Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси



Download 1,65 Mb.
bet67/95
Sana01.05.2022
Hajmi1,65 Mb.
#601218
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   95
Bog'liq
moliya

Назорат учун саволлар

  1. Ижтимоий таъминот деб нимага айтилади?

  2. Ижтимоий таъминот бўйича харажатларнинг асосий кўринишлари нималардан иборат?

  3. Пенсиянинг қандай кўринишлари мавжуд?

  4. Нафақаларнинг қандай асосий кўринишлари бўлиши мумкин?

  5. Ижтимоий таъминотнинг яна қандай шаклларига ҳам амал қилинади?

  6. «Ижтимоий таъминот» тушунчасининг кенг маънода талқини нималардан иборат?

  7. «Ижтимоий таъминот» тушунчаси тор маънода қандай тасаввур қилинади?

  8. Ижтимоий таъминотнинг иқтисодий манбалари нималардан иборат?

  9. Ижтимоий таъминотни вужудга келтиришнинг (яратишнинг, қуришнинг, тузишнинг) принсиплари таркибига нималар киради?

18-мавзу: Давлат кредити
Режа:
1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари
2. Давлат кредити классификацияси
3. Давлат кредитини бошқариш
4. Давлат қарзи. Ички ва ташқи қарзлар
5. Давлат — гарант (кафил) ва кредитор сифатида
6. Давлат қарзларини бошқариш


Таянч сўз ва иборалар
Давлат кредити, кредитор (қарз берувчи), Давлат кредити классификацияси, ички қарзлар, ташқи қарзлар, бозорли қарзлар, бозорсиз қарзлар. Давлат — гарант (кафил) ва кредитор сифатида, Давлат қарзларини бошқариш.


1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари
Давлат кредити ҳокимият ва бошқарув органлари орқали бир томондан, давлат орқали иккинчи томондан, жисмоний ва юридик шахслар о ъртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, унда давлат қарз олувчи, кредитор (қарз берувчи) ва кафил сифатларида майдонга келади. Бундай иқтисодий (кредит) муносабатлар(и)нинг мумтоз (классик) шаклида давлат, одатда, маблағлами қарз олувчи бўлиб ҳисобланади.
Агар давлат юридик ва жисмоний шахсларга қайтариш ва ҳақ (тўлов, тўлаш) асосида маблағлами тақдим этиб, кредитор (қарз берувчи) саналса, унда амалга оширилиши лозим бўлган операциялар ҳажми анча камаяди (пасаяди).
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан олинган қарзлами узиш (қайтариш) ёки уларнинг бошқа мажбуриятларини бажариш жавобгарлигини давлат ўз зиммасига олган ҳолатда, у кафилга айланади. Марказлаштирилган пул фондларининг ўлчамига бевосита таъсир кўрсатувчи кредит муносабатларининг дастлабки икки кўринишидан (қарз олувчи ва кредитор) фарқ қилган ҳолда давлат томонидан кафолатнинг берилиши ўша марказлаштирилган пул фондининг, албатта, ўзгаришига олиб келмаслиги мумкин. Агар қарздор ўзининг зиммасига юклатилган мажбуриятлар бўйича тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида ҳисобкитоб қилишни уддалай олса, кафил ҳеч қандай қўшимча харажатларни амалга оширмайди. Бироқ амалиётда етарли даражада ишончли бўлган қарз олувчилар давлат кафолатига муҳтож бўлмайди. Улар мустақил равишда кредит бозоридан маблағлами жалб қилишга қодирдир. Одатда, давлат кафолатлари етарли даражада ишончли бўлмаган қарз олувчиларга нисбатан қўлланилади ва бу нарса шунга мос равишда, марказлаштирилган пул фондидан харажатларнинг ўсишига олиб келади.
Давлат кредити иқтисодий категория сифатида икки кўринишдагимолия ва кредит-пул муносабатларининг ўртасида жойлашган бўлиб, шунга мос равишда, у ҳам молияга, ҳам кредитга тегишли бўлган хусусиятларга эгадир. Молия тизимининг алоҳида олинган бўғини сифатида эса давлат кредити давлатнинг марказлаштирилган пул фондларини (бюджет ва бюджетдан ташқари фондларни) шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнига хизмат қилади.
Кредитнинг бир тури сифатида давлат кредити классик (мумтоз) молиявий категориялардан, масалан, солиқлардан фарқ қилувчи бир неча ўзига хос бўлган қуйидаги хусусиятларга эгадир:
• давлат кредити солиқларга нисбатан ихтиёрийлик характерига эга. Айрим ҳолларда амалиётда, у ёки бу давлатлар тарихида бу принсипдан чекиниш ва давлат заёмларини сотишда мажбурийлик ҳолатларига ҳам йўл қўйилади;
• агар солиқлар фақат бир йўналишда-солиқ тўловчилардан бюджетга ёки бюджетдан ташқари жамғармаларга-ҳаракат қилса (бунга тескари йўналишдаги ҳаракат фақат ортиқча тўланган ёки хато ундирилган солиқлар қайтарилаётгандагина содир бўлиши мумкин), қайтарувчанлик ва ҳақлилик (тўловлилик) давлат кредитининг асосини ташкил этади. Ҳақиқатдан ҳам давлат кредитига маълум бир вақт ўтганидан сўнг ўтказилган сумма фоизи билан қайтарилиши керак.
Умуман олганда, давлат кредити бошқа м о лиявий категориялардан ўзининг қуйидаги характерли хусусиятиари билан фарқланади:
• агар банк кредитини тақдим этишда таъминланганлик элементи сифатида конкрет бойликлар-омбордаги товариар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва бошқа шунга ўхшашлар майдонга чиқадиган бўлса, давлат томонидан маблағлар қарзга олинаётганда унинг эгалигида бўлган барча мол-мулк, маълум бир ҳудудий бирликнинг мулки ёки унинг қандайдир бир даромади давлат кредитининг таъминланганлик элементи бўлиши мумкин;
• Марказий ҳукумат даражасида давлат кредити аниқ мақсадли характерга эга бўлмайди. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳокимиятнинг қуйи даражаларида олинган қарзий маблағлар аниқ ифодаланган мақсадли ишга йўналтирилади. Масалан, янги йўлларни ва турар-жой мавзеларини қуриш учун олинган қарз маблағлари ана шундай характерга эгадир2;
• ҳар қандай қарз олувчи каби давлат ҳам маблағлами олдиндан белгиланган муддатларга жалб қилади ва бу муддатлар давлат кредитининг аниқ шартларида о ъз ифодасини топади.
Давлат кредитининг мазмун-моҳияти унинг бажарадиган функциялари орқали яққол намоён бўлади. Молиявий категория сифатида давлат кредити қуйидаги функциялами бажаради:
• тақсимлаш;
• тартибга солиш;
• назорат.
Давлат кредитининг тақсимлаш функцияси орқали давлатнинг марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш ёки муддатлилик, ҳақлилик ва қайтарувчанлик принсиплари асосида улардан фойдаланиш амалга оширилади. Давлат қарз олувчи (қарздор) сифатида майдонга чиқиб, о ъз харажатларини молиялаштиришни қўшимча маблағлар билан таъминлайди. Саноати тараққий этган мамлакатларда давлат қарзлари бюджет дефицитини молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳозирги шароитда давлат қарзлари орқали олинадиган тушумлар бюджет харажатларини молиялаштиришнинг солиқлардан кейинги иккинчи методидир. Бу нарса солиқ тушумларининг ошишига нисбатан бюджет харажатлари о ъсиш суръатларининг юқори поғонадалиги билан изоҳланади.
Капитал характердаги харажатларни қарзга олинган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш маълум чегараларда ижобий аҳамиятга эга. Масалан, мактаб ёки кутубхона энг камида 30-50 йил хизмат қилганлиги учун бир эмас, бир неча авлоднинг эҳтиёжларини қондириши мумкин. Шундай экан, нега уларнинг қурилиши мактаб ва кутубхонанинг хизматидан фойдаланишга улгурмайдиганламинг солиқлари ҳисобидан бир неча йилга тўланиши керак? Бундай ҳолатларда ана шунга о ъхшаган объектларни қуриш билан боғлиқ бўлган молиялаштириш масалаларини уларнинг хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлган барча авлоднинг зиммасига юклаш оқилонадир. Ўз навбатида, молиялаштириш манбаларини вақт нуқтаи назаридан узайтириш (чўзиш) о ъша муддатга заёмлар чиқариш йўли билан ҳам таъминланиши мумкин. Бу ҳолда мактаб ёки кутубхона қураётган авлод кейинги авлод билан бир хил молиявий юкни ўз елкасида кўтаришга мажбур. Чунки бу ҳолда улар томонидан тўланадиган солиқлар ҳисобидан асосий қарз, улар бўйича фоизлар ҳам қайтарилади.
Шундай қилиб, давлат кредити тақсимлаш функциясининг ижобий таъсири натижасида, вақт нуқтаи назаридан, солиқ юки оғирлигининг нисбатан текисроқ тақсимланишига эришилади. Давлат қарзлари ҳисобидан харажатларни молиялаштириш даврида олинаётган солиқлар миқдори ошмайди ва унинг оғирги ортмайди. Акс ҳолда, яъни харажатларни молиялаштиришга давлат томонидан қарзга олинган маблағлар жалб қилинмаса, бу нарсани, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, фақат солиқлар миқдорини ошириш ва унинг оғирлигини орттириш эвазига молиялаштириш мумкин. Шунинг учун ҳам олинган кредитлар қайтарилаётган пайтда солиқлар уларни тўлаш учун олинмасдан, балки қарзлар бўйича фоизларни қайтариш учун ҳам олинади.
Давлат қарзига хизмат қилиш ва уни қайтариш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштиришда солиқлар асосий, лекин ягона манба эмас. Бундай харажатларни молиялаштириш манбалари маблағлардан фойдаланишнинг йўналишларига боғлиқ. Агар давлат томонидан жалб қилинган капиталлар унумли жойлаштирилса, қуриб битказилган объект ишга тушганидан сўнг фойда келтира бошлайдики, унинг ҳисобидан, жумладан, олинган қарзлар қайтарилади. Бу ҳолда солиқ юки оғирлигининг кучайтирилишига ҳеч қандай ҳожат қолмайди.
Давлат қарзларини жалб қилиш эвазига олинган капиталлардан унумсиз фойдаланилса, масалан, улаи ҳибобидан лиаибий ёки ижтихноий харажатлар молиялаштирилса, уларнинг қайтаришнинг ягона манбаи солиқлар ёки янги қарзлар бўлиши мумкин. Олдин чиқарилган заёмларни қайтариш учун давлатнинг янги заёмларини жойлаштирилишига давлат қарзларини қайта молиялаштириш дейилади.
Давлатнинг қарз олиши натижасида солиқ оғирлигининг кучайиши уларнинг муддатига ва қарз олувчи томонидан тўланадиган кредитларнинг фоизлари даражасига боғлиқ. Инвестор учун давлат қарзининг даромадлилик даражаси қанча юқори бўлса, давлат шунчалик катта солиқлар қисмини улами қайтариш учун йўналтиришга мажбур. Давлат қарзининг ўлчами қанчалик катта бўлса, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, уларга хизмат қилиш учун йўналтирилаётган маблағламинг салмоғи шунча юқори бўлади.
Давлат ўз кредити орқали кредит муносабатларига кириша туриб, ихтиёрий ёки ихтиёрсиз равишда пул муомаласининг ҳолатига, пуллар ва капиталлар бозоридаги фоиз ставкаларининг даражасига, ишлаб чиқаришга ва аҳоли бандлилигига таъсир кўрсатади. Иқтисодиётни тартибга солиш воситаси сифатида давлат кредитидан онгли равишда фойдаланиб, у ёки бу молиявий сиёсатни амалга ошириши мумкин.
Давлат қарзларни инвесторламинг турли гуруҳлари ўртасида жойлаштириб, пул муомаласини тартибга солади; жисмоний шахсламинг маблағларини жалб қилиб, уларнинг тўловга қобилиятли талабини камайтиради. Давлат кредити ҳисобидан ишлаб чиқариш харажатлари, масалан, инвестициялар молиялаштирилса, муомаладаги нақд пул массасининг мутлақ қисқариши содир бўлади. Шунингдек, давлат кредити ҳисобидан ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақлари молиялаштирилса, аҳолининг тўловга қобилиятли талабининг таркибий тузилиши ўзгарса-да, муомаладаги нақд пул массаси ўзгармасдан қолаверади.
Давлат қимматли қоғозларини сотиш, сотиб-олиш ёки уларнинг гарови асосида кредитлар бериш бўйича Марказий банк томонидан амалга ошириладиган операциялар мамлакат тижорат банклари ликвидлигини тартибга солишнинг муҳим воситаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Молиявий бозорда қарз олувчи сифатида майдонга чиқиб, давлат қарзий маблағларга бўлган талабни оширади ва бунинг ҳисобидан кредит баҳоларининг ортишига ўз таъсирини кўрсатади. Давлатнинг талаби қанча юқори бўлса, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, ссуда фоизининг даражаси шунча юқори бўлади ва тадбиркорлар учун кредит шунчага қимматлашади. Қарз маблағларининг қимматлиги ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлар инвестицияларининг қисқаришига мажбур қилади ва бир вақтнинг ўзида, у давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш кўринишидаги жамғармаларни рағбатлантиради.
Маълум чегарага етгунга қадар бу жараён ишлаб чиқаришга кескин салбий таъсир кўрсатмайди. Агар мамлакатда эркин капиталлар етарли даражада бўлса, улар тўлиқ қўшиб олингунга қадар салбий таъсир даражаси нолга тенг бўлиб қолаверади. Шундан кейингина молиявий бозордаги давлатнинг фаоллиги ссуда фоизининг ўсишида ўз ифодасини топади, пул жамғармаларининг катта қисмини унумсиз фойдаланишга жалб қилиниши эса иқтисодий о ъсиш суръатларини сусайтиради. Давлат кредитор ва кафил сифатида фаолият кўрсатиб, хориждан қарзга олинган маблағлар ҳисобидан миллий ишлаб чиқариш маҳсулотларига талабни вужудга келтириб, ишлаб чиқариш ва аҳоли бандлилигига ижобий таъсир кўрсатади. Саноати тараққий этган мамлакатларда кичик бизнес, маҳсулот экспорти ёки ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши кузатилаётган алоҳида минтақаларда тегишли дастурларга мувофиқ банклар томонидан берилаётган кредитларни давлат томонидан кафолатланиш йўли билан ишлаб чиқаришнинг рағбатлантириш тизими кенг тарқалган.
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг касодга учраши содир бўлганда давлатнинг кичик тадбиркорлик субъектларига берилган кредитлар бўйича банкларга бўлган қарзлами қайтаришни ўз зиммасига олинишини англатади. Дунёнинг саноати ривожланган кўплаб мамлакатларида давлат ёки яримдавлат компаниялари фаолият кўрсатадики, улар миллий м а ҳ су ло тлам и экспорт қилувчиларнинг тўловга қобилияциз рискларини паст ставкалар бўйича суғурта қиладилар. Шу йўл билан миллий маҳсулотнинг янги бозорлами ўзлаштириши рағбатлантирилади.
Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашни рағбатлантиришда ҳудудлар бюджетлари ва бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан бериладиган кредитлар катта рол ўйнайди. Уларнинг ёрдамида маълум бир минтақалар ва у ёки бу ҳудудлар иқтисодиёти асосийи йўналишларининг юқори суръатлар билан ривожланиши таъминланади.
Давлат кредитининг назорат функцияси молиянинг назорат функцияси билан органик равишда қўшилиб кетган. Лекин унинг бу функцияси шу категориянинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан қуйидаги характерли белгиларга эга:
• давлатнинг фаолияти ва марказлаштирилган пул маблағлари фондининг аҳволи билан узвий боғланган;
• қийматнинг икки томонлама ҳаракатини ўз ичига қамраб олади, чунки маблағлар олинишининг қайтарилиши ва тикланишини тақозо этади;
• фақат молиявий таркибий тузилмалар томонидан эмас, балки кредит институтлари томонидан ҳам амалга оширилади.
Давлат кредитининг назорат функцияси орқали маблағлар мақсадли фойдаланилиши, уларнинг қайтарилиш муддатлари ва фоизларнинг о ъз вақтида тўланиши назорат остига олинади.



Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish