«Адсорбцион
ҳодисаларнинг янги категорияси ва уларнинг биокимёвий
таҳлилдақўлланилиши
»
номли мақоласи асос солди
.[43]
Ўзи таклиф этган усулнинг асосларини Цвет қуйидагича
таърифлайди: «
Аралаш эритма адсорбент устуни орқали
фильтрланганда пигментлар. турли рангдаги алоҳида зоналарга
96
ажралади. Мураккаб пигментнинг турли таркибий қисмлари
спектрдаги ёруғлик нурлари сингари адсорбент устунида маълум
қонуният асосида бир-биридан ҳар хил рангли қаватма-қават бўлиб
ажралади ва уларни сифат жиҳатдан аниқлаш имкони туғилади.
Бундай рангбаранг препаратни мен хроматограмма деб, тегишли
усулни эса хроматографик усул деб атадим
».[40]
Моддаларни хроматографик ажратиш усуллари сорбция жараёнларига
асосланган. Бу ерда сорбция деганда газ, буғ ёки эриган моддаларнинг
қаттиқ ёки суюқ ютувчиларга (сорбентлар) ютилиши тушунилади. Тескари
жараён десорбция дейилади. Сорбция тушунчаси умумий бўлиб, у
адсорбция (фазанинг сиртига ютилиш) ва абсорбция (фазанинг ҳажмига
ютилиш) дан иборат.
Сорбцияни икки йўл билан: статик ва динамик шароитда амалга
ошириш мумкин. Статик сорбция иккала фазанинг нисбий ҳаракатсиз
ҳолатида рўй берувчи сорбцион жараён бўлиб, модданинг фазалар орасида
тақсимланиш мувозанати қарор топиши билан якунланади. Динамик
сорбция ҳаракатчан фаза ҳаракатсиз фазага нисбатан бир йўналишда
силжийдиган
сорбцион
жараёндир.
Моддалар
аралашмасини
хроматографик ажратиш усули динамик сорбция жараёнига асосланган.
Барча хроматографик усулларнинг моҳияти шундаки, таркибий қисмларга
ажратиладиган модда ҳаракатчан фаза (суюқ ёки газсимон) билан
биргаликда ҳаракатсиз сорбент (ҳаракатсиз фаза) қатлами орқали ўтади,
ютилиши турлича бўлгани учун сорбент орқали турлича тезликда ўтади.
Аралашмаларни ажратишнинг баъзи турларидан фарқли равишда
хроматографик усулларнинг ўзига хос хусусияти сорбция ва десорбция
жараёнларнинг
сорбентнинг
янги
қатламларида
кўп
марта
такрорланишидадир. Бу эса ажратишнинг жуда самарали бўлишини
таъминлайди. Демак, хроматография аралашмаларни ажратишнинг
динамик, сорбцион усули бўлиб, у моддаларни икки фаза орасида
тақсимланишига асосланган (фазалардан бири ҳаракатчан бўлиб,
97
иккинчиси қўзғалмас) ва сорбция ҳамда десорбция жараёнларининг кўп
марта такрорланиши билан боғлиқ.
Хроматографик усулларни классификациялашнинг турли йўллари
мавжуд.
1. Қўзғалмас ва ҳаракатчан фазаларнинг физик табиатига қараб
суюқлик хроматографияси (ҳаракатчан фаза суюқ бўлганида) ва газ
хроматографияси
(ҳаракатчан
фаза
газ
бўлганида).
Суюқлик
хроматографиясини ўз навбатида қўзғалмас фазанинг агрегат ҳолатига
қараб қаттиқ-суюқ фазали хроматографияга (ҚСХ) (қўзғолмас фаза қаттиқ
модда) ва суюқ-суюқ фазали хроматографияга (ССХ) (қўзғалмас фазаси
суюқлик) ажратиш мумкин. «Суюқлик-суюқлик» хроматоргафияси (ССХ)
кўпинча, тақсимловчи хроматография, деб юритилади.
Газ хроматографияси қўзғалмас фазанинг агрегат ҳолатига қараб «газ-
адсорбцион» (ГАХ) ва «газ-суюқлик» хроматографиясига (ГСХ) ёки газ
тақсимловчи хроматографияга бўлинади.
2. Сорбция механизмига қараб хроматография молекуляр ва
хемосорбцион хроматографияга бўлинади. Молекуляр хроматографияда
қўзғалмас фаза(сорбент) билан ажратилаётган аралашманинг таркибий
қисмлари орасидаги ўзаро таъсир кучлари табиати бўйича молекулалараро
Ван-дер-Вальс
кучларидир.
Хемосорбцион
хроматографияга
ион
алмашиш, чўктириш, комплекс ҳосил қилиш (ёки лиганд алмашиш),
оксидланиш-қайтарилиш
хроматографияси
киради.
Хемосорбцион
хроматографияда тегишли кимёвий реакциялар сорбцияга сабаб бўлади.
3. Хроматографиялаш усуллари бўйича фронтал, очилтириш (элюент)
ва сиқиб чиқариш хроматографияларига бўлинади. Таҳлилий кимёда
кўпинча, очилтириш усули қўлланилади.
4. Бажариш техникаси бўйича колонкали (найли) хроматография
(қўзғалмас фаза найда жойлаштирилган) ва юза қоғоз хроматографияси
ҳамда юпқа қатламли хроматографияларга (қўзғалмас фаза сорбент қоғоз
98
варағига ёки шиша ва металл пластинкага юпқа қатлам қилиб
жойлаштирилган) ажратилади.
Хроматографик таҳлилнинг моҳияти қуйидагилардан иборат.
Колонкага (сорбентнинг юпқа қатламига, ёки коғоз лентага)
ажратиладиган аралашмадан озгина (қўзғалмас фаза сиғимидан жуда
кичик ҳажмда) солинади. Аралашманинг таркибий қисмлари сорбентнинг
юқори қатламларида (текис юзадаги хроматографияда эса намуна
солинган жойда) ютила бошлайди. Бунда яхши ютилмайдиган компонент
колонка бўйлаб кейинги қатламларга (қоғозда доғнинг чеккалари томон)
яхши ютиладиганларига нисбатан каттароқ тезлик билан ўтади. Дастлабки
хроматограмма ҳосил бўлади, унда аралашма таркибий қисмларга ҳали
тўлиқ ажралмаган бўлади. Аралашмани таркибий қисмларига тўлиқ
ажратиш учун дастлабки хроматограммани очилтириш (аралашма
таркибий қисмларини эритувчида эритиш) керак. Бунинг учун
хроматографик колонка бирор эритувчи билан ювилади. Хроматограмма
очилтирилганда аралаш зоналар алоҳида зоналарга ажралади, уларнинг
ҳар бирида алоҳида модда бўлади, кейин бу зоналар колонка бўйлаб
аралашиб кетади.
Бунда қўзғалмас ва ҳаракатчан фазалар орасида тақсимланиш
коэффициенти катта бўлган моддалар колонка бўйлаб тезроқ
ҳаракатланади ва колонка ҳаракатчан фаза билан етарли даражада
ювилганда колонкадан биринчи бўлиб чиқади. Колонкадан чиқаётган
элюат фильтрат таркибида аралашманинг алоҳида компонентлари бўлади,
уларни бирор идишга йиғиш ва мос келувчи усуллар билан текшириш
мумкин.
Ҳар қандай сорбция жараёнининг ўзига хос тақсимланиш константаси
Do'stlaringiz bilan baham: |