Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги денов тадбиркорлик ва педагогика институти


-МАВЗУ. ИШ ҲАҚИ ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ



Download 6,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet514/532
Sana04.07.2022
Hajmi6,29 Mb.
#739438
1   ...   510   511   512   513   514   515   516   517   ...   532
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси фанидан ЎУМ пл

12-МАВЗУ. ИШ ҲАҚИ ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ 
 
1. Мамлакатда иш ҳақининг умумий даражасига қандай омиллар таъсир кўрсатади? 
а) фойдаланилган умумий капитал миқдори;
b) фойдаланилган табиий ресурслар миқдори; 
c) технология;
d) меҳнат унумдорлиги;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
2. Қайси назария иш ҳақини яшаш учун зарур бўлган ҳаётий воситаларнинг 
энг кам жисмоний миқдори билан бир хил деб ҳисоблайди? 
а) иш ҳақини товар бўлган ишчи кучи қийматининг ўзгарган шакли деб ҳисобловчи 
назария; 
b) иш ҳақини "яшаш учун восита минимуми" деб ҳисобловчи классик назария; 
c) иш ҳақини меҳнат баҳоси деб ҳисобловчи ҳозирги замон ғарб иқтисодий назария; 
d) а) ва b) тўғри;
e) юқоридагиларнинг барчаси тўғри. 
3. Иш ҳақининг моҳиятини қуйидаги тасдиқлардан қайси бири тўлароқ очиб беради? 
а) иш ҳақи белгиланган вақт давомида маълум бир топшириқни, иш ҳажмини ёки хизмат 
вазифасини бажарганлик учун ишчи кучи эгасига тўланадиган, улар сарфлаган 
меҳнатнинг пул эквиваленти; 
b) иш ҳақи иқтисодий ресурс ҳисобланган меҳнатнинг баҳоси; 


414 
c) иш ҳақи ишчи кучи эгасининг ҳаёт ва меҳнат фаолиятини таъминлаш воситаси; 
d) юқоридагиларнинг барчаси; 
e) тўғри жавоб йўқ. 
4. Иш ҳақининг вазифаси нимадан иборат? 
а) ишчи ва унинг оиласининг ҳаёт фаолияти учун шароитни таъминлаш; 
b) ишловчининг меҳнат фаолияти учун шароит таъминлаш; 
c) сарфланган меҳнатнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиш; 
d) иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
5. Иш хақининг қайси тизимида нормадан ортиқча бажарилган иш ёки ишлаб чиқарилган 
маҳсулотга ўсиб борувчи раценка бўйича ҳақ тўланади? 
а) оддий ишбай;
b) ишбай - мукофот;
c) ишбай – прогрессив; 
d) а) ва b) тўғри;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
6. Номинал иш ҳақининг тўғри таърифини топинг? 
а) маълум вақт оралиғида пул шаклида олинган иш ҳақи; 
b) иш ҳақининг сотиб олиш лаёқати; 
c) барча пул даромадлари (фойда, рента, фоиз) суммаси; 
d) а) ва b) тўғри; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
7. Реал иш ҳақининг тўғри таърифини топинг. 
а) номинал иш ҳақига сотиб олиш мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдори; 
b) пул шаклида олинган иш ҳақи; 
c) иш ҳақининг пул шаклида катъий белгиланган ставкаси; 
d) юқоридагиларнинг барчаси; 
e) тўғри жавоб йўк. 
8. Реал иш ҳақининг даражасига қандай омил таъсир кўрсатади? 
а) номинал иш ҳақи;
b) харид қилинадиган товар ва хизматлар баҳоси; 
c) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
d) натурал шаклда олинган даромад; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
9. Реал иш ҳақи даражаси қуйидагиларнинг қайси бирининг ўзгаришига тўғри мутаносиб 
боғликликда ўзгаради? 
а) товар (хизмат)лар баҳоси;
b) номинал иш ҳақи миқдори; 
c) солиқлар даражаси;
d) мажбурий тўловлар;
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
10. Истеъмол товар (хизмат)лари баҳоси 150% га тушиб, номинал иш ҳақи 150% га ошса 
реал иш ҳақи даражасида қандай ўзгариш бўлади? 
а) реал иш ҳақи 2.5 марта ортади;
b) реал иш ҳақи 1.5 марта ортади; 
c) реал иш ҳақи 2.0 марта ортади;
d) реал иш ҳақи 3,0 марта ортади; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
11. Меҳнатнинг аниқ турига иш ҳақининг даражаси нима таъсирида шаклланади? 
а) шу меҳнат тури таклифи таъсирида; 
b) шу меҳнат турига талаб таъсирида; 
c) шу меҳнат турига талаб ва таклиф таъсирида; 
d) бошқа иқтисодий ресурсларга талаб ва таклиф таъсирида; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 


415 
12. Ишчи кучи (меҳнат)нинг аниқ бозорида қачон иш ҳақининг ўсиши рўй беради? 
а) ишчи кучига талаб чекланганда; 
b) ишчи кучи таклифи чекланганда; 
c) таклиф ўсиб талаб чекланганда; 
d) бошқа иқтисодий ресурсларга талаб чекланганда; 
e) юкоридагиларнинг барчаси. 
13. Мамлакатда иш кучининг умумий таклифини белгилаб берувчи асосий омилни 
топинг. 
а) аҳоли сони; 
b) аҳоли сонида меҳнатга лаёқатлилар улуши; 
c) табиий ишсизлар даражаси; 
d) умумий ишсизлар даражаси; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
14. Ишчи кучининг рақобатли бозори қандай белги билан характерланади? 
а) ишга ёллашда кўп сонли фирмалар бир-бири билан рақобатлашади; 
b) бир ҳил малакали, кўп сонли ишчилар ўзларининг ишчи кучини таклиф қилади; 
c) алоҳида фирмалар ва алоҳида ишчилар иш ҳақининг даражаси устидан назорат қила 
олмайди; 
d) бозорга кириш учун тўсиқлар мавжуд бўлмайди; 
e) юқоридагиларнинг барчаси билан. 
15. Фирмалар қачон иш ҳақининг даражасини оширишга мажбур бўлади? 
а) ишсизлар кўпайганда;
b) ишсизлик мавжуд бўлмаганда; 
c) ишга ёлловчи бошқа рақобатчи фирма бўлмаганда; 
d) касаба уюшмалар меҳнат муносабатларига аралашмаганда; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
16. Ишга ёлловчи монопол мавқега эга бўлган ишчи кучи бозори қандай белги билан 
характерланади? 
а) ягона фирма аниқ меҳнат турининг асосий қисмига таклиф билдиради; 
b) меҳнатнинг мазкур тури нисбатан барқарор (географик омил ёки касбини ўзгартириш 
қийинлиги туфайли); 
c) фирма иш ҳақи даражаси устидан назорат қила олади; 
d) бошқа фирмалар мазкур меҳнат турига талаб билдирмайди; 
e) юқоридагиларнинг барчаси билан. 
17. Меҳнат шартномасида нималар акс этади? 
а) иш ҳақи даражаси, ортикча бажарилган ишлар учун ставка;
b) дам олиш кунлари, танаффуслар; 
c) пенсия фонди, соглиқни сақлашга ажратма; 
d) баҳолар ўзгарганда иш ҳақини тартибга солиш тизими; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
18. Касаба уюшмалари иш ҳақи даражасини оширишга қандай йўллар билан эришиш 
мумкин? 
а) ишчи кучига талабни ошириш орқали; 
b) ишчи кучи таклифини қискартириш орқали; 
c) аниқ касбни малакали лицензиялаш орқали; 
d) меҳнат унумдорлигини ошириш орқали; 
e) юқоридаги барча йўллари билан. 
19. Касаба уюшмалари ишчи кучига талабни қандай қилиб оширади? 
а) ишлаб чиқариладиган маҳсулот (хизмат)га талабни оширади; 
b) меҳнат унумдорлигини оширади; 
c) қўлланиладиган бошқа омиллар баҳоларини ўзгартиради; 
d)b) ва c) тўғри;
e) юқоридагиларнинг барчаси орқали. 
20. Касаба уюшмалари ишчи кучи таклифини қисқартиришга қандай эришади? 


416 
а) иммиграцияни чеклайди; 
b) болалар меҳнатини чеклайди; 
c) пенсияга ўз вақтида чиқишни қувватлайди; 
d) иш ҳафтасини қисқартиради; 
e) юқоридаги барча йўллар билан. 
21. Иш ҳақи даражасида фарқлар бўлишини келтириб чиқарувчи сабаб нима? 
а) ишчиларнинг лаёқати даражасидаги фарқлар; 
b) иш турларининг турли-туман бўлиши; 
c) ишчи кучи рақобатининг чекланганлиги; 
d) ишчиларнинг малакасидаги фарқлар; 
e) юқоридаги барча сабабларга кўра. 
22. Иш ҳақи даражасини табақалаштиришга қандай эришилади? 
а) тариф - малакали справочниклари ёрдамида; 
b) тариф - сеткалари ёрдамида; 
c) тариф - ставкалари ёрдамида; 
d) иш ҳақига қўшимча коэффициентлар ёрдамида; 
e) юқоридагилар ёрдамида. 
23. Инсон капиталига инвестициялар қандай сарфларни ўз ичига олади? 
а) умумий ва махсус таълимга ҳамда малака оширишга сарфларни; 
b) соғлиқни сақлашга ва тиббий ёрдам кўрсатишга сарфларни; 
c) ишчиларнинг миграцияси (харакатчанлиги)ни чеклаш учун сарфларни; 
d) малака оширишга сарфларни; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
24. Турли хил касблар ва бир касбдаги турли ишчилар иш ҳақи даражасидаги катта 
фарқлар мавжуд бўлишини нима белгилаб .беради? 
а) аниқ ишчи кучи (меҳнат) таклифи ва унга бўлган талаб ўртасидаги катта фарқлар; 
b) ишчиларнинг қобилияти ва тайёргарлик даражаси бўйича фарқланиши; 
c) иш турлари ўзларининг жозибадорлиги билан фарқланиши; 
d) ишчи кучи бозори аксарият ҳолларда чекланган рақобат билан характерланиши; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
25. Инсон капиталига инвестициялардан қайси бири бир вақтда иш ҳақи даражасида 
кўпрок фарқлар бўлишига олиб келади? 
а) таълим ва касбий тайёргарликка инвестициялар; 
b) соғлиқни сақлашга инвестициялар; 
c) харакатчанликни географик чеклашга инвестициялар; 
d) харакатчанликни муассасавий чеклашга инвестициялар; 
e) юқоридагиларнинг барчаси. 
26. Қайси иқтисодий ресурснинг таклифи мутлоқ чекланган (доимий)? 
а) капитал; 
b) ер ва бошқа табиий ресурслар; 
c) ишчи кучи; 
d) тадбиркорлик лаёқати;e) юқоридагиларнинг барчаси. 

Download 6,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   510   511   512   513   514   515   516   517   ...   532




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish