3-жадвал
“Ўзавтосаноат” АК заводларида ишлаб чиқариш динамикаси
Заводлар
|
2010 йил
|
2011 йил
|
2012 йил
|
“GMUzbekistan” ҚК
|
217000
|
222000
|
236000
|
МЧЖ “JV MAN AutoUzbekistan”
|
414
|
534
|
1018
|
МЧЖ “SamAvto”
|
1948
|
2019
|
2381
|
“GM Power train – Uzbekistan” ҚК
|
–
|
–
|
32000
|
“Ўзавтосаноат” АК бўйича Инвестиция дастури доирасида 2012 йилда бажарилган инвестицион лойиҳалар сони 25 та бўлиб, уларнинг умумий қиймати 425,87 млрд. cўмни ташкил этди (3-жавдалга қаранг). Бу ишларнинг натижасида жами 2396 та янги иш ўринлари яратилди.
2012 йилда республиканинг барча автомобиль транспорти воситаларида жами 1 млрд. 216 млн. тонна юк ва 6 млрд. 645 млн. йўловчи ташилиб, ушбу кўрсаткич 2011 йилга нисбатан тегишли равишда 105,2 ва 105,8 фоизни ташкил этмоқда. 2012 йил давомида эса Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган “Isuzu” русумли автобуслардан Бухоро вилоятида 197 та, Самарқанд вилоятида 72 та, Андижон вилоятида 60 та, Қашқадарё вилоятида 55 та, Хоразм вилоятида 53 та, Навоий вилоятида 44 та, Сурхондарё вилоятида 35 та, Фарғона вилоятида 34 та, Тошкент шаҳрида 22 та, Тошкент вилоятида 13 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 12 та – жами 597 та автобус лизинг асосида сотиб олиниб, шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, “Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси томонидан 96 та “Mercedes Benz” русумли автобуслар олиб келиниб, шаҳар халқа йўналишларига бириктирилди. Бу тадбирлар самарасида кўплаб фуқаролар иш билан таъминланди, хизмат кўрсатиш даражаси ва маданияти яхшиланди.
Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг ҳал қилувчи транспорт-транзит тармоғига айланиши учун транспорт-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш ва янгилаш, маҳаллий ва халқаро транспорт хизматлари таркибини диверсификация этиш, янги транспорт йўлакларини шакллантириш ва ривожлантириш, транспорт хизматлари сифатини янада ошириш ва таннархини камайтириш талаб этилади.
Мазкур йўналишда мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли Қарорига мувофиқ тасдиқланган “2011 – 2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида”ги дастур фикримизнинг далилидир. Ушбу дастурдан кўзланган асосий мақсад – ишлаб чиқариш, транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларининг республика иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларини истиқболда ривожлантириш борасида амалга оширилаётган дастурлар билан узвий боғлиқ ҳолда илдам ривожланишини таъминлаш ҳамда бунинг негизида янги иш жойларини яратиш, аҳолининг бандлиги ва турмуш даражасини узлуксиз ўсиб боришига эришишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |