ХVI - ХIХ аср биринчи ярмида минтақа халқлари маданияти
Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий вазият. Бухоро хонлигидаги маданий ҳаёт. Жўйбор хожалари ва уларнинг мамлакат маънавий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги роли. Бу даврдаги ижтимоий-фалсафий тафаккур. Табиий фанлар. Математика, астрономия, географиянинг ривожланиши. Тиббиёт. XVI асрда Мовароуннаҳрдаги адабий ҳаёт. Тарихий асарлар. Шеърият. Шайбоний ҳукумдорларининг шеъриятга муносабати. Хива хонлигида адабий ҳаёт. Абдулғози Баҳодирхон. Унинг “Шажарайи тарокима” ва “Шажарайи турк” асарлари, бу асарларнинг тахлили ва маданият тарихидаги ўрни. Достончилик. Мунис ва Огоҳийнинг тарихий асарлари. Қўқон хонлигидаги адабий ҳаёт. Машраб, Хувайдо, Абдулкарим Фазлий Намангонийлар ижоди. Амир Умархон ва унинг Қўқон адабий муҳити шаклланишидаги роли. XVII-XIX аср ўрталарида Бухородаги адабий ҳаёт. Сайид Насафий, Мутрибий, Турди Фироғий, Мулла Мастий Охундий, Мужрим Обидлар ижодий фаолияти. Бадиий маданият. Унинг ҳар бир хонликда ўзига хос хусусияти. Бадиий маданият марказлари. Меъморчилик. Амалий безак санъати. Унинг тараққиётидаги ўзига хосликлар. Минатюра санъатининг ривожланиши. Тарихий асарларга ишланган минатюралар. Китобат санъати. Мусиқа. Ўтмиш анъаналарига садоқат, ворисийлик. Дарвеш Али Чангий ижоди. Театр. Масхарабозлар театри, қизиқчилар театри, қўғирчоқ театри ва унинг намояндалари. Рақс санъати ва унинг ҳудудий хусусиятлари. Бухоро шашмақоми.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндашув, муаммоли таълим, ақлий ҳужум, блиц-сўров, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1; А.5; А.6; А.7; А.10; Қ3; Қ4; Қ5; Қ7; Қ8.
Дунёвий ва диний маданият. Мустамлака ва мустабид тузум
шароитида маданият
Ўрта асрларда ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётдаги кескин ўзгаришлар. Иудаизм ва Таврот. Библиянинг таркибига кирувчи китоблар. Эски Аҳдда оламнинг ибтидоси тўғрисидаги чуқур мушоҳадалар, одамлар ўртасидаги муносабатлар, ахлоқий мезонлар, маънавий қадриятлар ва бошқа кўплаб фалсафий ғоялар, ахлоқий ўгитлар. Иудаизм – мустақил диний тизим. Масиҳийлик таълимоти Шарқнинг фалсафий тафаккури маҳсули сифатида. Католик жамоати ва православлар жамоати. Исломий маданият. Исломда илм ўрганиш ташвиқи ва тарғиботи. Туркий қавмлар яшайдиган ўлкаларда исломнинг якдиликка чорловчи ғоялари. Ислом ва илмий билимлар ривожи. Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобийнинг илмий мероси. Тасаввуф ва маданият. Тавҳид эътиқоди. Мурувват ва Футувват мувофиқлиги. Футувватнинг зоҳирий ва ботиний рукнлари.
Ўрта Осиёнинг Россия империяси томонидан босиб олиниши. Чоризмнинг Туркистонда маориф, фан ва маданият соҳасидаги сиёсати. Ҳунармандчилик. Театр. Хивадаги кутубхона. Китобат санъати. Тасвирий санъат. Фан. Мусиқа санъати. Анъанавий қўшиқчилик санъати. Меъморчилик. Халқ меъморчилиги. Амалий санъат. Қизиқчилик. Даврий матбуот. Мустабид совет давлати даврида Ўзбекистон маданияти. Совет давлатининг маданиятга нисбатан синфийлик ва партиявийлик нуқтаи назаридан ёндошуви. Клублар, кутубхоналар, музейлар каби муассасалар фаолиятининг сиёсатлаштирилиши. Адабиёт. Театр санъати. Меъморчилик. Амалий безак санъати. Мусиқий санъат. Кино санъати. Радио. Телевидение.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндашув, муаммоли таълим, ақлий ҳужум, блиц-сўров, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А3; А.4; А.5; А.6; А.7; А8; А10; Қ1; Қ2; Қ3; Қ4; Қ8.
Do'stlaringiz bilan baham: |