Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик-технология институти



Download 64,12 Kb.
bet2/11
Sana20.06.2023
Hajmi64,12 Kb.
#952409
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
kalendar ish rejasini tuzish buyicha

Ўқув фани қисмлари

Семестр

Жами соат







1

2

3




1.

Илмий-педагогик ‎иш

90

72

72

234

2

Илмий-тадқтқот ‎иши

54

144

180

378




Жами

144

216

252

612

Изоҳ: Кафедра мутахассислик хусусиятларидан келиб чиқиб, соатлар тақсимотида ўзгартиришлар киритиш таклифини бериши мумкин.


Илмий-педагогик ишни бажариш давомида магистрант ўзининг бакалавр таълим йўналиши бўйича илмий-педагогик маҳоратга эга бўлиши учун илмий раҳбар билан ҳамкорликда фаол иш олиб бориши зарур.
Магистрант ўз мутахассислиги тўғрисида дастлабки тасаввурга ва тушунчаларга эга бўлиши, танлаган мутахассисликка қўйиладиган янги талаблар асосида касбий кўникмаларга, таълим тизими ва жараёнини ташкил этилиши ва олиб борилиши ҳақида тушунчаларга эга бўлиши ҳам шарт.
Магистрантнинг замонавий илмий-педагогик талаблар билан танишишдан мақсад уни келгусида мутахаассис сифатида талабаларга кафедра фанлари бўйича амалий билимлар беришга тайёрлашдан иборат.
Илмий-педагогик ишнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда магистрантдан қуйидаги вазифаларни бажариш талаб этилади:
- кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчиларининг ўқув машғулотларига қатнашиши (кафедра ва илмий раҳбар қарори билан);
- илмий раҳбар ёки етакчи профессор ўқитувчилар иштирокида академик гуруҳларда машғулотлар ўтказиш;
- белгиланган ўқув фани бўйича педагогик технологияларни ишлаб чиқиш, ўқув услубий мажмуаларни тайёрлашда иштирок этиш;
- бакалавриат талабалари билан ўқув, мустақил ишлар ва тарбиявий ишларни ўтказиш;
- педагогик маҳоратни ошириш мақсадида назарий билимларга эга бўлиш;
- педагогик касбга бўлган қизиқишни ошириш, педагогик касбга хос илмий тушунчаларни ўрганиш ва педагогик изланиш ғояларини шакллантириш кўникмаларига эга бўлиш;
- ихтисослик фанлари бўйича турли машғулотларни ўтказиш бўйича малака орттириш;
- янги педагогик ва ахборот технологияларини ўрганиш ва қўллаш, улар асосида маъруза матнлари ва машғулотлар ўтказиш режасини тузиш;
- талабалар мустақил таълим олишининг ташкилий ва ўқув услубий таъминотини ўрганиш, мустақил билим олиш учун услубий кўрсатмалар ишлаб чиқиш;
- тарбиявий ишларни олиб боришни ўрганиш, ва ташкил этиш;
- маъруза матнлари ва амалий машғулотлар бўйича услубий қўлланмалар тайёрлаш усулларини ўрганиш, ишчи дастур ва тақвим режаларини тузишни ва шу каби ишларни ўрганиши зарур.
Магистратура талабаси икки йиллик ўқув фаолияти давомида жами илмий-тадқиқот иши ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш билан шуғулланади. Ушбу фаолият кафедранинг махсус лабораторияси, ўқув ёки компьютер хоналарида бажариладиган аудитория соатларини ўз ичига олади. Магистрант шу давр мобайнида илмий изланиш, яъни илмий ишнинг асосий шакли, илмий тадқиқотнинг асосий тушунчалари, изланиш тадқиқотлари, илмий башорат, кузатилаётган ҳодисалар, даллиларни тўплаш ва қайта ишлаш, илмий тадқиқотнинг белигланган режа бўйича вазифаларини босқичма босқич бажаришга киришади. Бир вақтнинг ўзида илмий-тадқиқот ишини ва магистрлик диссертациясини босқичма-босқич ёритиб бориш магистрлик диссертациясини ўз вақтида тайёрлашга ва ҳимоя даражасига кўтариб чиқишга имконият яратади.

Download 64,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish