Annotation: In the state of disclosure, that rational use of new
pedagogical technologies in preschool education today creates
favorable conditions for the formation of education with
education, integration as a structure, as well as the content,
integration of activities deyatelshiyen deyatel.
Key words
:
education, pedagogical technology, education,
interactive methods, innovative education, innovative activity,
public consciousness.
Тарбия – муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий
тажриба асосида шахсни ҳар томонлама ўстириш, унинг
онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш
жараёнидир. Бошқачароқ талқин этилганда, тарбия ёш
авлодни муайян мақсад йўлида ҳар томонлама вояга етказиш,
унда ижтимоий онг ва хулқ-атворни таркиб топтиришга
йўналтирилган фаолият ҳисобланади.
Таълим жараёнида интерфаол методлар, инновацион
педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиб,
таълимнинг самарадорлигини оширишга бўлган қизиқиш,
эътибор ҳамда талаб кундан-кунга кучайиб бормоқда.
Таълим-тарбия жараёнида педагогик технологиялардан
фойдаланишнинг
аҳамиятли
томони,
шахсни
ривожлантирувчи таълимни амалга ошириш имкониятининг
кенглигидир.
Замонавий
технологиялар
қўлланилганда
педагоглар
эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига,
мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни
ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига қаратилган. Педагог бу
жараёнда шахс ва жамоанинг ривожланиши, шаклланиши,
билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади.
Таълим тизимининг ҳозирги кундаги ривожланиш босқичида
унинг биринчи бўғини ҳисобланган мактабгача таълимда
жадал ўзгаришлар юз бермоқда ва улар қуйидагиларда
намоён
бўлмоқда:
мактабгача
таълим
муассасалари
фаолиятининг хуқуқий-меъёрий асоси такомиллашмоқда;
260
мактабгача
таълим
муассасалари
молиявий-хўжалик
фаолиятининг янги турларига ўтмоқда; нодавлат мактабгача
таълим муассасалари тармоғи кенгаймоқда; таълимнинг
илғор технологиялари жорий этилмоқда; ходимлар малака
ошириш тизими такомиллашмоқда; қисқа муддатли гуруҳлар
асосида мактабгача таълим муассасаларининг муқобил
шакаллари
жорий
этилмоқда.
Молия
институтлари
иштирокида инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда,
мактабгача таълим муассасаларида инновацион ва тажриба-
синов ишлари сезиларли даражада кучаймоқда
Ҳозирги кунда мактабгача таълимда янги педагогик
технологиялардан оқилона фойдаланиш тарбияни таълимга
боғлаш, ҳар иккисини тузилиши ва мазмуни жиҳатдан
яхлитлаштиришга,
тарбияланувчи
фаолиятини
мужассамлаштиришга, мустақил фикрлашга йўллаш учун
қулай шароит яратади. Педагогик технология асосида
ўтказилган машғулотлар ёш авлодни мустақил фикрлайдиган,
маънан етук, баркамол шахсларга айлантиради. Шунинг учун
ҳам таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнида
замонавий ўқитиш услублари - интерфаол услублар,
инновацион технологияларнинг аҳамияти ва ўрни беқиёсдир.
Инновация (инглизча инновацион - янгилик киритиш) -
тизимнинг ички тузилишини ўзгартириш демакдир.
Инновациялар долзарб аҳамиятли бўлиб, бир тизимда
шаклланган янгича ёндашувлардир.
Педагогик технология таълимга тизимли ёндашув асосида
тадбиқ етилади ҳамда тарбияланувчининг ёши, руҳияти,
дунёқараши, билими, фаоллик даражаси, таълим-тарбиянинг
мақсади, йўналиши, мазмуни, шакллари, усуллари эътиборга
олинади. Педагогнинг бу жараён ташкилотчиси, ижодкор
сифатидаги фаолияти асосини унинг билими ва маҳоратини,
техник воситалардан фойдаланиб, боланинг қизиқиш ва
интилувчанлигига таъсир кўрсатиш, болани фаоллаштиришга
хизмат
қилувчи
усулларни
қўллаб,
кафолатланган
самараларга эришиш қобилияти ташкил этади.
Замон шиддат билан ўзгариб борар экан, таълим соҳаси ҳам у
билан баробар ўзгаради ва ўқитувчидан ўз фаолиятини
ўзгартиришни талаб этади. Педагогнинг асосий вазифаси
фақат таълим бериш эмас, балки бошқарувчиликдан ҳам
261
иборат бўлиб, у таълим жараёнини тўғри ташкил қилиши ва
бошқариши,
таълим-тарбия
жараёнига
янгиликларни
узлуксиз кирита олиши яъни инновацион фаолият юритиши
талаб этилади.
Инновацион фаолият-педагогни ҳаракатга келтирувчи,
изланувчанлигини оширувчи, олға бошловчи, тараққий
эттирувчи кучдир.
Инновацион фаолият узлуксиз равишда янгиликлар асосида
фаолият юритишдир. У узоқ вақт давомида шаклланади ва
такомиллашиб боради. Мактабгача таълим ташкилотида
инновацион жараённи ташкил этиш ва бошқаришда асосий
шахс бу ташкилот раҳбари ҳисобланади. Ташкилот
раҳбарининг вазифаси инновацион жараённи режалаштириш,
ташкил этиш, бошқариш ва назорат қилиш ҳамда педагоглар
ўртасидаги рақобатбардошликни таъминлашдан иборат.
Педагог томонидан қадриятлар орасида йўналишини
аниқлаш унинг касбий файлиятини белгилайди. Шахсга
ёндошув педагог ва болага ўзини шахс сифатида ҳис
қилишига, уларнинг имкониятларини аниқлаш ва намоён
этишга, ўзини англаб етишга, жамият томонидан амалга
оширилиши мумкин бўлган ўз-ўзини англаш, ўз-ўзига
ишониш ва ўзини кашф қилиш усулларига имкон яратади.
Педагог томонидан қадриятлар орасида йўналишини
аниқлаш унинг касбий фаолиятини белгилайди. Шахсга
ёндошув педагог ва болага ўзини шахс сифатида ҳис
қилишига, уларнинг имкониятларини аниқлаш ва намоён
этишга, ўзини англаб етишга, жамият томонидан амалга
оширилиши мумкин бўлган ўз-ўзини англаш, ўз-ўзига
ишониш ва ўзини кашф қилиш усулларига имкон яратади.
Таълим муассасасида болани ривожлантириш муаммоси
педагогнинг таълим-тарбиядаги ролини кўриб чиқишни
тақозо этади, яъни педагог боланинг шахсий салоҳиятини
очишда унинг оиладаги шароитини инобатга олган ҳолда
тарбиялашнинг замонавий илмий маълумотларини қўллаши
лазим.
Биз биламизки, инновацион жараёнларни бошқариш ўзига
хос муаммодир. Бу жараёнда раҳбарнинг ташаббускорлик
фаолияти,
бошқарувчилик
қобилияти
алоҳида
ўрин
эгаллайди.
262
Бу каби инновацион фаолиятни нутқ ўстириш қисқа ўқув
машғулотларида, жисмоний машқларни такрорий бажариш
жараёнида, мусиқий билим бериш ва бадий адабиёт, сюжетли
ўйинлар, атрофимиздаги олам билан таништириш, нутқни
ривожлантириш, элементар математика, апликациялар ясаш,
расм чизишни ўрганиш вақтида қўллаш ижобий самара
беради.
Мактабгача таълим ташкилотларида инновацион фаолиятни
ташкил этиш орқали боланинг индивидуал эҳтиёжларини
ҳисобга олган ҳолда унинг ҳар томонлама баркамол
ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилади. Бола
бу фаолият орқали берилаётган билимларни тез ўзлаштиради.
Боланинг асосий фаолият тури ўйин бўлиб, инновацион
фаолиятни ўйин билан бирга кўрсатиш ва бажариш унинг
хотирасида узоқ вақтгача сақланиб қолади. Хотиранинг
логик, ҳаракат ва эмоционал тури ҳам яхши ривожланади.
Ўйин орқали болага таълим бериш ва ривожлантириш,
инновацион фаолиятга мослаштириш мумкин. Бунда
боланинг ижодий ривожланиши яққол номоён бўлади.
Келажакда болада иккинчи тилга бўлган қизиқиши ортади ва
шу тил ҳақидаги қисқа тасаввурлари пайдо бўлади.
Хулоса сифатида таъкидлаш лозимки, келажагимиз эгалари
бўлмиш ёш авлодни замон талаблари даражасида ўқитиш
келажакда баркамол инсон, мустақил фикрловчи шахс
сифатида
тарбиялашдек
мураккаб
масалаларни
муваффақиятли ҳал этиш кўп жиҳатдан ўқитувчининг касбий
маҳорати, билимдонлиги, ижодкорлиги, педагогик ва ахборот
коммуникация технологияларидан фойдаланиб ўқув-тарбия
жараёнини ташкил этиши ва бошқаришига боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |