12-мавзу Qavatlararo yopmalami tahlil qilish Mirzayev Sh.R., Voxitov M.M. Me’morchilik II–qism. Fuqarolik binolari.Darslik. Toshkent, 2010 y. –256 b. (114-117 бет)
Mirаlimоv M.M., Sayfiddinov S., Babajanov M.D. ARXITEKRURA. Darslik. Toshkent, 2016 y. –316 bet. taqi.uz › pdf › Arxitekturaviy_konstruksiya
Маклакова Т.Г. ва бошқ. Конструкции гражданских зданий М.Стройиздат 1986 г.134стр. (90-97 стр)
2-расм. Нишабли томлар: а- бир нишабли; б- икки нишабли; в-тўрт нишабли; д- куп нишабли
3-расм. Ёғочли қия таянувчи - стропила тўсинларнинг схемалари: а- бир нишабли; б- икки нишабли томлар: 1-мауэрлат; 2-котирувчи
4-расм. Чордоқларнинг ўлчамлари ва уларни шамоллатиш: а- икки нишабли; б- бир нишабли томларда Нишабли томлар бир, икки,тўрт нишабли ёки вальмали ва кўп нишабли бўлади. Ундай томларнинг конструкцияси мустаҳкам ва унга таъсир қилувчи кучларга нисбатан бикр ҳолатида бўлмоғи, герметик ҳолатда (сувни ўтказмаслиги), сувга чидамли, (вақт-вақти билан намланишдан бузилмаслиги), коррозияга ва қуёш радиация таъсирига чидамли (иссиқдан ёрилмаслиги ва шакли бузилмаслиги) бўлмоғи лозим. Йиғма темирбетон томлар Фуқаролик биноларининг йиғма темир-бетон томлари чордоқли ва чордоқсиз бўлиши мумкин. Уларнинг турларга бўлиш қуйидаги белгилар аосида бажарилади: конструктив ечимига қараб - чордоқли (совуқ ёки иссиқ чордоқли) ва чордоқсиз (ёки бирлашган томлар); том ёпмасининг материалига қараб ўрама материаллардан ва темирбетон том панелларидан (гидроизоляцияси суртиладиган таркиб асосида); тайёрлаш (қуриш) усулига қараб йирик панеллардан ва кичик йиғма элементлардан.
6-расм. Текис том деталлари: а-гидроизоляция тўшамасининг деворга бирикиши; б-температура чокини ўрнатиш: 1- бетон-тош; 2- ҳимояланган ёғоч пўкаклар; 3- михлар; 4- тунука; 5- ўрамали тўшама; 6- сопол плиткалар; 7- шағал; 8-юқори метал мослаштиргич; 9-икки қатлам рубероид; 10- ҳимояланган каноп лоси; 11-ғишт девор; 12- иссиқлик ўтказмайдиган қатлам; 13- пастки метал мослаштиргич; 14- ўрама мослаштиргич; 15- темирбетон сувоқ; 16- темирбетон плита; 17-буғдан ҳимоялаш қатлами 13.3. Чордоқли томларнинг юк кўтарувчи тўсин конструкциялари Чордоқли томларнинг юк кўтарувчи конструкциялари бўлиб тўсинлар (стропила) ёки тўсинлар системаси хизмат қилади. Конструктив схемасига қараб улар уч хил кўринишда бўлади: қия таянувчи, осма ва аралаш. Қия таянувчи кўринишда паралел тўсинлар пастки қисми билан мауэрлатлар ёрдамида ташқи бўйлама деворларга таянади
1- расм. Қия таянувчи чордоқ тўсинлари. а-бўйлама ички деворга таяниш; б-худди шундай, устунларга Тўсин-оёқлар орасидаги масофа том конструкциясига ва тўшамасига қараб 1,2 м дан 2 мгача бўлиши мумкин. Чордоқнинг ўрта устунлари орасидаги масофалар (қадамлар) 3-4 м дан ошмаслиги лозим. Қия таянувчи ёғоч тўсинларнинг элементлари қулфи - калит усулида ёки мих ёрдамида бириктирилади
2-расм. Ёғоч стропилаларнинг деталлари: а-стропилага қотирувчи элементнинг бирикиши; б-стропила қирра қисми; в- пештоқ бирикмаси; г- устунлар ва тирковучларнинг таяниши Стропила оёқлари деворга таянганда ундан тушадиган юкни тенг тақсимлаш учун девор узунлиги бўйича ёғоч стропила ости тўсини (мауэрлат) қўйилади. Бу тўсиннинг кесимдаги ўлчамлари 180х180 мм ёки 200х200 мм ни ташкил этади. Кўриб чиқилган тўсинлар системаси ноиндустриаль бўлиб, қурилиш майдончасида жуда кўп қўл меҳнатини талаб этади. Шунинг учун стропила конструкцияларини йиғма вариантлари заводда ишлаб чиқилган. Бундай конструкцияларинг баъзи кўринишлари 3- расмда келтирилган.