5. Қарз мажбуриятлари таъминланганлигига қараб:
• гаровли;
• гаровсиз бўлади.
Гаровли облигациялар мутлақ ёки аниқ мулк билан таъминланади. Хорижнинг ривожланган .мамлакатларида тез-тез маҳаллий ҳокимият органлари томонидан бундай облигациялар муомалага чиқарилади. Гаровсиз облигасияларда аниқ бир нарса таъминланмайди: унинг таъминланиш асоси бўлиб давлатнинг ёки маҳаллий ҳокимият оиганларининг жами мулки ҳисобланади. Марказий бошқарув органлари, одатда, гаровсиз облигацияларни муомалага чиқаришади. Уларнинг ишончлилиги жуда юқори бўлганлиги учун улар қўшимча кафолатга эҳтиёж сезмайди.
6. Тўланадиган даромаднинг характери бўйича: • ютуқли қарз мажбуриятлари;
• фоизли қарз мажбуриятлари;
• нол купонли қарз мажбуриятлари.
Ютуқли облигациялар бўйича даромадламинг тўланиши лотареялар асосида амалга оширилади. Бу облигацияларга эҳтиёж кам. Чунки инвесторлар тасодифга таяниб эмас, балки барқарор даромад олишга интиладилар. Ютуқ олишни истаганлар эса лотарея чипталари сотиб олишни ихтиёр этадилар. Бу турдаги қарз мажбуриятларининг асосийси фоизли облигациялар бўлиб, улар бўйича даромад купонлар асосида йилда бир, икки ёки тўрт марта тўланади. Инвесторламинг кўпчилиги ана шундай қарз мажбуриятларини маъқул кўришади.
Давлатнинг қисқа муддатли қарз инструментлари купонларга эга эмас. Улар номиналидан чегирмалаш асосида сотилади ва номинал бўйича сотиб олинади. Айрим узоқ муддатли қарз мажбуриятлари ҳам купонларга эга бўлмаслиги мумкин. Улар бўйича барча даромадлар асосий қарзнинг суммаси билан қўшиб тўланади. Худди қисқа муддатли облигациялар сингари улар ҳам номиналидан чегирмалаш орқали сотилади ва номинали бўйича сотиб олинади. Амалиётда бундай облигациялар нол купонли облигациялар номини олган.
7. Даромадларни аниқлаш методига кўра: • барқарор (қатъий) даромадли қарз мажбуриятлари;
• «сузувчан» даромадли қарз мажбуриятлари.
Айрим ҳолларда қимматли қоғозлар бўйича қатъий ставкалар фоизлами тўлаш борасида давлат харажатлари ўсишининг сабаблари бўлиши, бошқа бир ҳолларда эса улар фоиз даражасининг ошишини кутиб ўтирган инвесторларни қўрқитиб юбориши мумкин.
Бюджет дефицитини қоплаш учун қарзлами нисбатан юқорироқ даражада бўлган фоиз ставкаларида жойлаштиришга тўғри келади. Қарз муддати, одатда, 20-30 йилни ташкил этаётган қарз даври давомида ўзининг қарз мажбуриятлари бўйича ана шундай фоизни ўматиб, давлат солиқ тўловчиламинг зиммасига қўшимча харажатларни юклайди. Амалиётда бундай вазиятдан чиқиб кетишнинг икки тури мавжуд:
1) пул маблағларига бўлган эҳтиёжни қисқа ёки узоқ муддатли қарзлар ва узоқ муддатли қарзлами (фоиз стакаси пасайиб кетган пайтда) чиқариш билан қоплаш. Бироқ бу ҳолда қарз олувчи яна битта қарзни чиқариш, жойлаштириш ва уни қайтариш (узиш) билан богииқ бўлган қўшимча харажатларни амалга оширишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, инвесторлар фоиз устамасининг (кўтарилишини) кутиб, иккинчи марта берилган қарзга нисбатан қизиқиш билдирмаслик эҳтимоли ҳам ерда бор;
2) қимматли қоғозлар бўйича тўланадиган фоизлами узлуксиз равишда қайта кўриб бориш. Бу ҳолда юқорида келтирилган барча муаммолар ҳал қилинади. Ҳисоб-китоб асоси сифатида, одатда, мамлакатдаги банклараро кредитлар бўйича фоиз ставкасидан фойдаланилади. Бироқ бундай қарзлар жуда катта камчиликка йўл қўядилар, яъни қарздор ўз харажатларини режалаштириш имконияга эга бўлмай қолади.