ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
СОЛИҚ АКАДЕМИЯСИ
Рўйхатга олинди
№ _____________________
2015 й. «____» ____________
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўқув ва илмий ишлар
бўйича проректор
__________________________
2015 й. «___» ______________
|
“МАДАНИЯТШУНОСЛИК”
фанининг
ИшЧи ЎҚув дастурИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ
-
Билим соҳаси:
|
200000 – Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
|
Таълим соҳаси:
|
230000 – Иқтисод
|
Таълим йўналиши:
|
5230800 – Солиқлар ва солиққа тортиш
|
ТОШКЕНТ – 2015
Фаннинг ишчи ўқув дастури ўқув, ишчи ўқув режа ва ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Тузувчи:
А.Яхшиев
|
Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири, тарих фанлари номзоди
|
Тақризчилар:
|
|
Д.Муитов
|
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти, сиёсий фанлар номзоди
|
Н.Кучимов
|
Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси
|
Фаннинг ишчи ўқув дастури “Ижтимоий гуманитар фанлар” кафедрасининг 2015 йил “___” ________ даги “_____” – сон йиғилишида муҳокамадан ўтган ва Солиы академияси Кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Кафедра мудири: _______________ А.Яхшиев
Фаннинг ишчи ўқув дастури Солиқ академияси Кенгашида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия қилинган (2015 йил “___” ________ даги “_____” – сонли баённома).
КЕЛИШИЛДИ:
Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ____________ И.Умаров
© «Ўзбекистон тарихи» фани (Ишчи ўқув дастури). – Т.: Солиқ академияси, 2015. – 30 б.
КИРИШ
Жаҳон олий таълим тизимидаги “Маданиятшунослик” фанининг республикамиз олий таълим муассасалари ўқув жараёнларига киритилиши, энг аввало, бўлғуси мутахассисларни жаҳон маданияти ва сивилизатсияси ютуқлари билан таништиришни, уларга гуманитар билимлар беришни чуқурлаштиришни назарда тутади.
“Маданиятшунослик” фанини талабаларга ўқитишнинг аҳамияти катта. Чунки жамият тараққиётида ва шахс камолотида фан билимларининг ўрни ва роли ўта муҳим аҳамиятга эга. Зеро, инсоният тўқнаш келган барча муаммолар ва тўсиқларнинг ечими маданиятга бориб тақалмоқда. Демак, инсон ҳаёти, унинг маданияти билан боғлиқ муаммоларни бугун ҳал қилмасдан туриб келажак тараққиётини таъминлаб бўлмайди.
“Маданиятшунослик” фани талабаларда кенг мушоҳада маданиятини шакллантириб, уларни зиёлилик руҳида тарбиялайди ҳамда буюк мақсадлар билан яшашга даъват этади.
Фаннинг мақсад ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларни жаҳон маданияти, биринчи навбатда, Шарқ маданияти ёдгорликлари, хусусан, Марказий Осиё халқларининг бой маданий мероси – бетакрор обидалари, мутафаккирлар асарларида жамланган маънавий мулки, халқимизнинг барҳаёт удум, анъана, турмуш ва фикр тарзини ифодаловчи илмий маълумотлар билан таништиришга қаратилган. Иккинчидан, тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, аждодлар меросини ўрганиш ва ўргатиш асосида, юрт истиқболи – ёш авлодни миллий фидойилик руҳида тарбиялаш, уларда ўзликни англаш, Ватан туйғуси, она юрт ғурури – шарқона қадриятлар асосида миллий мафкурани шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |