Annotation: This article discusses the position of adolescents in
interpersonal relationships, as well as the various psychological
and physiological conditions that occur in them, deviant
behaviors that occur in adolescents, especially the causes of
suicidal behavior.
Таянч сўзлар: психологик муҳофаза, ирода, ўз жонига қасд
қилиш, механизм, психологик иқлим, ички таъсирлар, малака,
барқарорлик, адаптация, қобилият, психоаналитик, ташқи
таъсирлар.
Ключевые слова: психологическая защита, воля, суицид,
механизм, психологический климат, внутренние влияния,
квалификация, устойчивость, адаптация, способности,
психоаналитика, внешние воздействия.
Key words: psychological defense, will, suicide, mechanism,
psychological
climate, internal influences, qualifications,
stability, adaptation, abilities, psychoanalyst, external influences.
Бугунги давр информацион ахборот технологиялари
даври бўлиб унда инсон ва унга ижтимоий психологик таъсир
этувчи омиллар тизими тобора ортиб бормоқда. Бунда, инсон
қудрати ва унинг имкониятлари янада ортиши натижасида,
одам ўзини–ўзи йўқ қилиб юбориш даражасига бориб етди.
Ўз жонига қасд қилиш ёки суицид бир тарафлама ҳаракат
бўлиб, унда охирига етказилмаган ҳолатлар ҳам кузатилади.
Эҳтиётсизлик оқибатида ёки ўзини билмай, англамай содир
қилинган ҳолат – ўз жонига қасд қилиш (суицид) жараёни
деб ҳисобланмайди. Балки, бахтсиз ходиса тоифасига
киритилади.
Бинобарин
қадимги
япон
Самурайларида
асир
тушишдан кўра ўзини–ўзи ўлдириш алоҳида шараф
ҳисобланган, ёки қадимги Миср маликаси Клеопатрия ҳам
Рим истилосидан кейин ўлимни афзал билган, ёки араб
362
истилочиларига босқинига қарши курашган Муқанна ва
бошқа шахсларнинг ҳаётини алоҳида мисол тариқасида
келтириш мумкин.
Суицид ҳолатларини қайд қилиб борувчи дунёдаги энг катта
институт Швецияда жойлашган бўлиб, унинг ҳисоб-
китобларига кўра Марказий Европа давлатлари бу борада
пешқадам эканлигини таъкидлашмоқда.
Ҳозиргача ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра шахс
суицид ҳақидаги ўз режаларини топишга «калитлар» ва
огоҳлантиришлар беради. Ўз жонига қасд қилишни
ўйлаганларнинг 10 тадан 8 таси атрофдагиларга бу ҳақда
доимо билдиришга ҳаракат қилиб боришган.
Суицидларнинг асосий фоизи кучли депрессив ҳолатда содир
этилади. Депрессив ҳолатда бўлган инсонлар вазиятни
назорат қилиш ва ушлаб туриш мақсадида спиртли
ичимликлардан ёки бўлмаса турли наркотик моддалардан
фойдаланишади. Ушбу воситалар шахсда воқеликни бузиб
идрок этишга олиб келади. Суицид ўсмирлар келажаги учун
жиддий муаммо бўлиб келмоқда. Ишлаб турган психологик
таъминот тизими туфайли, келтирилган маълумотларда
ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш миқдори
камайишига эришилди. Маълумотлар тадқиқи шуни
кўрсатмоқдаки, суицид ҳодисаларининг олдини олиш,
ўсмирлар ҳаёти ва соғлигини сақлаш бўйича фаолият
сифатини ошириш учун, суицидал хавфни объектив
диагностика қилиш муаммосининг ечимини топиш лозим
бўлади.
Умуман суицидал хулқ-атвор ва суицидал хавф
омиллари бир қатор мамлакатимиз ва чет эл олимлари
томонидан тадқиқ қилиниб келинмоқда. Ушбу масалаларга
бағишланган илмий мушохадалар: А.Г. Амбрумова (1978,
1980, 1983 ва ҳ.) ; В.Ф. Войцех (2000, 2004,2007); Е.М. Вроно
(1983, 1986, 1989, 1998); Э. Дюркгейм (1897); М. Фарбер
(1968); Ю.Г. Касперович (2001, 2004); К. Меннингер (1938);
В.А. Тихоненко (1978, 1980,1992); З. Фрейд (1910); Э.
Шнейдман ( 1976); А.В. Боевой (2004); Д.И. Шустов (2004);
Р.В. Бисалиев (2005); Н.В. Верешагина (2005); А.Р.
Коршунова (2005); А.С. Калашникова (2008) ва б., ўзбек
олимларидан Э.Ғозиев, В.Каримова, Н.Сафаев, З.Нишанова,
363
Ғ.Шоумаров,
Б.Умаров,
Р.Самаров,
Э.Усмонов,
Е.Агзамоваларнинг тадқиқотларида ўз ифодасини топган.
Суицид ёхуд ўз жонига қасд қилиш асрлар давомида жиддий
ижтимоий муаммо бўлиб келган. ХХ аср бошида А.Ф. Кони
таъкидлагандек, “ўз жонига қасд қилиш якка ҳодиса
бўлмасдан, балки яхлит ижтимоий ҳодисага айланиб қолиб,
ушбу вазиятни чуқур ўрганиш ва унга қарши самарали кураш
олиб боришни талаб қилмоқда”
Ўз
жонига
қасд
қилиш
муаммоси
(суицид)
аутоагрессиянинг сўнгги намойиши сифатида жамият
ривожланишининг тарихи давомида мавжуд бўлган. Аммо
ҳозирги вақтгача суицидал хулқ-атворнинг табиатини
изоҳлаб берувчи бирорта яхлит назария яратилмаган. Суицид
феноменини изоҳлаб берувчи ва сабабларни изоҳловчи турли
қарашлар мавжуд. Кўпгина назарий концепциялар ўртасида
асосий фарқларни ажратиб олиш мумкин: биологик,
психопатологик, психологик ва ижтимоий.
Бу муаммоларнинг асосида ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий,
тиббий омилларидан кўра кўпроқ психологик омиллар:
одамларнинг шахсий хусусиятлари, қадриятлари, уларнинг
дунёқараши, эътиқоди, ҳаётга бўлган муносабати, улар учун
ҳаётнинг
мазмуни,
ўз-ўзини
баҳолаши,
ўзига
ва
атрофидагиларга бўлган муносабати билан характери
кабилар ётади.
Шунингдек, суициддек нохуш ҳодисаларнинг сабабини
аввало шу ҳодисаларни содир этаётган шахснинг ўзидан,
унинг руҳий оламидан қидириш лозим (“ички дунёси”,
“қадриятлар тизими” ҳамда у яшаётган оила ва жамоадаги
“психологик иқлим”). Агар, бир томондан, оила мустаҳкам
бўлиб, унда ижобий муҳит ҳукм сурса, оила тинч, ўзаро
муносабатлар муваффақиятли бўлса, бир сўз билан айтганда
инсон оилада ўз бахтини топиб, ҳар куни ишонч билан ўз уйи
остонасини ҳатлаб кўчага чиқса, оиласида уни кутаётганлар
борлиги ҳис қилиб яшаса, иккинчи томондан, ўсмир ўзи
ёқтирган машғулот билан шуғулланса, у ўқийдиган жамоада
ижобий психологик иқлим ҳукм суриб, дўстлари орсида ўз
ўрнини топган бўлса, унинг устозлари ҳам, синфдошлари
ҳам, уни яхши кўриб, ўқишда ва кундалик ҳаётда керакли
инсон деб қабул қилсалар (ёки ҳеч бўлмаганда ўсмир ўзи
364
шундай деб ҳисобласа), суицид деган ҳодиса бундай одам
учун ёт, у суицидни ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди.
Профессор А.Амбрумова томонидан “Суицид бу – шахснинг
ижтимоий ва психологик жиҳатдан ўзи бошидан кечираётган
микроижтимоий келишмовчиликларга мослаша олмаслиги”
деб таърифланади.
Суицид феномени кўп ҳолларда шахснинг психологик кризис
ҳолатлари билан боғлиқ бўлиб, бу ҳолатлар шахсга тааллуқли
бўлган қандайдир психик травма берувчи ҳодисалар билан
изоҳланади. Бу ҳодисанинг тезлиги ва таъсир кучи шу қадар
аҳамият касб этадики, бутун ҳаёти давомида тўплаган
тажрибалари ҳам шахсга айнан шу вазиятдан чиқишнинг
бошқа йўли борлигини кўрсатмайди. Бундай психологик
инқироз кутилмаган кучли аффект натижасида пайдо бўлади.
Суицид типологияси.
1.
Ички таъсирлар
2.
Ташқи таъсирлар
Аммо ўсмирдаги пассив ички руҳий босим узоқ вақт
давомида тўпланиб бориши ҳам мумкин. Улар бири
иккинчиси пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ички эзилиш
безовталикни, безовталик эса умидсизликка ўрин алмашиб
беради. Ўсмир ўзига бўлган ишончни йўқотиб боради,
вазиятдан чиқиш умиди йўқолади, ўзига бўлган муносабати
ёмонлашади. Ташқи таъсирлар ички ишончсизлик билан
бирлашиб, ҳаёт ўз қимматини йўқотади. Бу суициддан
олдинги ҳолат ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |