20-МАВЗУ. ИШЧИ КУЧИ, УНИНГ БАНДЛИГИ ВА ИШСИЗЛИК
1. Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш қуйидагидардан қайси бирини ўз ичига қамраб
олади?
а) ходимларнинг жисмоний кучлари ва ақлий қобилиятларини узлуксиз тиклаб туриш;
b) ходимларнинг меҳнат малакасини ошириб бориш;
c) ходимларнинг умумий билим ва касбий даражасини ўстириб бориш;
d) ходимларни халқ хўжалик тармоқлари ва соҳалари ўртасида тақсимлаш ва қайта
тақсимлаш;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
2. Тўлиқ бандлилик-қандай маънода тушунилади?
а) ишсизликнинг мутлоқ мавжуд бўлмаслиги;
b) фрикцион ишликсизнинг мавжуд бўлиши;
c) цикллик ишсизликнинг мавжуд бўлиши;
d) таркибий ишсизликнинг мавжуд бўлиши;
e) ишсизликнинг табиий даражасининг мавжуд бўлиши.
3. Ишчи кучи 6,7 млн. кишини, ишсизлар 0,5 млн. кишини ташкил қилса, ишсизлик
даражаси неча фоизни ташкил қилади?
а) 7,2%;
b) 6,5 %;
c) 7.5 %;
d) 8,0 %;
e) 8,5 %
434
4. Ишсизликнинг табиий даражаси 5%ни ҳақиқий даражаси 8,5%ни ташкил қилса, Оукен
қонуни буйича ЯИМ нинг орқада қолиши неча фоизни ташкил қилади?
а) 7,55 %;
6) 8,75 %;
c) 9,65 %;
d) 6,55 %;
e) 7,0 %
5. Агар 2000 йил номинал ЯИМ 330 мдрд. сўмни, ишсизликнинг табиий даражадан
ортиқлиги туфайли ЯИМнинг орқада қолиши 8,75 %ни ташкил қилса, иқтисодиёт қанча
маҳсулот йўқотган бўлади?
а) 30 млрд. сўмлик;
b) 25 млрд. сўмлик;
c) 27 млрд. сўмлик;
d) 29 млрд. сўмлик;
e) 31 млрд. сўмлик.
6. Қуйидаги санаб ўтилган иқтисодий мақсадларнинг қайси бири аниқ миқдорий ўлчовга
эга:
а) иқтисодий кафолат;
b) тўлиқ бандлилик;
c) иқтисодий эркинлик;
d) даромадларни ижтимоий адолатли тақсимлаш;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
7. Меҳнатга бўлган талаб қуйидагиларга боғлиқ:
а) бандлик даражасига;
b) маҳсулотнинг таклифига;
c) ишлаб чиқариш воситаларининг ҳажмига;
d) меҳнатга лаёқатли бўлганлар сонига;
e) аниқ меҳнат тури унумдорлигига.
8. Тўла бандлилик шароитида цикллик ишсизлик даражаси қандай миқдорга тенг?
а) 0 га тенг;
b) 1 % дан кам;
c) табиий ишсизликдан 2,5 % га кўп;
d) 1 % дан кўп;
e) тўғри жавоб йўқ.
9. Оукен қонунига биноан, ишсизлик даражаси табиий даражадан 2 % га ошганда, ялпи
ички маҳсулотнинг ҳажми неча фоизга камаяди?
а) 2 % га;
b) 3 % га;
c) 4 % га;
d) 5 % га;
e) 7 % га.
10. Университетни битирган, иш қидираётган талаба, ишсизликнинг қандай турига
киради?
а) фрикцион ишсизликга;
b) табиий ишсизликга;
c) таркибий ишсизликга;
d) цикллик ишсизликга;
e) мутлоқ ишсизликга.
11. Тўлиқ бандлилик шароитида табиий ишсизлик нимада намоён бўлади?
а) циклли ишсизликда;
b) фрикцион ишсизликда;
c) ишсизлик «0»га тенг бўлганда;
d) таркибий ишсизликда;
e) фрикцион ва тарикибий ишсизликда.
435
12. Ишсизликнинг қайси тури табиий ишсизлик ҳисобланмайди?
а) фрикцион ишсизлик;
b) цикллик ишсизлик;
c) фрикцион ва таркибий ишсизлик;
d) таркибий ишсизлик;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |