Такрорлаш ва мустаҳкамлаш учун саволлар
Пойдеворларни ер ости сувларидан ҳимоя қилиш усулларини тушунтиринг.
Асос деганда нимани тушунасиз. Неча хил асослар бўлади.
Пойдеворни вазифаси нимадан иборат
Асосни вазифаси нимадан иборат
Пойдеворлар бинонинг ер сатҳидан пастда жойлаштириш усуллари
Пойдеворларга таъсир этувчи омиллар
8-мавзу Бино асоси ҳақида тушунчалар. Пойдеворларни вазифаси.
Mirzayev Sh.R., Voxitov M.M. Me’morchilik II–qism. Fuqarolik binolari.Darslik. Toshkent, 2010 y. –256 b. (86-97 бет)
Mirаlimоv M.M., Sayfiddinov S., Babajanov M.D. ARXITEKRURA. Darslik. Toshkent, 2016 y. –316 bet. taqi.uz › pdf › Arxitekturaviy_konstruksiya
Маклакова Т.Г. ва бошқ. Конструкции гражданских зданий М.Стройиздат 1986 г.134стр. (83-90 стр)
Рўзиев Ҳ.Р. «Архитектура» маърузалар матни. Бухоро 2020 (62-65 бет)
9-mavzu. Poydevorlar va ularning konsturktiv yechimlari.
РЕЖА:
Тасмасимон пойдеворлар Йиғма бетон ва темирбетон пойдеворлар Устунсимон пойдеворлар Яхлит пойдеворлар Қозиқсимон пойдеворларнинг Пойдеворларнинг конструктив ечимлари
Тасмасимон пойдеворлар фақатгина юк кўтарувчи конструкция бўлиб қолмасдан, кўп ҳолда ёртўланинг ҳимоя девори бўлиб ҳам хизмат қилади. 12.5-расмда тасмасимон пойдеворларнинг ертўласиз ва ертўлали вариантларда режадаги ва қирқимдаги кўринишлари ва ҳамма элементлари кўрсатилган .
8.5 - расм. Тасмасимон пойдеворлар:
а) - ертўлалик бинонинг йиғма бетон блоклардан тайёрланган тасмасимон пойдеворининг режаси ва қирқими; б, в - яхлит ва бўшлиқли блоклардан тайёрланган ертўласиз вариантлари; г, д, е - пойдевор таглиги минимал, оддий ва максимал кенгайтирилган бикр пойдевор конструкциялари; ж -ассиметрик пойдевор; и- пойдеворни бир ўрнатиш чуқурлигидан иккинчи ўрнатиш чуқурлигига ўтиши; к, л, м - тасмасимон пойдеворларнинг монолит бетондан, бутебетондан ва табиий тошдан тайёрланган вариантлари;
1- ертўланинг девор блоклари; 2- ертўланинг бўшлиқли девор блоклари;
3- пойдевор таглиги; 4- деворлар; 5- оралиқ том; 6-ертўла поли; 7-ташқи девор атрофи тўшамаси; 8- бетон пойдевор; 9- бутобетон пойдевор;
10- табиий тошдан тайёрланган пойдевор; 11- биринчи қават поли
Ҳозирги замон оммавий қурилишида тасмасимон пойдеворлар, одатда йиғма бетон ва темирбетон элементлардан кўтарилади. Индустриал йиғма тасмасимон пойдеворлар икки типдаги йиғма элементлар - пойдевор блоки (таглиги) ва ертўланинг девор блоклари асосида йиғилади (12.6-расм).
12.6-расм. Йиғма бетон ва темирбетон пойдеворлар.
а-бўш грунтларда ўрнатиладиган пойдевор конструкциялари; б- кам юкларда ва мустаҳкам грунтларда пойдевор блокларини териш; в,г-йирик панелли биноларнинг пойдеворлари; д-йиғма бетон пойдеворларнинг элементлари; е, ж- панелли пойдеворларнинг элементлари
Устунсимон пойдеворлар колонналар остига ўрнатилади. Йиғма бетондан қилинган алоҳида турувчи пойдеворлар заводлар ишлаб чиқилган элементлар ёрдамида лойиҳаланади (12.7-расм).
12.7-расм. Устунсимон пойдеворлар.
а- режа; б- қирқимлар: 1- пойдевор; 2- пойпеш (цокол) панели; 3- ригель;
4- девор панели; 5- колонна; 6- том конструкцияси; в- пойдеворларнинг йиғма бетон элементлари: 1- колонна; 2- стакан; 3- колонна ости пойдевор элементи; 4- траверслар; 5-пойдевор таглиги; г- алоҳида турувчи (устунсимон) пойдеворлар вариантлари: 1- бетонли; 2- бутобетонли; 3- табиий тошли (буто); 4- ёғочли; д- кам қаватли биноларнинг устунсимон пойдеворлари (умумий кўриниши, режа, қирқим): 1- устун; 2- пойдевор тўсини; 3- девор
Яхлит пойдеворлар тўсинли ёки тўсинсиз, бетонли ёки бетонсиз плиталар кўринишларида лойиҳаланади. Тўсинли плиталарнинг қовурғалари тепага ёки пастга қаратиб қурилиши мумкин.Қовурғалар кесишган жойга устунлар миниши кўзда тутилади. 12.8-расмда яхлит пойдеворларнинг турли хил вариантлари кўрсатилган.
12.8-расм. Яхлит пойдевор плиталари:
а- қовурғасиз; б- қовурғалари пастга қаратилган; в- қовурғалари тепага қаратилган; г- қутисимон
Қозиқсимон пойдеворларнинг асосий элементлари бўлиб, қозиқнинг ўзи, бош қисми ва ростверклар хизмат қилади. Қозиқлар-темирбетон, бетон, камроқ ҳолатларда ёғоч ёки метал стерженлар кўринишида бўлиб, улар грунтга уриш ёки вибрация усулида, пармалаш йўли билан, ёки пармаланган скважиналарни ўрнида бетонлаш усулларида грунтга ўрнатилади (12.9-расм).
12.9-расм. Қозиқсимон пойдеворлар.
а- режа ва қирқимлар; б- грунтга нисбатан қозиқ кўринишлари-мустаҳкам грунтга таянадиган устун-қозиқ ва ишқаланиш ҳисобига ишлайдиган осма-қозиқ; в- қозиқсимон пойдеворнинг элементлари: 1- ростверк; 2- бош қисми;
3- қозиқлар; г- қозиқ кўринишлари: 1,2,3,4- уриб киритиладиган, бетон ва темирбетон қозиқлар - квадрат, айлана, яхлит ва бўшлиқли шаклларда; 5,6- оддий ва бошмоғи кенгайтирилган қўйиладиган қозиқлар; 7,8- камуфлетли;
9- бошмоғи шарнирли очиладиган; 10- призматик қозиқ; 11-қобиқсимон қозиқ; 12- кенг скважинадаги қозиқ (атрофи тўлдириладиган); 13- ёғоч қозиқ; 14- винтли қозиқ; д- қозиқлар жойлашуви: қозиқлар қатори, қозиқлар бутаси, қозиқлар майдони; е-қозиқсимон пойдеворнинг ростверксиз варианти: 1- қозиқ; 2- бош қисми; 3- пойпеш панели; 4- оралиқ том; 5- колонна; 6- ригель
Юқорида таъкидланганидек, грунтга киритиш усулига қараб, қозиқлар уриб киритиладиган, қуйиладиган, қобиқсимон, пармалаб киритиладиган ва винтсимон турларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |