқали ривожланади.
Халқаро айирбошлаш товарларда моддийлашган шакллардан номоддий алоқаларга
тобора кўпроқ ўрин бўшатади, яъни фан-техника ютуқлари, ишлаб чиқариш ва бошқариш
тажрибаси, хизматнинг бошқа турлари билан айирбошлаш ўсиб боради. Ҳисоб-китоблар ва
маълумотларга кўра, ҳозирги кунда хизматлар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 46 фоизидан
кўпроғини ташкил қилади, бу кўрсаткич янада тезлик билан ўсиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |