14-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ
ЎЛЧАМЛАРИ
1. Макроиқтисодиёт қайси даражадаги иқтисодиёт?
а) бутун халқ хўжалиги;
b) иқтисодиётнинг давлат сектори;
c) иқтисодиётнинг кооператив сектори;
d) иқтисодиётнинг хусусий сектори;
e) бутун миллий ва жаҳон иқтисодиёти.
2. Миллий иқтисодиёт тармоқ тузилишининг ривожланишига таъсир кўрсатувчи асосий
омил нима?
а) фан-техника тараққиёти;
b) меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви;
c) иқтисодий интеграция;
d) меҳнат корпорацияси;
e) меҳнат унумдорлигининг ўсиши.
3. Макроиқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида нималар таҳлил қилинади?
а) миллий ишлаб чиқариш ҳажми ҳисобланади;
b) миллий иқтисодиёт фаолият қилишига таъсир кўрсатувчи омиллар аниқланади;
c) ялпи миллий маҳсулот ва унинг харакат шакллари ҳисобланади;
d) миллий иқтисодиётдаги мувозанатлик ва бандлиликка баҳо берилади;
e) юқоридагиларнинг барчаси таҳлил қилинади.
4. Бозор хўжалиги субъектлари.
а) ишлаб чиқариш корхоналари;
b) уй хўжаликлари;
c) давлат ташкилот ва муассасалари;
d) чет эллик жисмоний ва юридик шахслар;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
5. Миллий ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси қайси кўрсаткичда тўлароқ
ифодаланади?
а) турли тармоқлар маҳсулоти;
b) ялпи ижтимоий маҳсулог,
c) ялпи ички маҳсулоти;
d) соф миллий маҳсулот;
e) миллий даромад.
6. Ялпи миллий маҳсулот тушунчаси.
а) йил давомида моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган барча маҳсулотлар
қиймати;
b) янгидан вужудга келтирилган қиймат;
c) оралиқ маҳсулотлар қиймати;
d) бир йил давомида ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ва кўрсатилган
хизматларнинг бозор баҳосида ҳисобланган ҳажми;
e) инвестицион ва истеъмол товарлари қиймати.
7. Мамлакатларнинг иқтисодий потенциалини қайси кўрсаткич билан умумий баҳолаш
мумкин?
а) ялпи миллий маҳсулот;
421
b) ялпи ички маҳсулог,
c) соф миллий маҳсулот;
d) миллий даромад;
e) юқоридаги барча кўрсаткичлар билан.
8. Нима учун жами ижтимоий маҳсулот кўрсаткичи миллий иқтисодиётининг
ривожланиши даражасини тўлиқ тавсифлаб беролмайди?
а) фақат моддий ишлаб чиқариш соҳалари натижаларини ҳисобга олиш билан чекланади;
b) хизматлар қийматини ўз ичига олмайди;
c) оралиқ маҳсулотлар қиймати бир неча марта ҳисобга олинади;
d) бозор баҳолари бўйича ҳисобланмайди;
e) юқоридаги барча сабабларга кўра.
9. Пировард маҳсулот тушунчаси.
а) ишлов бериладиган маҳсулот;
b) кайта ишланадиган маҳсулот;
c) сотиш мақсадида харид қилинган товарлар;
d)истеъмол учун тайёр бўлган, сотилган ёки сотиладиган товар ва хизматларнинг бозор
баҳосидаги ҳажми;
e)истеъмол қилинган маҳсулот.
10. Қўшилган қиймати қандай миқдор?
а) пировард маҳсулот ҳажмидан бошқа корхона ва фирмалардан сотиб олинган хом-ашё
ва материаллар қийматини чиқариб ташланган миқдор;
b) пировард маҳсулот ҳажмидан иш ҳақи чиқариб ташланган миқдор;
c) пировард маҳсулот ҳажмидан амортизация ажратмаси чиқариб ташланган миқдор;
d) пировард маҳсулот ҳажмидан ўзгарувчи харажатлар чиқариб ташланган миқдор.
e) юқоридагиларнинг барчаси.
11. Ялпи миллий маҳсулотни ҳисоблашда қуйидагилардан қайси бири ҳисобга
олинмайди?
а) давлат бюджетидан ижтимоий тўловлар;
b) қимматли қоғозларни сотиш ва сотиб олиш;
c) хусусий ижтимоий тўловлар;
d) ушлаб турилган товарларни сотиш;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
12. ЯММдан соф экспорт қиймати чиқариб ташланса қайси кўрсаткич ҳосил бўлади?
а) миллий даромад;
b) ялпи ички маҳсулот;
c) ялпи ижтимоий маҳсулот;
d) соф миллий маҳсулот;
e) номинал ЯММ.
13. Қуйидаги тенгликлардан қайси бири тўғри?
а) ЯММ - соф экспорт = СММ;
b) ЯММ - амортизация =СММ;
c) ЯММ - эгри солиқлар =СММ;
d) ЯММ - жорий моддий харажатлар = СММ;
e) ЯММ – тўғри солиқлар = СММ.
14. Қуйидаги тенгликлардан қайси бири тўғри?
а) СММ - амортизация = миллий даромад;
b) СММ - эгри солиқлар = миллий даромад;
c) СММ - иш ҳақи = миллий даромад;
d) СММ – тўғри солиқлар = миллий даромад;
e) СММ - соф экспорт = миллий даромад.
15. ЯММни сарфлар бўйича ҳисоблашда сарфларнинг қандай турлари ҳисобга олинади?
а) уй хўжаликларининг истеъмолчилик сарфлари;
b) тадбиркорларнинг инвестицион сарфлари;
c) давлат сарфлари;
422
d) соф экспорт;
e) юқоридаги сарфларнинг барчаси.
16. ЯММни даромадлар бўйича ҳисоблашда нималар ҳисобга олинади?
а) иш ҳақи ва меҳнат ҳақининг бошқа турлари;
b) даромаднинг бошқа турлари: рента, фоиз ва меъёридаги фойда;
c) истеъмол қилинган асосий капитал қиймати (амортизация);
d) бизнесга эгри солиқлар;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
17. Номинал ЯММ қандай нархларда ҳисобланади?
а) ўзгармас нархларда;
b) жорий нархларда;
c) чакана нархларда;
d) улгуржи нархларда;
e) қиёсий нархларда.
18. Реал ЯММ нима?
а) жорий бозор нархларида ҳисобланган ЯММ;
b) пулнинг ўзгариб турувчи курсларида ҳисобланган ЯММ;
c) доимий нархларда, пулнинг ўзгармас курсида ҳисобланган ЯММ;
d) иқтисодий харажатлар бўйича ҳисобланган ЯММ;
e) ресурсларга олинган даромадлар бўйича ҳисобланган ЯММ.
19. Номинал ЯММ қандай усул билан реал ЯММга айлантирилади?
а) номинал ЯММ : нарх индекси;
b) номинал ЯММ : нарх индекси;
c) номинал ЯММ : жорий нархлар;
d) номинал ЯММ : доимий нархлар;
e) юқоридаги барча усул тўғри.
20. ЯММ кўрсаткичида қандай фаолият натижаларини ҳисобга олиш мумкин эмас?
а) бартер айирбошлар;
b) хуфёна иқтисодиёт даромадлари;
c) таморқа хўжалигида бажарилган ишлар;
d) уй-рўзғор ишлари;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
21.Қуйидагиларнинг қайси бири ЯММ таркибига киради?
а) уй бекасининг хизматлари;
b) қўшнидан эскироқ автомобил сотиб олиш;
c) Брокердан янги акцияларни сотиб олиш;
d) китоб дўконидаги янги китобнинг қиймати;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
22. Ўзбекистон фуқароси вақтинчалик Россида ишлаганда, унинг олган даромади
қуйидагиларнинг қайси бирига киради?
а) Ўзбекистон ялпи миллий маҳсулоти (ЯММ)га ва Россия ялпи ички
маҳсулот (ЯИМ)га;
b) Ўзбекистон ЯИМга ва Россия ЯММга;
c) Ўзбекистон ЯММга ва Россия ЯММга;
d) Ўзбекистон ЯИМга ва Россия ЯИМга;
e) Ўзбекистон миллий даромадига ва Россия соф ички маҳсулотлар;
23. Қуйида санаб ўтилганларнинг қайси бири Миллий даромад таркибида ҳисобга
олинмайди?
а) корпорациялар фойдаси;
b) давлат трансферт тўловлари;
c) рента даромадлари;
d) иш ҳақи;
e)меъёридаги фойда.
423
24. Ялпи миллий маҳсулот сарф-харажатлар усули билан аниқланганда қуйидагиларнинг
қайси бири ҳисобга олинмайди?
а) ялпи инвестициялар;
b)истеъмолчилик сарфлари;
c) давлат сарф-харажатлари;
d) амортизация ажратмалари;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
25. Нархлар индексидан қайси холда фойдаланилади?
а) икки давлат ўртасидаги нархлар даражаси таққосланганда;
b) улгуржи ва чакана нархлар ўртасидига фарқ ҳисобланганда;
c) базис ва жорий даврадаги ишлаб чиқариш ҳажми таққосланганда;
d) ишлаб чиқаришдаги таркибий ўзгаришларни аниқлашда;
e) юқоридаги барча ҳолларда.
26. Асосий натижавий макроиқтисодий кўрсаткични аниқланг?
а) ишсизлик даражаси;
b) пулнинг қадрсизланиш даражаси;
c) ялпи миллий маҳсулот;
d) бандлилик даражаси;
e) аҳоли даромадларининг нисбий ўсиши.
27. СММ қандай аниқланади?
а) ЯММ-эгри солиқлар;
b) ЯММ-амортизация;
c) ЯММ-тўғри солиқлар;
d) ЯММ-соф экспорт;
e) ЯММ-жорий моддий харажатлар.
28. Миллий даромад қанда аниқланади?
а) СММ-амортизация;
b) СММ-эгри солиқлар;
c) СММ-иш ҳақи;
d) СММ-соф экспорт;
e) СММ-тўғри солиқлар.
29. ЯММни даромадлар бўйича ҳисоблашда қуйидагилардан қайси бири ҳисобга
олинмайди?
а) фоизлар суммаси;
b) ренталар суммаси;
c) иш ҳақи суммаси;
d) бизнесга эгри солиқлар;
e) трансферт тўловлари суммаси.
30. ЯММни сарф-харажатлар бўйича аниқлашда қуйидагилардан қайси бири ҳисобга
олинмайди?
а) истеъмолчилик сарфлари;
b) давлат сарфлари;
c) инвестицион сарфлар;
d) соф экспорт;
e) давлат субсидиялари.
31. ЯММ кўрсаткичида қуйидагилардан қайси бири акс этмайди?
а) бартер айирбошлаш ҳажми;
b) соф экспорт;
c) амортизация;
d)амортизация, эгри солиқлар;
e) иш ҳақи ва даромадларнинг бошқа турлари.
32. Нархлар индексидан қуйидагиларнинг қайси бирини ҳисобга олишда
фойдаланилади?
а) жорий ва ўтган даврлардаги ишлаб чиқариш таркибининг ўзгартиришини баҳолашда;
424
b) икки ҳар хил даврдаги истеъмол саватининг бозор қийматининг ўзгаришини
баҳолашда;
c) икки мамлакат ўртасида нархлар даражасидаги фарқни баҳолашда;
d) улгуржи ва чакана нархлар орасидаги фарқни кўрсатишда;
e) юқоридагиларнинг барчасида.
33. Миллий даромадни аниқланг?
а) инвестициялар (-) жамғармалар;
b) узоқ муддат хизмат қилувчи товарлар ва хизматлар қиймати;
c) шахсий даромад (+) индивидуал солиқлар (-) давлат корхоналарига соф субсиядлар;
d) рента, иш ҳақи, капитал учун фоиз, мулкдан олинадиган даромад (ижара ҳақи) ва
корпорациялар фойдаси;
e) ЯММ (-) соф экспорт.
34. Қуйидагиларнинг қайси бири ЯИМ ҳажмини сарф-харажатлар бўйича аниқлашда
ҳисобга олинмайди?
а) ялпи инвестициялар;
b) соф экспорт;
c) товар ва хизматлар учун давлат сарф-харажатлари;
d)истеъмолчилик сарфлари;
e) иш ҳақи.
35. Ялпи инвестицион сарфлар қуйидаги кўрсаткичнинг қайси бирини аниқлашда
ҳисобга олинади?
а) даромадлар бўйича ЯИМ;
b) харажатлар бўйича ЯИМ;
c) даромадлар бўйича СИМ;
d) шахсий даромад;
e) миллий даромад.
36. ЯИМдан СИМни келтириб чиқариш учун, қуйидаги операцияларнинг қайси бирини
амалга ошириш зарур?
а) соф инвестицион харажатларни қўшиш;
b) ЯИМдан соф инвестицияларни айириб ташлаш;
c) ЯИМга амортизация ҳажмини қўшиш;
d) ЯИМдан амортизация ажратмаси суммасини айириш;
e) ЯИМдан эгри солиқларни айириш.
37. ЯИМ дефляторини топинг?
а) номинал ЯИМнинг реал ЯИМга нисбатига тенг;
b) реал ЯИМнинг номинал ЯИМга нисбатига тенг;
c) инфляция жадаллашган сари истеъмолнинг камайиб боришини кўрсатади;
d) базис давридаги истеъмол савати нархининг ўзгариш суръатларини кўрсатади;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
38. Номинал ЯИМ бу пировард товар ва хизматларнинг қуйидаги нархлардаги қиймати?
а) жорий (ҳозирги) нархлардаги;
b) реал нархлардаги;
c) базис даври нархлардаги;
d) ўтган давр нархларидаги;
e) жаҳон бозори нрхларидаги.
39. Иқтисодиёт яхлит тизим сифатида ўрганилса, бу таҳлил?
а) микроиқтисодий таҳлил;
b) макроиқтисодий таҳлил;
c) қиёсий таҳлил;
d) мантиқий таҳлил;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
40. Миллий иқтисодиёт тармоқ тузилишининг шаклланиши ва ривожланишига таъсир
кўрсатувчи асосий омил нима?
а) фан-техника тараққиёти;
425
b) меҳнат кооперациясининг ривожланиши;
c) меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви;
d) иқтисодий интеграция;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
41. Макроиқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида нималар таҳлил қилинади?
а) миллий ишлаб чиқариш ҳажми ҳисобланади;
b) бандлик даражасига баҳо берилади;
c) миллий иқтисодиёт фаолият қилишига таъсир кўрсатувчи омиллар аниқланади;
d) инфляция суръатлари аниқланади;
e) барча жавоблар тўғри.
42. Миллий ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси қайси кўрсаткичда тўлароқ
ифодаланади?
а) турли тармоқлар маҳсулотида;
b) миллий даромадда;
c) соф маҳсулотда;
d) ялпи ички маҳсулотда;
e) юқоридагиларнинг барчасида.
43. Мамлакатларнинг иқтисодий потенциалини қайси кўрсаткич билан умумий баҳолаш
мумкин?
а) ялпи миллий маҳсулот;
b) миллий даромад;
c) соф миллий маҳсулот;
d) шахсий даромад;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
44. СИМдан эгри солиқлар суммаси чиқариб ташланса қайси кўрсаткич ҳосил бўлади?
а) миллий даромад;
b) ялпи миллий маҳсулот;
c) ялпи ички маҳсулот;
d) ялпи инвестициялар;
e) шахсий дромад.
45. Қуйидаги таърифларнинг қайси бири макроиқтисодга таолуқли?
а) феврал ойида Ўзбекистон бозорларида картошканинг нархи кўтарилди;
b) ишсизлик даражаси Республикамизда табиий даражадан нисбатан юқори;
c) Узмолияинвест ҳиссадорлик жамияти 20 та одамни ишга қабул қилди;
d) узоқ давом этган ёмғир натижасида пахта ҳосилдорлиги пасайди;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
46. Миллий даромад қандай аниқланади?
а) рента+иш ҳақи+фоиз+соф экспорт;
b) соф миллий маҳсулот-егри солиқлар;
c) иш ҳақ+ссуда капитали+рента;
d) экспорт-импорт;
e) ЯММ-амортизация.
47. Реал ЯИМ қандай нархларда ҳисобланади?
а) жорий нархларда;
b) қиёсий ёки солиштирма нархларда;
c) жаҳон нархларида;
d) чакана нархларда;
e) улгуржи нархларда.
48. Инфляцион фарқини топинг?
а) СММ=ялпи сарфлар;
b) СММ-амортизация;
c) СММ<ялпи сарфлар;
d) СММ-жорий моддий сарфлар;
e) СММ>ялпи сарфлар.
426
Do'stlaringiz bilan baham: |