7.1. Ташқи деворларга қўйилган талаблар ва конструкцияларининг таснифи.
Ташқи деворлар бинонинг энг мураккаб конструкциясидир. Улар жуда кўп. Куч остидаги ва куч остида бўлмаган факторлар таъсирида бўлади (7.1-расм).
7.1-расм. Ташқи девор конструкциясига тушадиган юклар ва таъсирлар:
Р1 - деворнинг ўз массаси; Р2 - ораёпмадан тушадиган вертикал юк; Р3 ва М- балкон плитасидан тушадиган вертикал юк ва эгилиш моменти; W - шамолнинг босими; R - куёш радиацияси;А - атмосфера ёғинлари; Т ва W - ҳавонинг ўзгарувчан ҳарорати ва намлиги; L1, L2-ташқи ва ички шовқин; S1,S2- сейсмик таъсирлар; Q- иссиқлик оқими; Е- буғ оқими.
Ташқи деворлар бир вақтнинг ўзида ҳам тўсиқ конструкция, ҳам фасаднинг декоратив элементи, ҳам юк кўтарувчи конструкция функцияларини бажаради. Улар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: мустаҳкамлик, абадийлик, оловга чидамлилик (бинонинг синфига мос ҳолда) ҳамда хоналарни номувофиқ ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш, ҳимоя қилинадиган хоналарда керакли ҳарорат ва намлик тартибларини таъминлаш, декоратив сифатларга эга бўлиш. Шу билан бирга ташқи девор конструкцияси индустриаллик ҳамда иқтисодий талабларини ҳам қондирмоғи лозим.
Ташқи деворларда хоналарни ёритиш учун, одатда, дераза бўшлиқлари, кириш ва чиқиш учун эшик бўшлиқлари ўрнатилади. Шунинг учун бу конструктив элементлар ташқи деворларга қўйилган талабларга жавоб бериши керак. Мадомики деворларнинг статик функцияси ва уларнинг ҳимоявий сифатларига ички юк кўтарувчи конструкциялар билан боғлиқ ҳолда эришилар экан, ташқи девор конструкцияларини ишлаб чиқиш боғланишлар ва ораёпмалар, ички деворлар ёки каркаслар билан бирикишларни ўз ичига олади.
7.2. Деформация чоклари
Ташқи деворлар, шулар билан бирга бинонинг бошқа конструкциялари, керак бўлганда ёки табиий-иқлимий ва муҳандис-геологик шарт-шароитларга боғлиқ ҳолда ҳамда бинонинг ҳажм-режавий ечимларини ҳисобга олиб вертикал деформация чоклари билан (температура-чўкиш, чўкиш, антисейсмик) бўлинади. 7.2-7.3-расмларда ғиштдан қурилган биноларда температура чокларини ўрнатиш деталлари курсатилган.
Ташқи девор конструкциялари қуйидаги белгиларга кўра таснифланади: деворларнинг статик функцияси, унинг бино конструктив системасидаги ўрни; бино қурилиш системаси аниқлаб берадиган материали ва кўтариш жараени.
7.2-расм. Деформация чокларининг кўриниши: а- ҳарорат-чўкиш;
б- 1-турдаги кўриниш; г- 2-турдаги чўкиш; г- антисейсмик
7.3-расм. Ғиштдан қурилган биноларда
температура чокларини ўрнатиш деталлари:
а- бўйлама юк кўтарувчи деворлар билан (кўндаланг бикрлик диафрагмаси зонасида); б- қўшалоқ ички деворлари бор бўлган ҳолда, кўндаланг деворлар билан: 1- ташқи девор; 2- ички девор; 3- рубероидга ўралган иситувчи қўшимча қатлам (вкладыш); 4- лослаш
(конопатка); 5- қоришма; 6- ёриқ беркитгич; 7- ораёпма плитаси
Do'stlaringiz bilan baham: |