“Иқтисодиёт назарияси" фани Ўқув-услубий мажмуа 125
УМУМИЙ ХАРАЖАТЛАР Доимий харажатлар
Ўзгарувчи харажатлар
Корхона тўлов мажбуриятлари
Хомашё
Солиқлар
Материаллар
Амортизация ажратмалари
Ёнилғи
Ижара ҳақи
Транспорт хизмати
Қўриқлаш хизмати харажатлари
Ишчилар иш ҳақи ва шу кабилар учун
харажатлар
Бошқарув ходимлари маоши ва ҳ.к.
11.3-расм. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига кўрсатадиган таъсирига кўра харажатларнингтуркумланиши Ўзгарувчи харажатлар (ЎХ) деб ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсир қиладиган харажатларга айтилади. Унга хомашё, материал, ёнилғи, транспорт хизмати,
ишчилар иш ҳақи ва шу кабиларга қилинадиган сарфларкиради.
Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир даражасида доимий ва ўзгарувчи харажатлар йиғиндиси умумий харажатлар (УХ)ни ташкил қилади. Доимий (ДХ), ўзгарувчи (ЎХ) ва умумий (УХ) харажатларнинг графикдаги ифодасини
11.4-расм орқали кўришимиз мумкин.
С
0
11.4-расм. Доимий, ўзгарувчи ва умумий (ялпи) харажатларнинг графикдаги тасвири Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга қилинадиган сарф-харажатларни ҳисоблаш
учун ўртача умумий, ўртача доимий ва ўртача ўзгарувчи харажатлар тушунчаларидан
фойдаланилади.
Ўртача умумий харажатлар ялпи (умумий) харажатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори нисбатигатенг: ЎУХ =
УХ М ;
Q
ЎХ
ДХ
УХ
“Иқтисодиёт назарияси" фани Ўқув-услубий мажмуа 126
бу ерда: ЎУХ – ўртача умумий харажатлар;
УХ – умумий харажатлар;
М – ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори.