Том - бинонинг хоналарини ташқи муҳитдан ҳимоя қилувчи энг юқорида жойлашган конструкция ҳисобланади.
Пардеворлар - қават ораси ёпмасига ва биринчи қават полига таянадиган вертикал ҳимоя конструкцияси бўлиб, бир хонани иккинчисидан ажратиш функциясини бажаради.
Зинапоялар - зинали оғма конструктив элементлар бўлиб, бино ва иншоотларда вертикал алоқаларни таъминлаш учун хизмат қилади.
Бинонинг конструктив элементлари жумласига юқорида келтирилган конструкциялардан ташқари яна бир қатор қўшимча конструктив элементлар ҳам киради. Қўшимча конструктив элементларга эркерлар, лоджиялар, айвонлар, верандалар, трибуналар, фонарлар, санитар-техник ва муҳандислик ускуналари жиҳозлари киради.
Бинонинг горизонталь ва вертикаль конструктив элементлари биргаликда фазовий тизимини яъни бинонинг юк кўтарувчи асосини ташкил этади.
Кичик ўлчамлари элементлардан терилган ташқи деворлар
Статик функцияси бўйича деворлар юк кўтарувчи, ўз-ўзини кўтарувчи ва юк кўтармайдиган турларга бўлинади. Ташқи деворлар турли ўлчамдаги қурилиш буюмларидан тайёрланади.
Кичик ўлчамлари элементлардан терилган ташқи деворлар учун табиий ёки сунъий материаллардан тайёрланган шакли тўғри тош ёки ғишт материаллари ишлатилади. Ғиштлар оҳак, оҳак-цемент ёки цемент қоришмалари ёрдамида терилади. Ғиштларнинг (оддий ва силикатли, тўлиқ танали ва бўшлиқли) массаси 4-4,3 кг гача бўлиши мумкин, тошларнинг (бўшлиқли, зичлиги 1400 кг/м 3 гача, бўшлиқли енгил бетон, зичлиги 1200 кг/м 3 гача, автоклавли ва автоклавсиз серғовак бетон, зичлиги 800 кг/м 3 гача, табиий енгил тош материаллари, зичлиги 1800 кг/м 3 гача) массаси 30 кг гача, баландлиги эса 20 см гача бўлади (6.8-расм).
6.8-расм. Тўлиқ танали терилган ташқи деворларнинг материаллари ва типлари:
а-оддий ғишт; б-бўшлиқли ғишт; в- керамик тошлар; г-тешик бўшлиқли енгил бетон тошлар; д-уч бўшлиқли енгил бетон тошлар (энига ва бўйича териладиган); е- олти қаторли ғишт терими; ж-икки қаторли ғишт терими:
и- керамик тошлардан терилган девор; к, л- бетондан ва табиий тошлардан терилган девор; м- юзаси ғишт билан қопланган серғовак бетон тошлардан терилган девор
Деворнинг мустаҳкамлигини тошнинг, қоришманинг мустаҳкамлиги ва вертикал чокларни боғлаш таъминлайди. Деворларни мустаҳкамлигини горизонтал ҳолатда ғишт қаторлари орасида қўйиладиган арматура сеткалари ҳам таъминлайди.
Сейсмик активликка эга бўлган районларда ғишт ва тош деворлар мустаҳкамлигига катта эътибор берилиши керак.
Деворларнинг турғунлиги фазода ички, вертикал ва горизонтал конструкциялар билан боғлаш йўли билан таъминланади.
6.9-расм. Кўп қатламли енгиллаштирилган ташқи деворлар:
I- горизонтал бикрлик диафрагмаси билан; II-вертикал бикрлик диафрагмаси билан; а- ғишт-бетон девор; б- енгил ва серғовак бетонлар билан тўлдирилган девор; в- бўшлиғи ғилак ёки керамзит билан тўлдирилган девор; г,д- бўшлиғи плитали иситгич билан тўлдирилган девор; е- бўшлиғи заррали иситгич билан тўлдирилган ва горизонтал арматураланган цемент қоришмали диафагмаси бор бўлган қудуқсимон бўшлиқли девор
Деворларни декоратив сифатини ошириш учун улар фасад ғиштлари ва фасад Тош деворларнинг чидамлилигини материалнинг совуқбардошлиги таъминлайди. Материалнинг совуқбардошлик кўрсатгичи 15 дан кам бўлмаслиги керак.
Девор материалини ва меҳнат сарфини иқтисод қилиш мақсадида енгиллаштирилган кўп қатламли деворлар ишлатилади (6.9-расм).
сопол тошларидан фойдаланилади. Ҳозирги кунда декоратив теришнинг турли хиллари мавжуд (6.8-, 6.9-расмлар).
6.10-расм. Декоратив қопламали деворлар:
а, б- қопламали ғишт деворлар; в- қопламали сопол тошли девор;
г- керамик тош қопламали ғишт девор; д- сопол плита қопламали ғишт девор; е, ж- ғишт ва сопол тош деворлар; и- тош, бетон-плита қопламали ғишт девор
6.11-расм. Фасад деворларининг декоратив қоплашга мисоллар:
1-3- ғиштли қоплама; 4- сопол блокли қоплама
Ташқи деворларнинг пойпеш (цокол) қисми мустаҳкам, тўлик танали ғиштлардан терилади. Ғиштнинг совуқбардошлик маркаси 50 дан кам бўлмаслиги керак. Атроф тўшамасидан 15-20 см баландликда пойпешда гидроизоляция қатлами ўрнатилади. Бу қатлам рубероидни мастика (мум) ёрдамида ёпиштириш билан ёки цемент қоришмасини қуйиш билан бажарилади. Пойпешлар ғиштлардан ташқари яна табиий ва сунъий тошлардан, сопол ва бошқа материаллардан бажарилиши мумкин (6.12-расм).
6.12-расм. Пойпеш конструкциялари:
а- ғиштли; б- ғишт ва табиий тошларнинг боғлик ҳолда термаси; в- ғишт термасини табиий тош плиткалари билан қоплаш; г- сопол плиткалар билан қопланган бетон блоклар: д- заводда сопол плиткалар билан пардозланган, темир бетон плита: 1- тўшама; 2- гидроизоляция; 3- қуйма бетон пойдевор;
4- бетон пойдевор блоки; 5- темирбетон плита; 6-темирбетон брус;
7- пойпеш панели
Do'stlaringiz bilan baham: |