440
c) очиқ бозордаги операциялар;
d) фойдага солинадиган солиқлар;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
3. Давлатнинг солиқларни тартибга солиш сиёсати қуйидагилардан қайси бирида
ифодаланади:
а) монетар сиёсатда;
b) пулнинг миқдорини ўзгартиришга қаратилган сиёсатда;
c) ташқи иқтисодий сиёсатда;
d) фиксал сиёсатда;
e) ижтимоий сиёсатда.
4. Давлатнинг харажатлар ва солиқлар билан боғлиқ бўлган сиёсати-бу:
а) социал-иқтисодий сиёсати;
b) монетар сиёсат;
c) фиксал сиёсат;
d) ижтимоий сиёсат;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
5. Ижтимоий фаровонликни оширишда давлат қандай воситалардан фойдаланилади?
а) импортни камайтиради;
b) экспортни кўпайтиради;
c) солиқларни пасайтиради;
d) инфляцияни жиловлайди;
e) трансферт тўловларини оширади.
6. Давлат даромадларини қайта тақсимлашни қандай амалга оширади?
а) пул-кредит сиёсати орқали;
b) трансферт тўловлари орқали;
c) даромадлар сиёсати орқали;
d) монополияларга қарши олиб борадиган сиёсат орқали;
e) солиқлар ва трансферт тўловлари орқали.
7. Давлат монополияларга қарши сиёсатини қандай мақсадда амалга оширади?
а) монополияларни йўқотиш мақсадида;
b) рақобатни сусайтириш мақсадида;
c) ижтимоий сиёсатни амалга ошириш мақсадида;
d) бозор механизмининг самарали амал қилишини таъминлаш мақсадида;
e) тадбиркорларга ўз таъсирини кучайтириш мақсадида.
8. Бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солиш нималарда кўринади?
а) инфляция ва ишсизликка қарши қаратилган тадбирларда;
b)маъмурий чора-тадбирларда;
c) давлат мулкини бошқаришда;
d) давлат қарзларини тўлашда;
e) бошқа давлатлар билан шартномалар тузишда.
9. Фиксал сиёсатнинг асосий дастаги қайси?
а)
фоиз ставкаси;
b) солиқлар;
c) ҳисоб ставкаси;
d) айирбошлаш
курслари;
e) юқоридагиларннг барчаси.
10. Монетар сиёсатнинг асосий дастаги қайси?
а) давлат бюджети;
b) пул таклифи;
c) фоиз ставкаси;
d) баҳо тизими;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
11. Бозор иқтисодиёти шароитида қуйидаги муаммоларнинг қайси бири билан давлат
шуғулланиши керак?
441
а) ўз вазифаларини бажариш учун сарфланадиган марказлаштирилган пул фондларининг
шаклланиши ва уни тўғри тақсимлаш билан;
b) ишлаб чиқариш корхоналари олган пул даромадларининг
самарали фойдаланиш
усулларини белгилаб бериш билан;
c) товар ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва унинг турларини режалаштириш билан;
d) жамиятга зарур бўлган товарлар ва хизматлар доирасини аниқлаш билан;
e) меҳнат муҳофазаси билан.
12. Давлат даромадларини қайта тақсимлашни қандай воситалар ёрдамида амалга
оширади?
а) фақат трансферт тўловлари орқали;
b) пул-кредит сиёсати орқали;
c) монополияга қарши кураш сиёсати ёрдамида;
d) бозор механизмини такомиллаштириш орқали;
e) фиксал ва монетар сиёсати орқали.
13. Давлат монополияларга қарши фаолиятни қайси мақсадда амалга оширади?
а) монополияларни бартараф этиш мақсадида;
b) рақобатни йўқотиш мақсадида;
c) тадбиркорлик ва эркин рақобатини ҳимоя қилиш мақсадида;
d) бозор механизмлари харакатини чеклаш мақсадида;
e)истеъмолни чеклаш мақсадида.
14. Қуйидагилардан қайси бири давлатнинг иқтисодиётни билвосита
тартибга солиш
усулига киради?
а) тартибга солишнинг маъмурий воситалардан фойдаланиш;
b) нархлар ва иш ҳақини қотириб қўйиш;
c) меҳнат биржаси фаолиятини ташкил қилиш;
d) давлатнинг қимматли қоғозлар бозоридаги операциялари;
e) монополияга қарши қонунчилик.
Do'stlaringiz bilan baham: