Такрорлаш ва мустаҳкамлаш учун саволлар
Томлар. Уларга қўйиладиган асосий талаблар. Конструктив ечимлари. Чордоқли томлар.
Бирлаштирилган шамоллатиладиган ва шамоллатилмайдиган томлар. Том қоплама материаллари, қўлланиш соҳалари.
Ўлчамларини қўйинг. Томнинг конструктив ечимлари. Уларни таққосланг. Чизмаларда келтиринг.
Шамоллатиладиган ва шамоллатилмайдиган бирлаштирилган томлар. Қўлланиш соҳаси. Чизмада тасвирланг.
Томнинг сув ўтказмайдиган қатламига таъриф беринг. Бошқа материаллар билан таққосланг. Афзалликлари ва камчиликлари.
13-мавзу Stropilali tomlar va torn qoplamalari.
Mirzayev Sh.R., Voxitov M.M. Me’morchilik II–qism. Fuqarolik binolari.Darslik. Toshkent, 2010 y. –256 b. (121-135 бет)
Mirаlimоv M.M., Sayfiddinov S., Babajanov M.D. ARXITEKRURA. Darslik. Toshkent, 2016 y. –316 bet. taqi.uz › pdf › Arxitekturaviy_konstruksiya
Маклакова Т.Г. ва бошқ. Конструкции гражданских зданий М.Стройиздат 1986 г.134стр. (108-111 стр)
Рўзиев Ҳ.Р. «Архитектура» маърузалар матни. Бухоро 2020 (89-99 бет)
14-маъруза. Парда деворлар РЕЖА: 14.1 Ички деворлар ва уларга таъсир этувчи кучлар 14.2. Ёғоч панеллардан бажарилган пардеворлар 14.3. Ички деворлар учун ғишт панеллар 14.4. Ганч - бетонли панель пардеворлар 14.5. Сурилувчи пардеворлар 14.6. Гипсокартон пардеворлар
Ички девор ва пардеворлар (перегородкалар) биноларда асосий ички вертикал тўсиқлар бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари ички вертикаль конструкциялар муҳандислик ускуналари билан биргаликда санитар техник кабиналар, шамоллатиш блоклари ва қудуқлари, лифт қудуқлари каби конструктив элементларни ташкил этади.
Ички деворлар бинода тўсиқ ва юк кўтариш функцияларини, пардеворлар эса фақат тўсиқ функцияларини бажаради.
Ички девор ва пардеворлар конструкциялари меъёрий талабларни қондира билиши шарт. Яъни мустаҳкам, бикр, оловга чидамли, товушни изоляция қилиши, буғ ва газларни ўтказмаслиги, қозиқ ва михларни осон уриш мумкинлиги каби талабларга тўла жавоб бериши лозим.
Ички деворлар ўз массаси, ораёпма ва том конструкциялари, шамол, зилзилавий ва бошқа кучлар таъсири остида бўлади. Шу билан бирга акустик таъсирлар остида ҳам бўлади (18.1-расм).
|
18.1-расм. Ички девор конструкцияларига тушадиган юклар ва таъсирлар:
Р1-ички девор массаси; Р2-, Р3-ораёпмалардан тушадиган вертикал юклар; Р4-том ёпмаларидан тушадиган вертикал юклар; W-шамол босими;
L1-, L2-ҳаво шовқини; S1, S2-зилзилавий таъсирлар
|
18.2-расм. Ёғоч панеллардан бажарилган пардеворлар: а-панел фасади;
б- оддий вертикал бирикиш; в- чордоқ томи панели билан горизонтал бирикиш; 1- бирикиш рейкаси; 2- горизонтал улама; 3- намлиги баланд хона томонидан сув ўтказмайдиган қўшимча қатлам; 4- чордоқ ораёпма панели
Ғиштдан ёки тошдан (бетонли ички деворлар кейинги бўлимларда кўриб ўтилади) бажарилган деворлар ғоваксиз тошлардан яхлит қилиб терилади.
Ғиштларнинг ва қоришманинг маркаси деворга келиб тушадиган кучларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Ғиштдан терилган ички деворларнинг минимал қалинлиги (ораёпмаларни таянишини ҳисобга олган ҳолда) 250 мм бўлиб, бу товуш изоляцияси талабига ҳам жавоб бера олади.
Ошхона ва санитар хоналарининг ички деворларида одатда шамоллатиш каналлари ўрнатилади. Бу деворларнинг қалинлиги 1,5 ғиштдан кам бўлмаслиги лозим. Каналларнинг кесимдаги ўлчами эса 140х140 мм бўлади.
Ғиштдан ва тошдан тайёрланган ички девор панелларининг қалинлиги ½ ғишт бўлиб, икки томонидан 10 мм қалинликдаги пардоз қатлами билан қопланади ва шунда умумий қалинлиги 140 мм ни ташкил этади. Агар ғиштлар икки қатор терилса, пардоз қатламлари билан бирга 180 мм ни ташкил этади. Бир ғишт узунлигида терилса, пардоз қатламлари билан бирга, панелнинг қалинлиги 270 мм ни ташкил этади. Бундай панелларнинг пардевор сифатида ишлатиладиган турининг қалинлиги эса 90 мм ни ташкил этади. Бу панелларнинг ҳамма турлари арматура каркаслари билан таъминланган бўлади (18.3-расм).
18.3-расм. Ички деворлар учун ғишт панеллар:
а- ½ ғишт қалинлигида; б- ½ ғишт қалинлигида икки қатламли; в- бир ғишт қалинлигида: 1- арматура каркаси; 2- кўтариш илмоғи; 3- ўрнатиш детали;
4- оралиқ горизонталь арматура каркаси; 5- пардоз қатлами
Пардеворлар бир қават чегарасида фақат ўз массасидан тушадиган кучлар таъсирида бўлади. Пардевор конструкцияларининг оловга чидамлилик даражаси 0,5 - 0,25 соат қилиб лойиҳаланади.
Пардеворлар турли хил материаллардан бажарилиб, хилма-хил конструктив ечимларга эгадир. Бундай пойдеворлар 18.4-18.6-расмларда тасвирланган.
18.4-расм. Ганч - бетонли панель пардеворлар:
а- панелнинг умумий кўриниши; б- шифтга бирикиши; в- пол тўшамасига бирикиши: 1- кўтариш илмоғи; 2-ёғоч рейкали каркас; 3- эшик блоки;
4- пастки ёғоч таянч тўсини; 5- метал хомут
18.5-расм. Сурилувчи пардеворлар.
а- йиғиладиган; б- гармонсифат: 1- табақа; 2- қаттиқ ёғочдан ясалган тавақа қопламаси; 3- метал ёки пластикдан ясалган қайишқоқ рейка; 4- эшик дастаси; 5- ролик; 6- йўналтирувчи; 7- илмоқли винт; 8- қайчилар; 9- пўлат пластиналар; 10- тўқима материя асосли плёнка; 11- елимда ёпиштирилган резина қистирма.
Ички деворларда, пардеворларда эшик бўшлиқлари лойиҳаланади. Уларнинг ўлчамлари ва конструкциялари Давлат стандартлари асосида қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |