Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университтети


-жадвал 2012 йилда ишга туширилган ва 2013 йилда амалга оширилиши



Download 1,58 Mb.
bet47/69
Sana21.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#38994
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   69
Bog'liq
КБХТ маъруза

5-жадвал
2012 йилда ишга туширилган ва 2013 йилда амалга оширилиши
кутилаётган йирик лойиҳалар





Лойиҳа номи

Лойиҳа
қуввати

Умумий қиймати
(млн. долл.)

2012 йилда якунланган йирик лойиҳалар

Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси

1

“Шўртаннефть-газ” негизида пропан-бутан аралашмаси қурилмасини барпо этиш (5-навбати)

50,0 минг тонна

74,2

Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компанияси

2

Навоий ИЭС негизида буғ-газ қурилмасини барпо этиш

478 МВт

529,78

Ўзкимёсаноат” давлат-акциядорлик компанияси

3

Навоий вилоятида техник кремнийни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш (1-босқич)

12,0 минг тонна

19,04

Ўзавтосаноат” компанияси

4

Самарқанд вилоятида юк автомобиллари ва компонентларини ишлаб чиқарувчи янги комплексни барпо этиш (2-босқич)

3,0 минг дона

29,38

2013 йилда якунланиши мўлжалланган йирик лойиҳалар

Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси

1

Мавжуд ДКС -1,2,3,4 ўрнига Газли сиқувчи компрессор станциясини барпо этиш

16 дан 25 МВтгача ошириш

261,13

Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компанияси

2

“Тошкент ИЭС” ОАЖ негизида когенерацион буғ-газ технологиясини жорий этиш

27 МВт

62,99

Ўзкимёсаноат” давлат-акциядорлик компанияси

3

Дехқонобод калийли ўғит заводини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (2-босқич)



200,0 минг тоннадан 600,0 минг тоннагача ошириш

254,8

Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси

4

Жиззах-Янгиер икки йўналишли электрификация қилинган темир йўл линиясини барпо этиш (1-босқич)

187 км

320,74

Ушбу корхонада жаҳондаги энг юксак стандартлар асосида жиҳозланган юқори технологик ишлаб чиқариш ташкил этилди. Айтиш керакки, катта ҳажмдаги юкларни ташийдиган энг замонавий автомобиллар ишлаб чиқарадиган мазкур корхона нафақат мамлакатимиз эҳтиёжини қоплайди, балки бу машиналарни экспорт қилишни ҳам таъминлайди.


Мустақиллик йилларида нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноатининг яратилиши мамлакатимизнинг энергетик хавфсизлигини таъминлади. Нефть ва газ конденсати қазиб олиш 1990 йилга нисбатан 1,4 баробар ўсди. Табиий газ ишлаб чиқариш суръати 1990 – 2012 йиллар давомида 1,6 баробардан ортиқ кўпайди, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 15,2 баробардан ошди.
Муборак газни қайта ишлаш заводида 258 минг тонна суюлтирилган газ ва 125 минг тонна конденсат ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган заводнинг биринчи навбати фойдаланишга топширилди, “Шўртаннефтгаз” корхонасида эса пропан-бутан қоришмаси асосида 50 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарадиган қурилма ўрнатилди.
Яна бир йирик лойиҳа – умумий қиймати 250 миллион доллардан ортиқ бўлган Деҳқонобод калийли ўғитлар заводининг иккинчи навбатини қуриш ишлари давом эттирилмоқда. Бу борадаги ишлар якунига етгач, корхонада йилига 600 минг тоннагача калийли ўғит ишлаб чиқариш имкони пайдо бўлади ва бу маҳсулотнинг 350 минг тоннадан кўпроғи экспорт қилинади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2012 йилда Сурғил кони базасида ҳатто дунё мезонлари бўйича ҳам ноёб бўлган, қиймати 25 миллиард доллардан зиёдни ташкил этадиган Устюрт газ-кимё комплекси қурилиши бошлаб юборилди. Мазкур объектнинг қурилиши 2016 йилда ниҳоясига етказилади ва бу корхона 4 миллиард 500 миллион куб метр табиий газни қайта ишлаш, 400 минг тонна полиэтилен ва 100 минг тонна полипропилен ишлаб чиқариш имконини беради. Ушбу лойиҳа технологик жиҳатдан дунёдаги илғор лойиҳалардан бири бўлиб, энг юксак даражадаги газ-кимё технологияларини жорий этишни кўзда тутади. Бу, ўз навбатида, табиий газдан 97 %гача этан, пропан ва бошқа қимматбаҳо компонентларни ажратиб олишни таъминлайди. Мазкур лойиҳада етакчи хорижий банклар консорциуми, давлат кафолатларини жалб этмаган ҳолда лойиҳаларни молиялаштириш принциплари асосида иштирок этмоқда.
2012 йилда Жанубий Африканинг “Sasol” компанияси ва Малайзиянинг “Petronas” корпорацияси билан ҳамкорликда қиймати 4 миллиард доллардан зиёдни ташкил этадиган, тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича катта истиқболга эга бўлган йирик лойиҳани амалга ошириш бошланди. Ушбу лойиҳа асосида барпо этиладиган завод дунёдаги саноқли корхоналардан бири бўлиб, у синтетик суюқ ёқилғи – суюлтирилган газ, авиакеросин ва “премиум класс” тоифасидаги, яъни Евро-4 стандартидан кам бўлмаган дизел ёқилғиси ишлаб чиқаради7.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон темир йўллари тизимида амалга оширилган ишлар таҳсинга сазовордир. Хусусан, Япония халқаро ҳамкорлик банки билан ҳамкорликда узунлиги 223 километр бўлган, денгиз сатҳидан 1500 метр баландликдаги довон орқали ўтадиган, Афғонистоннинг шимолий ҳудудларига чиқиш имконини берадиган Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон янги темир йўли барпо этилди. Навоий – Учқудуқ – Султон Увайстоғ – Нукус йўналиши бўйича Амударё узра барпо этилган темир йўл ва автомобиль йўллари ўтадиган кўприкни ўз ичига олган янги темир йўл участкалари фойдаланишга топширилди.
Фарғона водийсини мамлакатимизнинг бошқа туманлари билан бирлаштирадиган, халқаро андозаларга жавоб берувчи Қамчиқ довони орқали ўтадиган мукаммал автомобиль йўли – туннель (ер ости йўли) фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 2009 йили Ангрен шаҳрида юртимизнинг барча ҳудудлари ва Фарғона водийси вилоятларини йил давомида транспорт алоқаси билан ишончли боғлайдиган Халқаро логистика маркази қурилиши якунига етказилди ва ишга туширилди.
Шунингдек, 2013 йилда “Ўзбекнефтгаз” МХК томонидан мавжуд ДКС -1,2,3,4 ўрнига Газли сиқувчи компрессор станциясини барпо этиш учун 261,13 миллион АҚШ доллари, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК томонидан Жиззах-Янгиер икки йўналишли электрификация қилинган темир йўл линиясини барпо этиш (1 босқич) учун 320,74 миллион АҚШ доллари қийматига тенг бўлган инвестиция маблағлари сарфланиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилингунга қадар жисмоний шахсларни ўз таркибига бириктириб фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони 314 тани ташкил этган бўлса, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига уларнинг сони 2057 тага (7,6 мартага) ошди ва 2371 тани ташкил этгани диққатга сазовор.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish