Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ овқат ва енгил саноат технологияси институти



Download 9,37 Mb.
bet52/65
Sana25.02.2022
Hajmi9,37 Mb.
#291478
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   65
Bog'liq
tikuv mahsulotlari texnologiyasi fanidan

Борт қотирмасини тикиб тайёрлаш
Қотирманинг улоқлари ва витачкаларини универсал машинада ёки синиқ бахяқаторли махсус машинада қуйма чок билан ёки тагига ип газлама парчаси қўйиб, туташтирма чок билан тикилади.
Борт қотирмаси қил қатлам (1) ва елка таглик (2) қўйиб йиғилаётганда, қил қатлам атрофига ип газламадан чеклама (3) ўртаси қил қатлам қирқимларига тўғриланиб бостириб тикилади (6.3.1-расм, а ).
Қил қатлам қуймай тикилаётганда елка таглик қўйиб, универсал машинада синиқ бахяқатор юритиб, бостириб тикилади (6.3.11-расм, б). Кейин борт қотирмаси дазмолда ёки махсус ёстиқлари бор прессда намлаб-иситиб кириштириб дазмолланади.


Борт қотирмасини елимлаб ёпиштириб тайёрлаш
Борт қотирмасининг улоқлари ва витачкалари туташтирилиб, елимли газлама парча қўйиб дазмоллаб ёпиштирилади. Адип қайтармалми бортларнинг қотирмаси қайтариладиган қисмисиз бичилади. Елка таглиги ҳам елим кукуни сепилган қотирма газламадан алоҳида бичилади (6.3.1-расм, в ).
Елимлаб ёпиштиришда йиғиш билан бир вақтда махсус ёстиқлари бор прессда борт қотирмасининг керакли шакли ҳосил қилиб борилади. Пресс ёстиқларининг бири қабариқ, иккинчиси ботиқ бўлади. Пресс остки ёстиғига асосий қотирма, қил қатлам ва елка таглик қўйилиб ёпиштирилади. Борт қотирмаси йиғилгандан кейин, унинг адип қайтармаси универсал машинада елимли томонини пастга қилиб 1 см. кенгликдаги қуйма чок билан қотирманинг асосий қисмига уланади.
Борт қотирмасини олд бўлак билан ёпиштириш учун ва борт зийларини чўзилишдан сақлаш учун борт қотирмаси этаги, бортлари, адип қайтармалари бўйлаб дазмоллаб ёки махсус машинада борт қотирмаси қирқимидан 0,5 см. чиқариброқ уқа қўйилади (6.3.1-расм, г).
Адипи яхлит бичилган бортларда қотирма ва уқа қирқимлари бирлаштириб қўйилади.

6.3.1-расм. Борт қотирмасини тайёрлаш.




Адип тайёрлаш
Газламани тежаш мақсадида адип бир неча бўлак қилиб бичилади (бўлаклар сони 3 тадан ошмаслиги керак), сўнгра 904 кл. ярим автоматида 0,5-0,7 см. чок солиб уланади ва ёриб дазмолланади (6.3.2-расм).
Тақилмаси юқоригача бўлган кийимларда кўпинча адип олд бўлак билан яхлит, адип қайтармали кийимларда эса биринчи измадан пасти олд бўлак билан яхлит бичилиб, адип қайтармаси қисми алоҳида бичилади.
Астарсиз кийимларда адипнинг ички қирқими махсус тасма, астарлик газлама парчаси билан мағиз чок солиб тикилади ёки йўрмаланади. Адипдаги измалар "кўзсиз" ёки кўзли бўлади.



Download 9,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish