Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университтети


Қўлланиладиган педогогик технологиялар



Download 1,58 Mb.
bet44/69
Sana21.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#38994
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   69
Bog'liq
КБХТ маъруза

Қўлланиладиган педогогик технологиялар: “Блиц сўров”, тузилмавий-мантиқий чизма, тақдимот, “Ақлий хужум”, инсерт, дискуссия усуллари.
1. Кичик бизнес ва тадбиркорликни миллий
иктисодиётнинг турли тармокларида ривожланиши.

Республикамизнинг иқтисодий тараққиёти, иқтисодий мустақиллиги, халқининг фаравон турмуш даражаси, қолаверса меҳнат ресурсларининг иш билан бандлик даражаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожи билан боғлиқдир. Бу ҳолат эса корхоналарнинг иқтисодий эркинлигини рағбатлантириш даражасининг ривожланиши билан тавсифланади.


Истиқболда иқтисодиёт тармоқларида ҳам ўзгаришлар юзага келади. Бу ҳолат ҳам кичик тадбиркорликнинг ривожланиши асосида рўй берди.
Ҳудудларнинг машинасозлик ва металлга ишлов бериш, енгил саноат, айниқса, трикотаж, тикувчилик буюмлари тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган соҳаларида кичик бизнеснинг ўрни ва улуши мутлақо етарли даражада эмас. Ваҳоланки барча соҳада ишлаб чиқариш фаоллиги тенглашса ижобий натижаларга эришамиз.
Республикамизда кичик корхоналар томонидан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўсишини яратилган имкониятлардан фаоллик билан фойдаланиш эвазига таъминлаш мумкин. Бизнинг ҳисобларимизга кўра 2015 йилга бориб республика бўйича кичик бизнеснинг ишлаб чиқарилган ЯИМ ҳажмидаги улушини 61,1 фоизга етказиш кичик тадбиркорлик корхоналарининг йиллик маҳсулот ишлаб чиқаришининг ўсиши 2,5 фоиздан кам бўлмаган ҳолатдагина амалга ошади.
Ҳудудлар бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг истиқболда ўсиб бориш динамикасини корхоналар миқдорининг ўсиб бориш ҳолати бўйича таҳлил этсак, бу ҳолат қўшимча янги кичик корхоналарнинг ташкил этилиши ҳисобига амалга ошади.
Яратилган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳудудларда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг юқори суръатлар билан ўсиши таъминланади. Жумладан кичик корхоналарнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш эвазига истиқболда кўзланган натижаларга эришиш таъминланади.


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг иқтисодий ривожланишдаги ролини ошириш
Ўтган аср 90-йилларининг биринчи ярмида собиқ иттифоқ республикаларидаги аксарият саноат корхоналари фаолиятининг тўхтаб қолиши ва уларнинг банкротга учраши хом-ашё ва бутловчи қисмларга бўлган буюртмаларининг каттагина қисмидан маҳрум бўлган Ўзбекистон саноат корхоналарининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. Бундай вазият таркибий қайта қуришлар, саноатни диверсификация қилиш ва экспорт бозорларини янгитдан белгилаб олишни талаб этадиган даврида саноат ишлаб чиқаришнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушининг вақтинча камайишига олиб келди.
Собиқ совет хўжалик юритиш тизимининг барҳам топиш давридаги бир оз пасайишдан сўнг, юртимизда 1996 йилдан бошлаб саноат ишлаб чиқариши ҳажми изчил ўсиб бормоқда. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 2009 йилда 1990 йилдагига нисбатан 2,7 баробар, 2012 йилда эса 3 баробар зиёдга ўсишига эришилди.
Мустақиллик йилларида юртимизда автомобилсозлик, нефть-газ кимё саноати, нефть-газ машинасозлиги, замонавий қурилиш материаллари саноати, темир йўл машинасозлиги, маиший электротехника, фармацевтика, замонавий озиқ-овқат саноати ва енгил саноат каби бир қатор янги саноат тармоқлари яратилди. Иқтисодиёт тармоқларини саноат асосида ташкил этиш, модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича мамлакатимизда саноатнинг автомобилсозлик, нефть ва газ-кимё, темир йўл машинасозлиги каби янги тармоқларининг яратилиши натижасида 2012 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши олдинги йилга нисбатан 107,7 %ни ташкил этди.
Мамлакатимиз иқтисодиётида автомобилсозлик саноати алоҳида ўрин эгалламоқда. Бу тармоқ Асака шаҳрида АҚШнинг “Jeneral Motors” компанияси билан ҳамкорликда енгил автомобиллар ишлаб чиқарадиган, Тошкент шаҳрида Германиянинг дунёга машҳур “Daimler-Benz” ва Самарқанд шаҳрида Япониянинг “Isuzu” компаниялари билан ҳамкорликда автобуслар ишлаб чиқарадиган ҳамда Германиянинг “MAN” компанияси билан ташкил этилган юк автомобиллари ишлаб чиқарадиган янги заводларни ўз ичига олади. Ана шундай ўзгаришлар натижасида машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 1990-2012 йилларда 12 баробар ўсди. Фақат охирги 10 йилнинг ўзида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 7,1 баробар, автобуслар – 2,6 баробар ва юк автомобиллари тайёрлаш – 12,9 баробар ошганлиги диққатга сазовор.
Автотранспорт хизматлари ва сервисни ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш, аҳолига, хусусан, қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган автотранспорт хизматлари ва сервис даражаси ва сифатини ошириш доирасида йўналишли транспорт тармоғи ривожланмоқда. 2012 йилда кўзда тутилган 195 та йўналиш ўрнига 226 та йўловчи ташиш йўналишлар ташкил этилди.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish