7-МАВЗУ. ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ НАЗАРИЯСИ. БОЗОР МУВОЗАНАТИ
1. Қуйидагилардан қайси бир талаб тушунчасининг мазмунини тўлароқ характерлайди?
а) эҳтиёж, хоҳиш, истак;
b) эҳтиёжнинг пул билан таъминланган қисми;
c) баҳонинг мавжуд даражасида сотиб олиш мумкин бўлган товарлар миқдори;
d) сотишга чиқарилган товарлар миқдори;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
2. Маҳсулот баҳоси ва унинг сотиб олинадиган миқдори ўртасидаги тескари ёки қарама-
қарши боғлиқлик қандай қонун?
а) таклиф қонуни;
b) нафлиликнинг камайиб бориш қонуни;
c) талаб қонуни;
d) унумдорликнинг пасайиб бориш қонуни;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
3. Талаб қонунидан қандай хулоса чиқариш мумкин?
а) юқори баҳолар истеъмолчининг харид қилиш истагини сусайтиради, паст баҳолар эса
кучайтиради;
b)истеъмолчи маҳсулотнинг қўшимча бирлигини фақат унинг баҳоси пасайган шароитда
сотиб ола бошлайди;
c) баҳоларнинг пасайиши истеъмолчи пул даромадининг сотиб олиш лаёқатини ёки реал
даромадини оширади;
d) маҳсулот баҳоси ўсганда истеъмолчи унинг ўрнини босувчи арзонроқ товарларни
сотиб олишга ҳаракат қилади;
398
e) юқоридаги барча хулосаларни.
4. Бирор маҳсулотга баҳо ва истеъмолчи диди ўзгрмай қолганда унга бўлган талаб
қуйидаги ҳолатлардан қайси бирида камаяди?
а) бозордаги истеъмолчилар сони ўзгармай қолганда;
b)истеъмолчи пул даромади ортганда;
c) ўрнини босувчи товарлар баҳоси пасайганда;
d) келгусида баҳо ва пул даромадининг ўзгариши кутилмаганда;
e) юқоридаги барча ҳолларда.
5. Таклиф тушунчаси нимани характерлайди?
а) ишлаб чиқариши имкониятининг кенгайишини;
b) иқтисодий ресурсларнинг тўлиқ банд қилинганлигини;
c) баҳонинг ҳар бир даражасида ишлаб чиқаришга қодир бўлган ва бозорга
сотишга чиқарадиган товарлар миқдорини;
d) бирор маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчилари сонини;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
6. Қуйидаги ҳолатлардан қайси бири корхонага қисқа вақт ичида қўшимча ресурсларни
жалб қилиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш имконини беради?
а) ресурсларга юқори баҳолар;
b) корхона маҳсулотига юқори баҳолар;
c) ишлаб чиқариш қувватларининг тўлиқ банд қилинганлиги;
d) ўрнини босувчи товарлар баҳосининг ўсиши;
e) юқорида барча ҳолатлар.
7. Қуйидаги омиллардан қайси бири алоҳида товарлар таклифига ўз таъсирини
кўрсатмайди?
а) баҳолар;
b) ишлаб чиқариш харажатлари даражаси;
c) технология;
d) ресурслар унумдорлиги;
e) истеъмолчилар сони.
8. Истеъмолчи сотиб олиш мумкин бўлган товарлар миқдорига қуйидагилардан қайси
бири таъсир кўрсатмайди?
а) баҳолар;
b)истеъмолчи пул даромадлари;
c) истеъмолчи диди;
d) бозордаги сотувчилар сони;
e) даромадлар ва баҳоларнинг ўзгаришининг кутилиши.
9. Баҳонинг 20% ошиши ҳисобга талаб қилинадиган маҳсулот миқдори 15% га камайса
талаб-нинг баҳоли эгилувчанлик коеффиценти қандай миқдорни ташкил қилади?
а) 0,78;
b) 0,84;
c) 0,75;
d) 0,81;
e) 0,85.
10. Баҳонинг 25% ошиши ҳисобга бозорга чиқариладиган товарлар миқдори 15% га
кўпайса таклифнинг баҳоли эгилувчанлиги коеффиценти қандай миқдорни ташкил
қилади?
а) 0,75;
b) 0,65;
c) 0,60;
d) 0,70;
e) 0,80.
11. Даромад самараси нимада номоён бўлади?
а) истеъмолчи пул даромадининг ўсишида;
b)истеъмол товарлари баҳосининг ўсишида;
399
а) истеъмолчи реал даромади ортиши оқибатида турли ҳил товарлар сотиб
олишҳажмининг ўсишида;
d)истеъмолчи номинал даромадининг ўсишида;
e)истеъмолчи пул даромадининг баҳоларга қараганда тезроқ ўсишида.
12. Қуйидаги формула нимани билдиради? Q
ти
= Р ... Рп; Л; Т;...
а) таклиф функциясини;
b) таклифнинг баҳоли функциясини;
c) талаб функциясини;
d) талабнинг баҳоли функциясини;
e) юқоридагиларнинг барчасини.
13.Қуйидаги формула нимани билдиради? Q
ти
=Р
а) таклиф функциясини;
b) таклифнинг баҳоли функциясини;
c) талаб функциясини;
d) талабнинг баҳоли функциясини;
e) юқоридагиларнинг барчасини.
14. Алоҳида товарларга талаб деганда нимани тушчунасиз?
а) алоҳида товарга бўлган эҳтиёжни;
b) алоҳида товарнинг қандайдир миқдорини сотиб олишга бўлган ҳоҳиш-истакни;
c) алоҳида товарнинг маълум вақт ичида баҳоларнинг ҳар бир даражасида сотиболиш
мумкин бўлган миқдорини;
d)истеъмолчининг сотиб олиш лаёқатини;
e) юқоридагиларнинг барчасини.
15. Алоҳида товарлар таклифи деганда нимани тушунасиз?
а) ишлаб чиқарувчининг алоҳида товарни ишлаб чиқариш имкониятини;
b) ишлаб чиқарувчининг алоҳида товарни ишлаб чиқаришга бўлган ҳоҳишини;
c) ишлаб чиқарувчининг маълум даврда баҳоларнинг ҳар бир даражасидаалоҳида
товарнинг сотишга чиқарадиган миқдорини;
d) ишлаб чиқариш технологиясини;
e) юқоридагиларнинг барчасини.
16. Ўрнини босиш самараси нимада намоён бўлади?
а) истеъмолчи сотиб олиш лаёқатининг ўсишида;
b) бир-бирини тўлдирувчи товарлар баҳосининг тушишида;
c) товарлар баҳоси тушиши оқибатида истеъмолчи нисбатан қиммат товарларнианча
арзон бошқа товарлар билан алмаштириш имконига эга бўлишида;
d)истеъмолчи реал даромадининг ўсишида;
e) юқоридаги барча ҳолларда.
17. Товар ва хизматларнинг нафлилигн нима?
а) фойдалилиги;
b) баҳога эга бўлиши;
c) эҳтиёжни қондириш лаёқати;
d) истеъмол хусусиятига эга бўлиши;
e) айирбошлашга лаёқатлиги.
18. Нима учун айнан бир товарнинг навбатдаги харид қилинган бирлигининг нафлилиги
пасайиб боради?
а) истеъмолчи дидининг ўзгариши сабабли;
b) товар таклифининг ўсиши сабабли;
c) айнан шу товарга эҳтиёжнинг қондириб борилиши сабабли;
d) айнан шу товар баҳосининг ўсиши сабабли;
e) ўрнини босувчи товарлар мавжуд бўлиши сабабли.
19. Айнан бир товарнинг навбатдаги бирлиги камайиб борувчи наф келтириб
борса,истеъмол-чи унинг қўшимча бирлигини қачон сотиб ола бошлайди?
а) истеъмолчи даромадлари ортганда;
b) шу товарнинг баҳоси ўсиб борганда;
400
c) шу товарнинг баҳоси пасайиб борганда;
d) шу товар таклифи ўсганда;
e) ўрнини босувчи товарлар мавжуд бўлмаганда.
20. Кейинги нафлиликнинг пасайиб бориш қонуни ишлаб чиқарувчи (сотувчи)нинг
қандай қарор қабул қилишига олиб келади?
а) ишлаб чиқариш (сотиш) ҳажмини қисқартиради;
b) товар таклифини чеклайди;
c) товар баҳосини пасайтиришга мажбур бўлади;
d) талабнинг ўсишини кутади;
e) бошқа товар ишлаб чиқара бошлайди.
21. Истеъмолчида қуйидаги товарлардан қайси бирининг навбатдаги қўшимча
бирлигини сотиб олишга интилиш нисбатан паст бўдади?
а) озиқ-овқатлар;
b) кийим-кечаклар;
c) автомашина;
d) маданий-маиший буюмлар;
e) хизматлар.
22. Истеъмолчи ойлик даромадининг 40000 сўмини озиқ-овқат ва кийим-кечакка
сарфлайди деб фараз қиламиз. Озиқ-овқат бирлигининг баҳоси 500 сўм, кийим-
кечакники 1000 сўм бўл-са, у даромадининг шу даражасида қуйидаги муқобил
вариантлардан қайси бирини танлаш имкониятига эга бўлади?
Озиқ – овқат (дона)
Кийим – кечак (дона)
A
10
15
B
15
10
C
40
20
D
20
50
E
20
20
23. Истеъмолни қондиришнинг бир ҳил даражасини таъминлайдиган қуйидаги товарлар
тўпламидан қайсиси фарқсиз эгри чизиғида жойлашмайди?
Озиқ – овқат (дона)
Кийим – кечак (дона)
A
15
50
B
20
30
C
10
20
D
40
25
E
30
25
24. Истеъмолчи хулқи назариясига кўра у товарларнинг қандай тўпламини бошқасига
нисба-тан афзал кўради?
а) ўрнини босувчи товарлар тўпламини;
b) озиқ-овқат товарлари тўпламини;
c) ҳар қандай товарларнинг кўпроқ тўпламини (миқдорини);
d) кийим-кечак буюмлари тўпламини;
e) хизматлар тўпламини.
25. Истеъмолчининг шахсий танловига асосий таъсир кўрсатувчи омил нима?
а) товарлар камёблиги;
b)истеъмолчи диди;
c) даромади (бюджети)нинг чекланганлиги;
d) товарлар таклифи;
e) солиқлар даражаси.
401
26. Истеъмолчи танлови нимага каратилади?
а) баҳоси арзон товарларни сотиб олишга;
b) баҳоси юқори товарларни сотиб олишга;
c) чекланган бюджети (даромади) доирасида ўзининг эҳтиёжини энг юқори даражада
қондиришга;
d) нафлилиги юқори бўлган товарларни сотиб олишга;
e) чекланган бюджети доирасида ҳар қандай товарларни сотиб олишга.
27. Нафлиликни максималлаштириш қоидасининг мазмуни нимадан иборат?
а) ҳар қандай товарларнинг энг кўп миқдорини сотиб олишдан;
b) турли ҳил товарларнинг энг кўп миқдорини сотиб олиш;
c)пул даромадини товарларнинг ҳар бир турини сотиб олишга сарфланган охирги сўм
бир хил қўшимча наф келтирадиган қилиб тақсимлаш;
d) камёб товарнинг энг кўп миқдорини сотиб олиш;
e) пул даромадини барча товарларга мутоносиб тақсимлаш.
28. Нафлиликни максималлаштириш қоидасига нима таъсир кўрсатади?
а) даромадларнинг ўзгариши;
b)истеъмолчи диди;
c) ҳар хил товарлар баҳосининг ўзгариши;
d) ўрнини босувчи товарлар баҳоси;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
29. Таклиф қонуни нимани ифодалайди?
а) баҳонинг ўсиши билан сотишга чиқариладиган товарлар миқдорининг ортишини;
b) баҳо пасайиши билан сотишга чиқариладиган товарлар миқдорининг ортишини;
c) баҳо билан сотишга чиқариладиган товарлар миқдори ўртасидаги тўғридантўғри
боғлиқликни;
d) баҳо билан сотишга чиқариладиган товарлар миқдори ўртасидаги тескари
боғлиқликни;
e) юқоридагиларнинг барчасини.
30. Маҳсулот баҳоси ўзгармай қолганда қуйидагилардан қайси бири таклифнинг
қисқаришига олиб келади?
а) ресурслар баҳосининг пасайиши;
b) технологиянинг такомиллашуви;
c) солиқларнинг камайиши ва давлат субсидияларинииг ўсиши;
d) келгусида маҳсулот баҳоси ўсишининг кутилиши;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
31. Қуйидаги ҳолатдардан қайси бирида мувозанатли баҳо ўзгариш тамойилига эга
бўлмайди?
а) талаб > таклиф;
b) талаб < таклиф
c) талаб = таклиф;
d) эҳтиёж = ишлаб чиқариш имконияти;
e) юқоридаги барча ҳолларда.
32. Вақт омили ҳисобга олинганда қандай мувозанатликлар фарқланади?
а) бир лаҳзалик;
b) қисқа даврли;
c) узоқ даврли;
d) барқарор;
e) юқоридаги барча.
33. Ишлаб чиқаришни қайта қуроллантириш, янгилаш, қўшимча қувватлар вужудга
келтириш ва тармоқда янги корхоналарнинг пайдо бўлиши мувозанатликнинг қайси
турига таъсир кўрсатади?
а) бир лаҳзалик;
b) қисқа даврли;
c) узоқ даврли;
402
d) барқарор;
e) юқоридагиларнинг барчасига.
34. Вақтнинг иқтисодий қиммати қуйидагилардан қайси бири учун нисбатан юқори?
а) ишсизлар;
b) малакасиз ишчилар;
c) нафақахўрлар;
d) корпорация бошқарувчилари;
e) талаблар.
35. Қуйидаги моделлардан қайси бир ресурслар, маҳсулотлар ва даромадлар ҳаракатини
акс эттиради?
а) доиравий айланишлар модели;
b) ялпи талаб ва ялпи таклиф модели;
c) даромадлар ва харажатлар модели;
d) товар миқдори ва пул массаси модели;
e) юқоридагиларнинг барчаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |