Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик технология институти архитектура


Биноларнинг конструктив схемалари



Download 33,74 Mb.
bet29/51
Sana25.02.2022
Hajmi33,74 Mb.
#297984
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51
Bog'liq
Маърузалар матни АРХ - копия

Биноларнинг конструктив схемалари

Конструктив схема деб, конструктив системанинг таркиби ва асосий юк кўтарувчи конструкцияларининг самодаги жойлашув белгиларига асосан, маълум бир вариантига айтилади. Масалан, юк кўтарувчи конструкцияларнинг бўйлама ёки кўндаланг жойлашуви.


Бинонинг конструктив схемаси ҳам лойиҳалашнинг бошланғич этапларида, ҳажм-режа, конструктив ечимлар ва технологик талабларни ҳисобга олган ҳолда танланади.
Каркасли биноларида учта конструктив схема қўлланилади: ригелларнинг кўндаланг ёки бўйлама жойлашуви ҳамда рагелсиз схема (6.4-расм).
Каркаснинг конструктив схемасини танлашда иқтисодий ва архитектура талабларини ҳисобга олиш лозим. Каркаснинг ригеллари шифтларда кесишган ҳолда кўринмаслиги мумкин ёки бошқа ҳолатлар.

6.4-расм. Каркасли биноларнинг конструктив схемалари:
А- ригеллари бўйлама жойлашган; Б- кўндаланг жойлашган; В- ригелсиз.

Каркассиз системали биноларни лойиҳалашда бешта конструктив схема қўлланилади . Бу схемалар қуйидагилардир: I- кесишган-деворли; II ва III- кўндаланг-деворли; IV ва V- бўйлама-деворли (6.5-расм).





6.5-расм. Каркассиз биноларнинг конструктив схемалари.
I- кесишган-деворли; II ва III- кўндаланг-деворли; IV ва V- бўйлама-деворли; А- юк кўтармайдиган ёки ўз-ўзини кўтарадиган бўйлама деворли вариантлар; Б- шуни ўзи, фақат юк кўтарувчи деворлар билан; а- деворлар режаси; б- том режаси.


Биноларнинг қурилиш тизимлари

Қурилиш системаси, бу бино конструктив ечимининг асосий юк кўтарувчи конструкцияларининг материали ва тиклаш технологияси бўйича комплекс тавсифидир.


Бино ва иншоотлар қурилиш системасининг классификацияси конструкцияларнинг қурилиш материали буйича тошли, бетонли ва ёгочли булади. Тиклаш технологияси буйича тошли системалар анъанавий ва тулиқ йиғма, бетонли системалар монолит, йиғма-монолит ва йиғма , ёғочли системалар анъанавий ва тулик йиғма турларга булинади (6.6-расм).



6.6-расм. Биноларнинг қурилиш тизимлари

Курилиш системаси буйича уларнинг ҳар бири яна гуруҳларга булинади:


Анъанавий усулда қулда терилган тошли бинолар;
Катта блокли тулиқ-йиғма тошли бинолар;
Йирик панелли тулиқ-йиғма тошли бинолар;
Оралиқ ёпмалари кутарилувчи монолит ёки йиғма-монолит темирбетон бинолар;
Қаватлари кутарилувчи монолит ёки йиғма-монолит темирбетон бинолар;
Сирғалувчи опалубка (қолип)ларда тайёрланган монолит ёки йиғма-монолит темирбетон бинолар;
Ҳажмий олиб қуйиладиган опалубкаларда тайёрланган монолит ёки йиғма-монолит темирбетон бинолар;
Катта щитли опалубкаларда тайёрланган монолит ёки йиғма-монолит темирбетон бинолар;
Катта блоклардан тайёрланган тулиқ йиғма темирбетон бинолар;
Йирик панелли тулиқ йиғма темирбетон бинолар;
Каркас-панелли тулиқ йиғма темирбетон бинолар;
Ҳажмий-блокли тулиқ йиғма темирбетон бинолар;
Йунилган ёғочдан анъанавий усулда барпо этилган бинолар;
Йунилган брусдан барпо этилган тулиқ йиғма ёғочли бинолар;
Ёғоч каркасли тулиқ йиғма бинолар;
Щитли тулиқ йиғма бинолар;
Панелли тулиқ йиғма бинолар;
Биноларни лойиҳалашда унинг конструктив ва қурилиш системаларини танлаш, юқорида кўриб чиқилган техник ва техник-иқтисодий талабларидан ташқари архитектура композициявий талабларга ҳам бўйсинади. Бу талаблар купинча бинолар шаклини танлашдаги эркинлик ва уларнинг бадиий ифодаларини таъминлашга боғлиқдир.
Турли системадаги биноларнинг конструкциялари композициявий ечим жихатдан турли хил имкониятларга ва чекланишларга хос булади.



Download 33,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish