Марказий Осиё халқларининг қадимги давр ва
V-XIII асрлардаги ижтимоий, маданий ҳаёти
Олтой, Жанубий Сибирь, Мўғулистон, Ўрта Осиё ҳудудларида ибтидоий ҳаёт тарзи. Фарғонанинг тош даврига оид маданий ёдгорликлари. Қовунчи маданияти. Ўзбекистоннинг азалий ўтроқ аҳолиси ижоди -меъморчилик, амалий ва тасвирий санъат.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида қадимги давр меъморчилиги ва санъати. Термиздаги меъморчилик ёдгорликлари, тасвирий ва амалий санъат намуналари. Маданий жараённинг бу кўринишларига ижтимоий-сиёсий жараёнлар асосий сабаб бўлгани.
Кушонлар даврида Термиз (Термед), Чингизтепа, Қоратепадаги будда ибодатхоналари. Далварзинтепадаги Чағониён шаҳри меъморчилиги. Хоразм, Бақтриядаги иншоотларда фойдаланилган квадрат шаклдаги ғиштнинг қурилиш материаллари такомиллашувига хизмат қилгани ва меъморчиликнинг янги босқичга кўтарилгани. Ҳарбий меъморчилик. Қўйқирилган қалъадаги иншоот (мил.авв. III аср). Қўйқирилган қалъадаги дафн одатлари. Қадимий ёзма манбаларда Ўрта Осиёнинг турли ҳудудларидаги меъморчилик ёдгорликлари тўғрисидаги маълумотлар. Милодий I асрга оид Хан йилномасида “Авесто” даври маданияти. Зардуштийлик таълимоти. Хитой сайёҳининг ҳозирги Ўзбекистон тўғрисидаги маълумотлари. Буддавийлик маданияти. Буддавийликнинг Бақтрия давлатига кириб келиши.
Қадимги Ўрта Осиёнинг ижтимоий ва маданий тарихини ўрганишда асосий манбалар: Ўрхун-Энасой ёдгорликлари, юнон муаррихларининг асарлари, қадимги Хитой йилномалари. V-VII асрлар бошида Марказий Осиёда ижтимоий-сиёсий воқеалар. Милодий V аср ва VI асрнинг биринчи ярмидаги ижтимоий ва маданий ҳаётнинг юнон муаррихлари асарларида ва Хитой йилномаларида ёритилиши. Олтой маданияти. Милоддан аввалги учинчи минг йилликда ва иккинчи минг йиллик бошларида ҳозирги Ўзбекистон ва Помир ҳудудларида Оқденгиз ирқига ўхшаш долихоцефал ирққа мансуб одамлар қолдиқлари. Марказий Осиё маданиятининг ўзига хослиги. Мил.авв. III–II асрларда Тангри тоғидан Фарғонага кўчиш. Ёзув маданияти – кўк турк хоқонлиги давридан бугунгача етиб келган энг ноёб маданий ёдгорлик.
Уйғониш – Шарқ ва ғарб халқларининг маданияти тарихида кескин бурилишлар даври. Ўрта Осиёда Уйғонишнинг уч даври. Ҳар бир босқичда Уйғонишнинг асосий белгилари. Алишер Навоий ва Уйғониш даври. “Хамса” достони – Уйғонишнинг энг ёрқин маҳсули сифатида. Уйғониш даврининг идеали. Уйғониш даври достонлари қаҳрамонларининг романтик қиёфада тасвирланиши. Маданий ҳаёт. Паҳлавон Маҳмуд, Жалолиддин Румий. Бурҳониддин Рабғузий, Баҳоуддин Нақшбанд.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: диалогик ёндашув, муаммоли таълим, ақлий ҳужум, блиц-сўров, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А2; А.3; А.4; А.5; А.6; А7; А10; Қ1; Қ2; Қ4; Қ5; Қ6; Қ7; Қ8; Қ10.
Do'stlaringiz bilan baham: |