3. Давлат кредитини бошқариш Давлат кредитини бошқаришни кенг ва тор маъноларда кўриб чиқиш мумкин. Кенг маънода давлат кредитини бошқариш дейилганда қарздор, кредитор ва гарант (кафил) сифатида давлатнинг фао лий а ти билан б о г ълиқ бўлган унинг молиявий сий о са ти йўналишларидан бирини шакллантириш тушунилади.
Молиявий сиёсатнинг йўналишларидан бири сифатидаги давлат кредитини бошқариш давлатнинг бошқарув ва ҳокимият органлари қўлидадир. Фақат улар бюджет дефицитининг умумий ҳажмини ва уни молиялаштириш учун зарур бўлган қарзларнинг ҳажмини, пул муомаласи, кредит, ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигига таъсир қилишнинг асосий йўналишлари ва мақсадларини ҳамда кичик бизнес ва мамлакат айрим минтақаларини қўллаб-қуwатлаш бўйича умумдавлат дастурларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлайди.
Давлат бюджетининг доимий ёки хронологик тарзда дефицитлилиги ва юқори даражадаги давлат қарзларининг мавжудлиги ҳозирги шароитда саноати ривожланган барча давлатларга хосдир. Давлатнинг кредит экспансияси натижасида бошқа қарз олувчилар молиявий бозордан сиқиб чиқарилаяпти, кредитга нисбатан бўлган юқори фоиз ставкалари ҳамон сақланиб қолмоқда. Давлат қарзларига хизмат қилиш бўйича катта харажатлар солиқ тушумларининг катта қисмини ўзига тортаяпти. Шунинг учун ҳам бюджет дефицити ва давлат қарзини қисқартириш саноати ривожланган мамлакатлар бошқарув органлари томонидан энг долзарб масалалардан бири сифатида э ътироф этилаяпти.
Тор маънода давлат кредитини бошқариш дейилганда давлатнинг қарз мажбуриятларини муомалага чиқариш ва жойлаштириш, давлат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш, давлат қарзига хизмат кўрсатиш ва уни қайтариш (узиш), ссуда ва гарантиялар тақдим этиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар йиғиндиси тушунилади.
Давлат кредитини бошқариш жараёнида қуйидаги вазифалами ечиш кўзда тутилади:
• қарздорнинг қарзи қийматини минималлаштириш;
• бозорни давлатнинг қарз мажбуриятлари билан ортиқча тўлиб кетишига ва улар курсининг кескин чиқиб-тушишига йўл қўймаслик;
• жалб қилинган маблағлардан самарали фойдаланиш ва ажратилган кредитларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш;
• кредитларнинг ўз вақтида қайтрилишини таъминлаш;
• молиявий сиёсат билан аниқланган вазифалами максимал ечиш.
Давлат кредитини бошқаришни бошқарув органлари, молия ва кредит институтлари амалга оширади. Уни тезкор бошқариш эса мамлакат ҳукуматининг раҳбарлиги остида Молия вазирлигининг Марказий банк билан ҳамкорлигида таъминланади.